Жанубий шарқий Осиёнинг қадимги давр археологияси
Download 59.45 Kb.
|
Maruza.Sh.Osıyo.
Жанубий шарқий Осиёнинг қадимги давр археологияси Режа. 1. Илк деҳқончилик марказларининг шаклланиши. 2. Неолит ва энеолит даври маданиятлари. 3. Бронза ва илк темир асри маданиятлари. Жанубий-шарқий Осиё қадимги Шарқ цивилизациясининг ажралмас қисми сифатида кўплаб археологик маданиятларга эга минтақадир. Мазкур минтақага ҳозирги Ҳиндихитой ярим ороли (Вьетнам, Таиланд, Камбоджа), Индонезия, Малайзия, Корея ярим ороли ва Хитойнинг шарқий минтақалари киради. Сахюин маданияти Вьетнамнинг марказий ва жанубий қисмларида мил. авв. 1000-милодий 200 йилларда мавжуд бўлган. Сахюин ёдгорлиги 1909 йилда кашф этилган. Мазкур маданиятга оид ёдгорликлар Меконг дельтасидан то Тонкингача бўлган ҳудудларда тарқалган. Сахюин маданияти вакиллари кейинчалик Тямпа подшолигига асос солишган тям халқи аждодлари бўлишган. Сахюин маданиятидан маҳаллий ҳунармандлар ясаган жуда кўплаб темир буюмлар, жумладан болталар, қиличлар, найза пайконлари, пичоқлар ва ўроқлар топилган. Айнан мана шу маданиятда Вьетнам ва жанубий шарқий Осиёнинг бошқа маданиятларидан кўра кўпроқ темир артефактлар топилган. Маданият кишилари вафот этганларни оғзи ёпиладиган керамик идишларга дафн этишган. Бундай дафн амалиёти биз кўриб чиқаётган региондаги ушбу маданият учун хос хусусиятдир. Бу идишлардан дафн қурбонлигига аталган нарса қолдиқлари ҳам аниқланган. Маданият учун яна бир хос хусусият бу икки бошли ҳайвон тасвири тушурилган сирғаларнинг учрашидир. Бу зеб-зийнатлар одатда нефритдан, лекин айрим ҳолларда башқа рангли тошлардан ҳам ишланган. Қабрлардан шишасимон тошлардан қилинган мунчоқлар ҳам тез-тез учраб туради. Сахюин маданияти қўшни маданият вакиллари билан кенг кўламли савдо муносабатларига эга бўлган. Археологик топилмалар орасида маҳаллий бўлмаган зеб-зийнат буюмлари, хусусан сердолик, ақиқ, оливин, циркон ва ёқутдан ишланган мунчоқлар бор. Шунингдек, Сахюин маданияти манзилгоҳларидан Хан сулоласи даври услубида ишланган бронза ойна аниқланган. Мазкур маданиятга хос қулоққа тақадиган сирғалар Таиланд марказидан, Тайвандан (Орхидея ороли) ва Филипин оролидан (Палаван) топилган. Корея ярим оролида темир даври милоднинг дастлабки уч асрига, илк уч Корейс подшоликлари ҳукмронликлари даврига тўғри келади. Булар Когурё, Пэкче ва Силла подшоликларидир. Айнан шу даврдан эътиборан Корея ярим оролида темирдан кенг фойдалана бошланди. Археологик топилмалар жангавор қурол яроғлар ва қишлоқ хўжалик қуролларидан иборат. Сангочжи манбасида (Уч подшолик йилномаси) Нактонган дарёси ҳавзаси, Лолан ва Вэй ҳудудларидан олинган темирни етказиб берувчи канал хусусида маълумот келтириб ўтилган. Хитой, Вэй ва Манжуриядан топилган археологик топилмалар ҳам Нактанган дарёси бўйи маданиятлари билан алоқалар мавжуд бўлганлигини тасдиқлайди. Корея ярим оролининг жанубий қисмидан хитойлик ҳунармандлар тайёрлаган бронза ойна, уч оёқли бронза маросим стули, зеб-зийнат ва тангалари топилган. Ҳозирги Камбожа давлатининг жанубий-шарқида, Меконг дарёси дельтаси ҳудудида милодий I-VI асрларда ыадимий Бапнам давлати мавжуд бўлган. Унинг пойтахти Вадхьяпур шаҳри бўлган. Бапномнинг таркибига дастлаб Тонлесап кўли соҳилларидан то Меконг дарёси бўйларигача бўлган. Кейинчалик давлат шимол ва ғарб томон тўрт маротаба кенгаяди. Давлат иқтисодиётининг асосини Тонлесап дарёсининг ҳавзаси ва Меконг дарёси саҳилларига туташ ҳудудларда етиштирилувчи шоличилик ташкил этган. Бу даврга келиб кхемерлар ҳунармандчиликда юксак натижаларга эришганлар ва бунинг оқибатида шоличилик ҳудудлари марказлари йирик савдо марказига айланган. Суғориш каналлари транспорт каналларига ҳам айланиб борган. Ҳунармандчилик ва деҳқончиликда темирдан кенг фойдаланилган. Кулолчиликда эса оёқ кучи ёрдамида ишлайдиган кулолчилик чархи ишлатилган. Сопол буюмлар жуда сифатли бўлиб, ўша даврдаги ҳинд ёки Европаникидан асло қолишмаган. Маҳаллий кўчма диний орнаментли печ ва керамик дафн урналари алоҳида қизиқиш уйғотади. Металл эртувчи ҳунармандлар темир, бронза, рух ва қурғошиндан мураккаб қуйиш усуллари ёрдамида бадиий буюмлар яратганлар. Заргарлар эса тилла, кумуш ва хар хил қимматбаҳо тошлардан зеб зийнат буюмлари тайёрлашган. Ҳунармандчилик буюмларида хунармандларнинг белгиларини учраши ҳунармандчиликдаги ташкилотларнинг мавжудлигидан далолат беради. Бапнам жанубий ҳинд давлатларидани Ишвакийлар, Паллавийлар ва Сатавлар билан балки Форс, Арманистон ҳамда Рим империялари билан савдо сотиқ алоқаларига эга бўлган. Хитойда милоддан олдинги XIII-III асрлар сўнги бронза ва темир даври ҳисобланиб қадимги Хитой давлатчилиги ривожланган даврга мос келади. Мазкур даврда Шан Ин (1300-1027), Ғарбий Чжоу (1027-771), Чуньцю (771-453 йй) ва Чжаньго (мил. авв. 435-221 йй) давлатлари мавжуд бўлган. Аньян шаҳрида қазиш ишларининг бошланишини XX аср бошларида Критдаги археологик кашфиётларга қиёслаш мумкин. Қадимий пойтахтдан сарой мажмуаси, қурбонлик майдони, тошбақа чаноқ тошига чекилган ёзувлар каби тарихий ашёлар топилган. Шунингдек турар жойлар, ҳунармандчилик ва хўжалик бинолари, қабрлар, йўллар каби обьектлар ҳам очиб ўрганилгган. Сибэйгандаги ҳукмдорлар мақбаралаи алоҳида аҳамият касб этади. Ғарбий Чжоу давлатига оид ёдгорликлар Ўрта Хуанхэ ҳавзаси бўйлаб жойлашган. У Янцзи ҳавзасидаги хилма хил тарихий маданий зоналар билан алоқада бўлиб келган. Чуньцю давлати мавжуд бўлган давр археологик жиҳатдан темир даврига тўла мос келади. Мазкур даврдаги моддий ва маънавий тараққиёт давлатнинг куч қудратини ошишига олиб келади. Чуньцюнинг тараққиёи бутун Шарқий Осиёдаги ўз даври учун улкан воқелик бўлган. Лекин у ички курашлар натижасида бўлиниб кетади ва Хитой тарихидаги урушаётган подшоликлар даври бошланади. Урушаётган подшоликлар даврига оид нефрит буюмларга эга қабрлар, ажойиб бронза буюмлар ва дафн қўнғироқлари аниқланган. Мазкур давр мил. авв 221 йилда хоқон Цин Шихуандининг тахтга келиши билан тугайди. Унинг даврида 5000 кмлик Буюк Девор ва пойтахт Сиан шаҳри яқинида ўзига аталган дунёга машҳур улкан ер ости даҳмаси барпо этилган. Даҳма 1970 йилларда кашф қилинди. Бу ердан Хитойнинг биринчи ҳоқони (императори) Цин Шихуандининг мурдасини “қўриқлаб турувчи” жангчиларнинг сопол ҳайкалчалари ҳам топилди. Жанубий шарқий Осиёда неолит даври неолитига хос асосий жихат керамика билан бирга шлифли қуроларнинг (шлифованных орудии) бирга учрашидир. Вьетнамдан неолитнинг илк босқичларига оид Рухлар Ғори ёдгорлиги очилган у ердан содда сополлар чиққан. Вьетнамдаги неолит ёдгорликлари “бакшон маданиятига ”оид.Минтақадаги неолит маданиятлар ўчоқлари кўп марказли ҳисобланади.Бу ердаги иқлимнинг юмшоқлиги неолитнинг сўнгига келиб илк деҳқончилик маданиятларининг вужудга келишига олиб келади. Жанубий шарқий Осиёда неолит даври маданиятлари чегаралари Янцзи дарёси бўйларигача етиб келган. Кейинги тадқиқодлар Жанубий шарқий Осиёда неолит даври мил. авв. IX минг йилликда бошланиб мил. Авв. V-IV минг йилликлардаёқ бир нечта маданий ривожланган регионлар мавжуд эди. Мил авв.III минг йилликларга келиб бронза даври бошланган.Ҳинди Хитой ярим ороли ва Сицзян ҳамда Янцзи воҳаларида жанубий шарқий Осиё неолити маданиятлари шаклланган. Малакка ва Суматра оролларида неолит даври маданиятлари бирмунча кейинроқ шаклланган.Ниа ғоридан топилган ашёлар бунинг далилидир. Мазкур оролларда неолит ёдгорликларига мил. Авв. II минг йилликда асос солинган. Жанубий шарқий Осиёда неолит маданиятлари икки асосий гуруҳга яъни қитъа ва ороллар маданиятларига бўлинади. Ўтган асрнинг 30 йилларида австриялик олим Р.Гейне-Гельдерн мазкур маданий гуруҳлардаги топилмаларнинг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда (неолит болталари) Жанубий шарқий Осиёнинг қадимий тил оилалари мон кхемер ва индонейзияликларга ажратган. Жанубий хитой денгизи бўйлари ва унга ёндош оролларда нафақат кермик буюмлари билан балки, иқтисодий тараққиёт типлари хам ўхшаш неолит маданиятлари очилган. Жанубий шарқий Осиёнинг неолит даври жамоалари хўжалик типига кўра темачилик – овчиликдан илк деҳқончилик ўтиш босқичида эдилар.шу билан бирга чорвачилик ҳам мавжуд эди. .Ривожланган неолит даврига келиб (VI – IV тысячелетия до н.э.) Сицзян дарёсининг қуйи хавзаларидаги неолит жамоалари мотига деҳқончилиги билан шуғулланишиб, гуруч етиштиришган, чўчка ва итни хонакилаштиришганлар. Уларнинг хўжалиги Ҳинда, Хуанхэ, Нил, Тигра ва Евфрата водийларидаги неолит жамоаларидан фарқли равишда термачилик, балиқчилик ва овчилик бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган. Жанубий шарқий Осиёнинг неолит даври жамоалари деҳқончилигида гуруч етиштириш асосий рол ўйнаган.Манзилгоҳлар ботқоқликнинг чеккасидаги тепалик устида жойлашган.Уйлар ярим ертўласимон бўлган. Уйларнинг сони 25 та атрофида бўлиб, улар овал шаклидаги манзилгоҳларни ташкил этар эди. Жанубий шарқий Осиёнинг неолит даври маданиятининг мил. Авв.VI -IV минг йилликлардаги энг ривожланганлари Марказий Тайланддан топилган. Асосий манзилгоҳларга воҳаларда вужудга келган Нон Нок Тха и Баи Као манзилгоҳларидир. Уларда яшаган қадимий аҳоли ҳозирги мон-кхмер халқларининг бобоколонлари ҳисобланади. Нон Нок Тха и Баи Као маданияти вакиллари асосан гуруч етиштиришган. Балиқчилик ва овчилик ёрдамчи хўжалик бўлган.Неолит даври охирларига келиб, Жанубий шарқий Осиёда примитив ирригацион иншоотлар қурила бошланди. Ҳозирги Индонезиянинг ғарбий ва марказий қисмларида неолит даврига оид Ниа ғори, марказий Сулавесидаги Калумпанг , Ява оролидаги Пачитан манзилгоҳлари энг машҳурлари ҳисобланади. Download 59.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling