Иқтисодий интеграциянинг бир неча шакллари мавжуд. - Интеграция бирлашувининг энг оддий шакли эркин савдо зонасида юзага келади. Бунда шу минтақа доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасида савдо чекловлари ва божхона тўловлари бекор қилинади.
- Унинг бошқа бир шакли божхона иттифоқи эркин савдо зонаси билан бир қаторда ташқи савдода ягона тарифни жорий этишни ҳамда ташқи савдода учунчи мамлакатларга нисбатан ягона сиёсат олиб биришни назарда тутади.
- Интеграциянинг кейинги мураккаб шаклларидан бири умумий бозор бўлиб, у иштирокчиларга ўзаро эркин савдо олиб бориш ва ташқи савдода ягона тариф ўрнатиш соҳасида ҳамкорлик қатори капитал билан bixb кучининг эркин ҳаракат қилишини, иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришни таъминлаб беради.
- Интеграциянинг энг юқори шакли иқтисодий ва валюта иттифоқи ҳисобланади,у умумий иқтисодий ва валюта молиявий сиёсатни амалга оширган ҳолда интеграциянинг барча шаклларини ўзаро мужассамлаштиради.
Ғарбий Европа интеграциясининг ҳозирги ҳолати - Европа Иттивоқининг ташкил топиши 18.04.1951. бўлиб, Парижда “Кўмир ва пўлат бирлашмаси” тузиш шартномасининг имзоланиши билан боғлиқдир. Ҳозирги кунда Европа Иттифоқи 25 давлатдан иборат:
- Франция
- Германия
- Бельгия
- Италия
- Люксенбург
- Нидерландия
- Англия
- Шотландия
- Шим.Ирландия
- Греция
- Испания
- Португалия
- Швеция
- Австрия
- Финландия
- Польша
- Венгрия
- Чехия
- Словения
- Литва
- Латвия
- Эстония
- Мальта
- Кипр
- Словакия
- Ғарбий Европа мамлакатларининг мафкура-вий қараши эркинлаштириш ва ҳамкорликка таянувчи халқаро иқтисодий тартибни таъмин-лашга асосланган.Ғарбий Европа интеграция-си ўз тараққиётида 4 босқични –эркин савдо зонаси,божхона иттифоқи, ягона бозор ва иқ-тисодий иттифоқ босқичларини босиб ўтди. Ҳозирги вақтда Европа валюта тизими “евро” яратилиб валюта иттифоқи босқичи бошланди
- Ғарбий Европадаги бугунги аҳвол шундан иборатки, у ЕИ давлатларининг конфедератив ҳамжамияти бўлиб,ягона парламентга, миллий фуқоролик билан бирга норасмий равишда ягона фуқороликка ҳам эгадир. У барча иштирок-чиларнинг ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи ягона иқтисодий –ижтимоий сиёсатга эга. Конфедерация – давлат тузилишининг бир шакли, унда конфедерацияни ташкил этувчи давлатлар ўз муста-қиллигини сақлаб қолади, ўз давлат хокимияти ва бошқа-рув органларига эга бўлади; муайян мақсадларда (ҳарбий ва ташқи сиёсий) ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб туриш учун махсус бирлашма органларини ташкил этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |