Жаҳон медиа ва ахборот маконида рақобат муҳити
Download 35.09 Kb.
|
4-MAVZU
ЖАҲОН МЕДИА ВА АХБОРОТ МАКОНИДА РАҚОБАТ МУҲИТИОАВ ва оммавий коммуникациялар фуқаро ўз фикрини эркин баён қилишида, ҳурфикрликни, маданиятлараро мулоқотни, бағрикенгликни ва мамлакатни бошқаришда масъулиятни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. Уларнинг аҳамияти қуйидаги йўналишларда кўринади: оммавий ахборот коммуникациялари фуқароларнинг бир бирлари билан узлуксиз мулоқотларини амалга оширишга кўмак бериш; хабарлар, ғоялар ва ахборотни тарқатиш; жамиятнинг барча аъзоларини ахборотга эгалик қилишини таъминлаш, улар ўртасидаги тенгсизликни ҳамда шаклланаётган фуқаролик жамиятининг уч сектори ўртасидаги тенгсизликни бартараф этиш; турли ижтимоий жараёнлар иштирокчилари ўртасида мулоқот ўрнатиш ва уларни демократия усуллари воситасида зиддиятларни бартараф этишга рағбатлантириш; фуқароларда мамлакат келажаги учун масъулият ва бирлашиш ҳиссини шакллантириш, жамият ўз-ўзини англаши учун турли имконият ва воситаларни тақдим этиш; маданий ўзлигини намоён қилиш ҳамда миллатлар ичида ва миллатлараро маданий муносабатларни ўрнатиш учун механизм таклиф этиш; ижтимоий ҳаёт шаффофлигини таъминлаш ва давлат ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қилиш учун, шунингдек, коррупция, лавозимни суистеъмол қилиш ҳолатларини жамоатчиликка ошкор қилиш мақсадида кузатувчи функциясини бажариш; демократлаштириш, модернизациялаш жараёнларини рағбатлантириш ва эркин сайловларни қўллаб –қувватлаш; турфа фикрлилик қадриятларини ҳурмат қилувчи ижтимоий ҳамкор функцияларини амалга ошириш; маданий мерос сақланишини таъминлаш; аҳолининг ахборотга эгалик қилишини кафолатлаш воситасида учун рақамли узилишни қисқартиришга кўмаклашиш; жамиятнинг ижтимоий хотираси сифатида(масалан, кутубхоналар) хизмат қилиш; кутубхоналарга ахборот хизматлари ва ўқув-методик марказлар функцияларини юклаш; бунда барча ахборот ресурс турларидан фойдаланишни рағбатлантириш; академик (университетлар) кутубхоналар орқали ўқитиш ва таҳсил олиш, шунингдек, теле-радиокурслар, масофавий таълим воситасида таҳсил олиш (ахборот саводхонлиги) кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериш; кутубхона фойдаланувчиларини ўқитиш; Очиқ медиа- ва ахборот тизимлари жамиятни масъулиятли давлат бошқаруви ва ўз-ўзини бошқариш билан таъминлайди, шунингдек, демократиянинг асосий қадриятлари бўлган ошкоралик, масъулият ва фуқаролар фаоллигини таъминлашни кафолатлайди. Медиа- ва ахборот тизимлари кучли фуқаролик жамиятини қуйидаги функцияларни амалга ошириш орқали барпо этилишини рағбатлантиради: аҳолининг турли қатламлари учун тушунарли, қизиқ ва зарур бўлган ахборот ва билимларни тақдим этиш; фуқароларда демократия қадриятлари ва меъёрларига содиқликни ва бошқарувдаги масъулиятни тарбиялаш. Медиа ва ахборот хизматлари фуқароларнинг касбий билим олиши учун платформа(замин) яратади. Қатор мамлакатларда мазкур платформадан очиқ ва масофавий таълим олиш (open and distance learning — ODL) ва узлуксиз касбий таълим олиш (continuing professional development — CPD) учун ҳам фойдаланилади. Ахборот саводхонлиги борасидаги тадқиқотларнинг кўрсатишича, технологик кўникмалар ёшларда катталарга нисбатан яхшироқ шаклланган экан. Бу ҳолат замонавий ёшлар техника янгиликлари билан болалигидан бошлаб танишиши, улардан шахсий ёки ижтимоий мақсадларда ахборотни тўплаши, қайта ишлаши ва узатишда фойдаланиши билан боғлиқ экан. Шундай бўлса-да, ёшлар далиллар аниқлиги ва ишончлилигини баҳолашида маълум қийинчиликларга дуч келади. Download 35.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling