Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик Ўзбекистонга нима беради?


Download 329.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana08.09.2023
Hajmi329.88 Kb.
#1674256
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Жаҳон хуж. структура.docx

Биринчидан, мамлакат 
фуқаролари 
ижтимоий гуруҳларида 
даромадлар даражасининг жиддий фарқланиши «бўшлиқ»ни юзага келтиряпти. 
Худди шу «бўшлиқ» бошқа соҳаларда ислоҳотларни ўтказишга халақит бермоқда.
Айни чоғда мамлакатимиздаги камбағаллик даражаси 12 — 15 фоиз атрофида 
эканлиги маълум қилинди. Бу 4-5 миллион аҳоли етарли даромад манбаига эга 
эмаслиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини билдиради. Бизнингча, муаммонинг 
ягона ечими шуки, «Яшаш минимуми тўғрисида»ги қонун ва концепцияни тезроқ 
қабул қилишимиз лозим. Юқоридаги комиссия «истеъмол саватчаси» ва «яшаш 
минимуми»ни белгилаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш 
ишларини тугаллаши мақсадга мувофиқ. Ҳозирги мураккаб пандемия шароитига 
қарамасдан, мазкур қонунга эҳтиѐж кундан-кунга ошиб бораверади. 
Иккинчидан, ана шу муаммони тан олган ҳолда, ЖСТга аъзоликни истаб, яқин 
йилларда эркинлаштириш ва рақобатни жадаллаштириш дастурларини қўллагудек 
бўлсак, жамиятда ижтимоий муаммолар баттар кўпаяди. Жаҳон банкининг ҳисоб-


китобларига кўра, Ўзбекистонда 4 миллионгача бўлган фуқароларнинг 
ишламаслиги, қишлоқ жойларида ишсизларни қўшган ҳолда, уларнинг сони 
тахминан 6 миллионга етиши, Россияда 3 миллион кишининг мавсумий асосда 
ишлашини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишидан 
энг кўп зарарни қишлоқ аҳолиси кўради. 
Учинчидан, 2010 — 2019 йилларда ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг аҳоли жон 
бошига динамикаси бир текис ривожланмагани, 2017 йилда бу кўрсаткич 1491 
АҚШ долларини ташкил этгани, Ўзбекистоннинг ЖСТгааъзо бўлиши натижасида 
Хитой тажрибасида бўлгани сингари ишсизлар сонининг кўпайиб кетишига ва 
субсидиялар 
асосида 
молиялаштириладиган 
машинасозлик, 
деҳқончилик 
тармоқлари аҳволининг ѐмонлашишига олиб келиши мумкин. 
Тўртинчидан, мамлакат йирик тармоқларининг бу иқтисодий жараѐнга тайѐр 
эмаслиги, улар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг ички бозор 
нархлари ташқи бозор нархларидан юқори эканлиги билан характерланади. Оддий 
мисол: 2020 йил июль ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 
“UzAuto Motors” АЖда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши бўйича 
депутат сўрови кўриб чиқилди. Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан 
ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини асоссиз оширганини 
тасдиқлади. Унга кўра, автомобиллар нархлари 3 миллион сўмдан 19 миллион 
сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди. 
Бунга ўхшаган ҳолатни бошқа монополь корхоналар мисолида ҳам кўрса бўлади. 
Ўзбекистон ташкилотга қўшиладиган бўлса, ижобий жиҳат шуки, 1996 йилдан 
бери “UzAuto Motors” каби автомобил саноатидаги протекционизм сиѐсатидан воз 
кечилишига, монополия тугатилишига ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошишига 
эришилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
ЖСТга 
киришини 
тезлаштириш 
бўйича 
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига БМТнинг Тараққиѐт дастури, Осиѐ 
тараққиѐт банки (ОТБ), Жаҳон банки, Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ 
агентлиги (USAID), Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIS) техник 
кўмак бераѐтганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. 
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 7 июль куни Швейцариянинг Женева шаҳрида 
видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо 
ташкилотига кириши бўйича ишчи гуруҳининг 4-йиғилиши бўлиб ўтган. 
Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари,инвестициялар ва ташқи савдо 
вазири С. Умурзоқов бошчилик қилган. Йиғилиш доирасида Ўзбекистоннинг 
ташқи савдо режими тўғрисида кенгайтирилган Меморандум муҳокама қилинган. 

Download 329.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling