Янгича ёндашувлар ва истиқбол йўли
ЖСТ —
глобал платформа, ундан мамлакат яхши фойда кўради. Ўзбекистоннинг
ЖСТга аъзо бўлишдаги -имкониятларини қисқача баҳоласак, булар — кейинги
йилларда жиддий ислоҳотларни бошидан кечирган
туризмнинг ривожланиши,
интеграциялашув имкониятлари ортиши, нотариф чекловларнинг
камайиши,
иқтисодиѐтда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улушининг ошиши,
давлат
монополиясининг қисқаришида кўзга ташланади. Лекин бу масаланинг ташқи
тарафи, шакли, холос. Бизнингча, асосий масала
ички ташкилий-тузилмавий ва
технологик тарафида — мазмунида бўлиб қолган.
Хулоса шуки, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилот вакиллари билан музокаралари 2-
3 йилга чўзилиши эҳтимоли мавжуд. ЖСТга аъзолик масаласи осон ҳал бўлмайди,
олдинда жуда мураккаб босқичлар турибди.
Бир мақолада масаланинг барча жиҳатларини батафсил ѐритишнинг имкони йўқ.
Мавзу ва муаммолар кўлами шу қадар кенгки, уларнинг бирортасини кўздан
қочириш янги муаммони келтириб чиқариши мумкин. Мисол учун, тоғ-кон, нефть-
газ
саноати,
энергетика,
темир
йўл,
ҳаво
йўллари
соҳаларида
хусусийлаштириш ҳали охирига етказилмаганлиги жиддий муҳокама қилиниши
лозим.
Энг муҳим жиҳат шундаки, Ўзбекистон, биринчи навбатда, ўзининг ички
иқтисодий-ижтимоий муаммоларини ҳал қилиши керак. Геоиқтисодиѐт билан ҳам
жиддий шуғулланишга тўғри келади. Бир вақтнинг ўзида
икки ташкилот
кузатувчиси сифатида ҳам ЖСТ, ҳам ЕОИИ билан ҳамкорлик қилинаѐтганлиги
раҳбарият олдида ўта мураккаб вазифаларнинг оқилона ечимини топишни
кўндаланг қўяди. Ушбу долзарб масалаларнинг
ижобий ечимига эришиш
учун Ўзбекистоннинг миллий тараққиѐт йўли ва юксак фаровонликка эришишига
хизмат қиладиган янгича ѐндашув ҳамда қарашлар
белгилаб олинади, деб
ишонамиз.
ЖСТга аъзолик, аввало, монополист бошқарувга барҳам беради ва эркин рақобат
муҳитини яратади.
Бундай дадил қадам эса юртимиз истиқболи учун, шубҳасиз, муҳим рол ўйнайди.
Бахтиёр ОМОНОВ, Тошкент ахборот технологиялари университети
профессори, сиёсий фанлар доктори.