Жаҳонгир Муҳаммад: Президент тансоқчисининг кундалиги


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/30
Sana27.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1299494
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
6-qavat

24. Совға 
Адам: 
- Совға олиб келганларнинг отини эслаб қол ва “Батя” сўраганда худди таниган одаминг 
каби айт,-деганди.
-Кўпларининг исмини билмайманку? 
-Парво қилма, улар исмларини қулоғингга азон айтгандек қуядилар! 
Адам ҳар доимгидек ҳақ чиқди. Туҳфа олиб келган ҳар бир раҳбар, гўёки қучоқлагандек 
бўлиб, қулоғимга ўз исмини бир неча мартадан такрорлади. 
“Рашиджон акамдан, деб қўясиз! Рашид десангиз ҳам бўлаверади.” 


67 
“Адаштирманг ука, Рустамлар кўп, мен уларнинг азими бўламан”. 
Вилоят ҳокимлари эса: 
“Самарқанд” 
“Жиззах” 
“Сурхон” 
“Қашқа”…деб таништиришди.
“Навоий” дегани худди соқолини тутамлагандек чанасини сийпаб, бир неча марта бу 
сўзни такрорлади. 
-Яқинда Навоийнинг ҳам юбилейи бўлади. Оқсоқол билан кетма-кет туғилишган. 
Бунақа одамлар бир неча юз йилда бир туғиладилар. Мана бу олтин тўртта тўққиз. Буни 
яхлит ҳолида топдик.. 
Хуллас, тажрибалари бор экан, каминага эслаб қолиш қийин бўлмади. Мана энди “Батя” 
бир бошдан қутиларни қўлига олиб, гапирмоқда. Анчагина ичган бўлса ҳам дунёнинг у 
тешигидан кириб, бу тешигидан чиқмоқда: 
-Мана шу расмнинг остини ўқи! 
-Густав Климт… 
-Бу “Хоним” портрети. Ёшлигимда бу расмдаги аёл менга жуда ёқиб қолган. Таня 
холангни кўрганда унга ўхшатганман. Қара, жуда ўхшайди-а? Қуйиб қуйгандек. Худди 
Таняни ўтқизиб, чизгандек. Ёшлигида бутун ҳам ўхшарди. Тўхта, буни ким олиб келди? 
Ким биларди? Айтмай тур! Ўзим топишим керак. Рустам олиб келиб келдими? Йўқ, у 
билмайди бу тарихни. Менимча, қуда олиб келган бўлиши мумкин. Таня севган қизига 
шипшитган… Шундайми? 
-...- Йўқ дегандек бошимни қимирлатдим. 
-Шаҳар бердим айт, топмадим. 
-Ботир ака… 
-Ўҳҳў, у ҳам сиримизни излайдиган бўлибдими? Нима демоқчи бу билан? Дунёдаги энг 
қимматбаҳо расмни қаердан олди? Божхонадан топдими? Чет элданми? Қандай олиб 
келди бу расмни? Балки бу ҳақиқий эмасдур? Нусхасини чиздирдими? Кимга чиздирди 
экан? Зўр чизган аммо! Адангга айт, аниқласин, бу ҳақиқийми, сохтами? Ҳақиқий бўлса, 
бу ерларда сақламасин. Ботир Москвадаги уйга етказиб берсин. Агар сохта бўлса…ўзи 
ҳам сохта! Йўқ, у гўрсохта ҳақиқийсини топади. Илоннинг мойини ялаган. 
-Мана бу қанақа соат экан? Нима деб ёзган, ўқигинчи? 
-Франк Муллер… 
-Эшитганим йўқ. Биларсан нархини? Қимматбаҳо бўлса керак? 


68 
-… 
-Ким олиб келди? 
-Рустами азим акам… 
-Балои азим демадинг ҳалиям! - “Батя” кулиб елкамга уриб қўйди. 
-Ҳа, унда қимматбаҳо, қараб ҳам юрма. У арзон-гаров нарса олмайди. Палаги тоза. Буни 
холангга бериб қўй. Тақамиз керак бўлганда. Мана бу нима? Узукми? Қанақа узук экан? 
Устида нима ёзилган? Ўқичи? 
“Ин ҳам мегузарад” 
-Ким олиб келди буни? 
-Самарқанд… 
“Батя”нинг жаҳли чиқиб кетди? 
- Самарқанд…! Тўнка! Калласи ишламайди ёки атайлабдан қилган. 
У шундай деб телефон ёнига борди ва тугмани босиб: 
- Самарқандни топ,-деди. 
Бир зумда улаб беришди. 
-Ҳалиям шу ердамисан? 
-Эрталаб кетаман, насиб... 
-Совға учун раҳмат!
-Ўзимизнинг маҳаллий усталарга ясатдим. Соф олмосли…. Аслида бу сизга… 
-Ўчир овозингни! Нима ёзилган устига! 
-Бобомизнинг узукларидаги гап. 
-Билмайди деб ўйлайсанми ёки она тилимни билмайманми? Тушуниб турибман. Аммо 
сен бу гапни кимга айтаяпсан? Кимга “Бу ҳам ўтади”, деяпсан? Нега бугунги лаҳжада 
ёздинг?… 
-Тушунарли бўлсин деб… 
-Бас қил! Ҳаммаси тушунарли! Чеченлар билан алоқанг ҳам тушунарли. Сен болани 
огоҳлантирдим, бунақа ишларга кирма деб. Дарҳол манга ултиматум қўйдингми? 
“Батя” шундай деб гўшакни жойига қўйди ва бошқа тугмани босди: 
-Самарқанд меҳмонхонада экан. Қамоққа ол, чирит ўша ерда,-деди. 
Ўзимизнинг Рустам ака битта ручка олиб келганди. “Батя” уни анча томоша қилди: 


69 
-Буни ўзи сотиб олмаган. Давлатнинг пулига олган. Бу нарса ҳам суратга туширади, ҳам 
ўлдириши мумкин. Буни адангга берасан! 
У шундай деб, ён чўнтагидан кичкина қутини олди ва ичини очди. Митти топпонча. 
-Бу санга! Мана, устида исминг ҳам ўйиб ёзилган. Биласанми бу қанча туради? Жуда 
қиммат. Буни Сербияда ясаб келишди. Шундан ҳам билсанг бўлади, сани қанча яхши 
кўраман. 
Нима дейишимни билмадим. “Батя” анча вақт пешанасини пешанамга қўйиб турди. 
Кейин: 
Совғаларнинг қолгани билан қизиқмади ҳам.
-Буларни холангга бер, қизлари ва неварларига тақсимласин. Чет элдаги уйларини безаб 
қўйишсин. Бизнинг амиру хонлардан кам жойимиз йўқ. 
-Энди иккаламиз битта кино кўрамиз,-деди. 
Унинг қайта-қайта кўрадиган киноси бор. Қутининг устига ўз қўли билан “Крёстный 
отец” деб ёзиб қўйган.
-Сани илк кўрганимда Алпачинога ўхшатгандим, мана қара, бурнимга қара, юз 
тузилишимга қара, Вито… лекин ёнимда сен бор экансан, мени ҳеч ким отолмайди.
У филмни бироз кўрдида, ўтирган жойида ухлаб қолди. Хурракнинг зарбидан деразалар 
титраётгандек эди.
Шахсий доктори ва ҳамширасини чақирдим. Қўлим топпончада. Чўнтагимдан 
чиқарсамми? Кўрсаммикан? Йўқ. Мумкин эмас. Чидайсан. Эртага томоша қиласан. 
Дарвоқе, ўқланганмикан? Неча калибрли экан? Ёки бу отмайдиган олтин совғами? Уни 
Уни тезроқ кўргим келаётганди. Кўзим илиниб қолибди. Бир пайт…

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling