«Жаранглама, сўнгги қўнғироқ »


Download 42.23 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi42.23 Kb.
#1577008
Bog'liq
28-maktab tadbir


«Жаранглама, сўнгги қўнғироқ...»


Умумтаълим мактабларини битириб, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларни гўёки парвозга шайланаётган оққушга менгзагим келади. Чунки улар жонажон мактаблари бағридан ката ҳаёт қучоғига, орзулар оламига қадам қўядилар. Бу дамлар жуда ҳаяжонли… қайтариб бўлмас лаҳзалар. Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари таълим даргоҳи, меҳрибон устозлари билан хайрлашадилар.
Давлатимиз раҳбарининг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригида таъкидланганидек, мактабларни битириб чиқаётган йигит-қизлардан бирортаси эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири халқимиз, Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди.
Табрикда замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакилларига давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишларига ишонч билдирилди.
Ота-боболаримизнинг шундай ибратли сўзлари бор: «Ҳаёт улкан кема, ҳар ким ўз манзили томон сузаверади». Бугун ажиб лаҳзаларга гувоҳ бўлдик. Тошкент шаҳар Юнусобол туманидаги 86-умумий ўрта таълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 майдаги 01-06/3-255 сонли топшириғи асосида “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида битирув тадбири бўлиб ўтди. Мазкур таълим муассасасида жами 1962 нафар ўқувчи бўлиб, шулардан 148 нафари 11-синф битирувчиларидир. Бугун бу қоракўзлар болаликнинг ширин хотираларини ортда қолдириб, устозлари қошидан мустақил ҳаётга парвоз қиладилар. Таниқли олим Рустам Тожибоев айтганидек: «Салом мактаб дейиш кўнгилни қувончга тўлдиради, хайр мактаб дейиш эса кўнгилга бироз армон юклайди». Бугунги тадбирда меҳридарё устозлар ҳаёт давомчилари бўлган шогирдларга оқ йўл тиладилар. Мазкур битирув тадбирида туман халқ таълими бўлими мутасаддилари, бир қатор таълим муассасаларининг вакиллари ҳам қатнашдилар. ( ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил қизларига мурожаатини етказиб, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ва чуқур ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёшларнинг билим олишлари ва мехнат қилишлари учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил ахборот беришди.) Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда куй-қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш қилинди. Ўқув йили давомида юқори натижаларни қайд этган ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
«Сўнгги қўнғироқ»- бу битирувчилар ва уларнинг оилалари интиқлик билан кутадиган анъана. Ҳа, ўқувчилик дамлари гўё наздимизда елдек ўтади-кетади. Олинган пухта билим келажак пойдеворидир. Мамлакатимиз раҳбарининг умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригида алоҳида таъкидланганидек, мактабни тугатиб чиқаётган йигит-қизларимизнинг ҳар бири эл-юртимизнинг меҳри ва эътиборидадир.
Мазкур мактабда мукаммал билим олган ёшлар юртимизнинг турли олий ўқув юртларига йўл оладилар, маърифат сабоқларини давом эттирадилар. Уларнинг ҳаяжонларини тил билан таърифлаш мушкул. Шижоатли ёшлар юрт келажаги, бугуннинг эркасию, эртанинг эгаларидир.
Бу фурсат қайтмас онлар,
Чулғади ҳаяжонлар,
Зарб-ла ургудек бонглар,
Меҳри уммон мактабим,
Чалинма, қўнғироғим!
Юзларида қувонч, кўзларида ёшлик шижоати балқиб турган бу ёшларнинг келажаги порлоқ эканлигига, келажакда Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз. Улар, албатта, ота-оналари, устозлари, муҳтарам юртбошимиз ва энг муҳими халқимиз ишончини оқлайди.
Download 42.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling