Инкубацион даври 4 кундан 14 кунгача. Қоқшолнинг кечки турлари ҳам учрайди (жуда кам ҳолларда 1-5 ойдан кейин ҳам учрайвериши мумкин). Инкубацион даври қанчалик қисқа бўлса, касаллик шунча хавфли, клиник кечиши ва оқибати оғир бўлади. Кечки қоқшолда касаллик нисбатан енгилроқ кечади. Инкубацион даври 4 кундан 14 кунгача. Қоқшолнинг кечки турлари ҳам учрайди (жуда кам ҳолларда 1-5 ойдан кейин ҳам учрайвериши мумкин). Инкубацион даври қанчалик қисқа бўлса, касаллик шунча хавфли, клиник кечиши ва оқибати оғир бўлади. Кечки қоқшолда касаллик нисбатан енгилроқ кечади. Қоқшол таёқчаси организмга парентерал йўл билан тушганида кириш дарвозалари сохасида сақланиб қолади ва шу ерда зўр бериб кўпаяверади. Cl. tetani нинг экзотоксини ўзида тетаноспазмин ва тетаногемолизин сақлайди ва улар сўрилганида касалликнинг манзараси ривожланади. Қоқшол таёқчаси организмга парентерал йўл билан тушганида кириш дарвозалари сохасида сақланиб қолади ва шу ерда зўр бериб кўпаяверади. Cl. tetani нинг экзотоксини ўзида тетаноспазмин ва тетаногемолизин сақлайди ва улар сўрилганида касалликнинг манзараси ривожланади. Тетаноспазмин нерв тизимига таъсир қилиб ўзига хос бўлган мушакларнинг тоник ва клоник қисқаришига сабаб бўлади. Тетаногемолизин эса эритроцитларни парчалайди. Токсинлар периневрал ва эндоневрал йўллар билан, лимфатик йўллар орқали марказий йўналишда, перифериядан орқа ва узунчоқ миянинг ҳаракатлантирувчи марказлари томон ҳаракатланади. Бир вақтнинг ўзида ҳам марказий, ҳам периферик нерв тизимига заҳарли таъсир кўрсатади ва уларнинг рефлектор кўзгалишига олиб келади. Баъзан эса заҳарлар гематоген йўл билан тарқалади. Касалликнинг ривожланишига кириш дарвозалари соҳасидаги некротик тўқималар, ёт жисмлар ва йирингли чўнтакчалар туртки бўлади. Токсинлар периневрал ва эндоневрал йўллар билан, лимфатик йўллар орқали марказий йўналишда, перифериядан орқа ва узунчоқ миянинг ҳаракатлантирувчи марказлари томон ҳаракатланади. Бир вақтнинг ўзида ҳам марказий, ҳам периферик нерв тизимига заҳарли таъсир кўрсатади ва уларнинг рефлектор кўзгалишига олиб келади. Баъзан эса заҳарлар гематоген йўл билан тарқалади. Касалликнинг ривожланишига кириш дарвозалари соҳасидаги некротик тўқималар, ёт жисмлар ва йирингли чўнтакчалар туртки бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |