Жарохатга бирламчи ишлов бериш. Кокшолга карши эмлаш Кеназов Ж. 01 пед

Download 1.24 Mb.
bet1/10
Sana18.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1282663
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Жарохатга бирламчи ишлов бериш. Кокшолга эмлаш

Жарохатга бирламчи ишлов бериш. Кокшолга карши эмлаш

Кеназов Ж. 601 1 пед.

Қоқшол

Қоқшол – Ўткир специфик инфекцион касаллик бўлиб, организмга қоқшол таёқчаси экзотоксинининг таъсири натижасида нерв системасининг зарарланиши билан кечади, кўндаланг тарғил мушакларнинг тоник ва клоник қисқариши билан намоён бўлади. Бу касаллик Гиппократ замонасидан маълум бўлиб, унинг ўғли хам шу касаллик қурбони бўлган.

Этиологияси ва патогенези

Одам ва ҳайвонларда қоқшолнинг қўзғатувчиси экзотоксин ишлаб чикарадиган, граммусбат, спороген таёкча Clostridium tetani хисобланади. Қоқшол таёкчаси ҳайвонлар (қўйлар, сигирлар ва бошқалар) ва одам ичагида сапрофит сифатида яшайди (парентерал йўл билан тушганида патоген ҳисобланади). Ҳайвонларнинг чиқиндилари билан ерга тушганида қоқшол таёқчаси узоқ вақтгача шу муҳитда сақланиши мумкин. Чанг билан клостридийлар одам терисига, кийимлари ва атроф буюмларига тушиши мумкин. Шу сабабли инфицирланиш нуқтаи назаридан майда тирналишлар ва шилинган жарохатлар хавфли саналади.

Қоқшол асосан ҳарбий уруш даврларида, айниқса ўқ отар қурол билан жарохатланишда кўпроқ учрайди. Улуғ ватан уруши даврида қоқшол 10 000 ярадорларга 6-7 касаллик кузатилган. Тинчлик даврларида қоқшол кўпинча (80% ҳолларда) қишлоқ жойларида –10 000 аҳолига 0.1 қоқшол билан бемор тўғри келади. Айникса 50% ҳолатларда қоқшол 14 ёшгача бўлган болаларда учрайди. 80% ҳолатларда касаллик арзимаган маиший шикастланишлардан кейин кузатилади, чунки бундан беморлар тиббий ёрдам учун шифокорга мурожат қилишни лозим кўришмайди.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling