Жарохатга бирламчи ишлов бериш. Кокшолга карши эмлаш Кеназов Ж. 01 пед


Download 1.24 Mb.
bet10/10
Sana18.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1282663
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Жарохатга бирламчи ишлов бериш. Кокшолга эмлаш

Шошилинч профилактикаси

тўқималарнинг шикастланишларида (жарохатларда, куйишларда, совуқ уришларида), касалхонадан ташқаридаги (внебольничный) абортларда, тўқималар гангреналарида ва ошқозон ичак трактининг тешиб кирувчи шикастларида амалга оширилади. Шошилинч профилактикани жарохатга бирламчи жарроҳлик ишлови беришдан бошланади ва у носпецифик профилактика дейилади, бу эса махсус (специфик) профилактика билан тўлдирилади.

Қоқшол шошилинч профилактикасининг шарт шароитлари ва техникаси

1 мл қоқшол анатоксин мушак орасига юборилади ва бошқа шприц билан мушак орасига 250 МЕ қоқшолга қарши одам иммуноглобулини (противостолбнячного человеческого иммуноглобулина ПСЧИ) юборилади. ПСЧИ йўқ бўлган ҳолатларда гипериммунизациялаштирилган отлар қонидан тайёрланган 3000 МЕ қоқшолга қарши зардоб ҚҚЗ (ПСС) юборилади.

ҚҚЗ (ПСС) юборилиши олдидан албатта 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоб билан тери ичи синамаси қўйилади. Суюлтирилган зардобдан 0,1 тери ичига юборилади ва реакция ҳолати 20 минутдан кейин бахоланади. Агарда зардоб юборилган жойда шиш ёки тери гиперемиясининг диаметри 1 см дан кам бўлса синама салбий (отрицательная) ҳисобланади.

Асоратларини (анафилактик шок, зардоб касаллиги) олдини олиш мақсадида синама манфий бўлган ҳолатларда ПСС 0,1 мл миқдорда тери остига юборилади ва 30 минутдан кейин қолган дозаси юборилади.

Асоратларини (анафилактик шок, зардоб касаллиги) олдини олиш мақсадида синама манфий бўлган ҳолатларда ПСС 0,1 мл миқдорда тери остига юборилади ва 30 минутдан кейин қолган дозаси юборилади.

Қуйидаги шахсларга қоқшол анатоксини фақатгина 0,5 мл миқдорда юборилади: 1) эмлашни тўлиқ ўтганлигини тасдиқловчи хужжати бўлсаю, охирги эмлашдан кейин 10 йилдан кам вақт ўтган бўлса. 2) охирги 5 йил давомида анатоксиннинг иккита инъекциясини олган бўлса ёки охирги 2 йил давомида битта инъекция олган бўлса.

Фаол пассив профилактикасини ўтган барча шахслар кейинчалик яна 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатда 0,5 мл қоқшол анатоксини билан ревакцинация ўтишлари шарт.

Фаол пассив профилактикасини ўтган барча шахслар кейинчалик яна 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатда 0,5 мл қоқшол анатоксини билан ревакцинация ўтишлари шарт.

Тўла курсни ўтганлик ҳақида ҳужжати бўлган шахслар агарда охирги эмлашдан кейин 10 йилдан камроқ вақт ўтган бўлса профилактик мақсадда эмланмайди.

Ревакцинациясиз фаол пассив профилактика ўтган беморларга эмлашдан кейин 20 кундан 2 йилгача вақт ўтган бўлса фақатгина 0,5 мл АС юборилади халос.

Қоқшолда ҳалиям ўлим даражаси юқорилигича қолмоқда ва баъзи муаллифларнинг маълумотларига кўра 20-30% гача етади, яқин ўтмишларда эса бу кўрсаткич 40 - 60% ни ташкил қилар эди.


Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling