Жарохатга бирламчи ишлов бериш. Кокшолга карши эмлаш Кеназов Ж. 01 пед

Сардоник кулгудаги беморнинг кўриниши

Download 1.24 Mb.
bet4/10
Sana18.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1282663
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Жарохатга бирламчи ишлов бериш. Кокшолга эмлаш

Сардоник кулгудаги беморнинг кўриниши:

Пешона, бурун қирраси ва оғиз бурчаги мушаклари таранглашган, юзи сўлғин азобланган кўринишда. Бўйиннинг тўш-ўмров-сўрғич ва тери ости мушаклари ҳам таранглашган. Бу қоқшолнинг оғир тури эканлигидан далолат беради.

Мушаклар қисқаришлари тезда бўйн, тана ва оёқ кўлларга ҳам тарқалади. Тутқаноқ хуружлари бирин кетин такрорланади ва қасқарган мушакларда кескин оғриқлар билан намоён бўлади. Мушакларнинг кескин кўзғалувчанлиги ошган бўлиб, арзимаган таъсиротлардан ҳам (овоз, ёруғлик нури, тегиниш) қисқариши мумкин. Скелет мушакларининг тоник қисқаришларидан беморнинг ўзига хос ҳолати ривожланади: бемор чойшабга фақат товон ва энса соҳалари билан тегиб туради, танаси эса ёйсимон кўринишда юқорига кўтарилган бўлади. Беморнинг бу ҳолати опистотонус дейилади.

Опистотнусда беморнинг кўриниши

Мушакларнинг қисқаришлари беморларнинг тезда ҳолдан тойишига олиб келади. Мушаклар қисқаришларнинг оралиғида ҳам мушакларнинг бўшашиши кузатилмасдан, балки уларнинг таранглашуви кўзга ташланади.

Мушакларнинг қисқаришлари беморларнинг тезда ҳолдан тойишига олиб келади. Мушаклар қисқаришларнинг оралиғида ҳам мушакларнинг бўшашиши кузатилмасдан, балки уларнинг таранглашуви кўзга ташланади.

Бошланишида мушакларнинг қисқаришлари қисқача, бўлиб бир неча минутгача давом этади, лекин вақт ўтиши билан бу қасқаришларнинг давомийлиги узайиб бораверади. Баъзан мушакларнинг қисқаришлари шу даражада кескин бўлиши мумкинки бунда мушаклар узилиб, суяклар синиб, умуртқа суяклари танасининг компрессион синишигача бориб етади. Агар қисқаришлар нафас мушакларигача тарқалса, беморнинг нафаси бузилиб асфиксия рўй беради ва беморнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling