Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида


Download 470.5 Kb.
bet19/44
Sana20.01.2023
Hajmi470.5 Kb.
#1104334
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
баённомалар

К У Н Т А Р Т И Б И:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уларни давлат томонидан самарали бошқариш тизимини яратиш, унинг техник баъзасини мустаҳкамлаш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларидаги ижроси тўғрисида”ги қарорида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳақида




Э Ш И Т И Л Д И:

Йиғилишни бўлим мудири Р.Қораева кириш сўзи билан очиб йиғилганларни кун тартибидаги масала яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 30-сентябрдаги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ 2018 йилнинг 28-29 ноябр кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан “Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уларни давлат томонидан самарали бошқариш тизимини яратиш. Унинг моддий-техника баъзасини мустаҳкамлаш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиш ҳолатини Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим муассасларидаги ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилганлиги, ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар муаммолар ҳамда ушбу ҳолатни бўлим тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида учрашини олдини олиш, камчиликларни бартараф этиш борасида гапирди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Фан, таълим, маданият ва спорт масалари” қўмитаси томонидан Фарғона вилояти 2018 йил 28-29 ноябр кунлари назорат-таҳлил тартибида ўрганилган.
Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланган: Фарғона вилоятида 1026 та мактабгача таълим муассасалари, шундан 775 та давлат ҳамда 251 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилган. Вилоятда мактабгача таълим ёшидаги 269 минг нафар боланинг 117,2 минг нафари 43, 5 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган. Вилоятда 1753 нафар номутахассис кадрларни қайта тайёрлаш бўйича йиллик режа ишлаб чиқилиб, шундан 1-босқичда 903 нафар касбий қайта тайёрлаш курсларидан ўтган. 2018 йил давомида давлат мактабгача таълим муассасаларидаги 341 нафар хамшираларнинг малакасини ошириш курсини ўтиш учун буюртма берилган бўлиб, бугунги кунга қадар 188 нафар хамшира ўз йўналиши бўйича малакасини оширган.
Вилоятда нодалат, жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш чораларини кўриш, айрим мактабгача таълим муассасаларида уларнинг қувватидан ошиқ болалар қабул қилинган, бўлиб тарбияланувчиларнинг мактабгача таълим муассасаларига қатнашини тартибга солишни кучайтириш чораларини кўриш лозимлиги ҳамда МТМ ларни сифатли ва етарли озиқ-овқатлар билан таъминлашда, чойшаблар, мебеллар ва ўйинчоқларга, дори-дармонга зарурат мавжудлиги маълум бўлган. Қолаверса ота-оналардан бадал тўловларини белгиланган тартиб ва муддатда ундиришда муаммоларга учрамоқда. Биргина 2018 йилнинг 1 ноябр ҳолатида вилоятнинг 2 та шаҳар-туман тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида молиявий ва ҳуқуқий назорат ишлари амалга оширилган бўлиб, жами 27930,7 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган.
Юқорида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан хулоса чиқорган ҳолда тумандаги мактабгача таълим муассасаларида бундай ҳолат учрамаслиги ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларни самарали ташкил этиш борасида тушунчалар берди.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб йиғилиш

Download 470.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling