Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида


Download 470.5 Kb.
bet5/44
Sana20.01.2023
Hajmi470.5 Kb.
#1104334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
баённомалар

_________ Ф. Азамова
____” ___________2022 й
Сариосиё туманидаги педагогика коллежи рахбар ва ходимлари иштирокида
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг ижроси юзасидан ўтказилган йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И

____” ________ 2022 йил ____-сонли Сариосиё тумани




Кенгаш раиси: Ф. Азамова - Сариосиё туман педагогика коллежи директори


Иштирок этди: Туман мактабгача таълим бўлим масъул ходимлари

Катнашдилар: Туман педагогика коллежи ходимлари 22 нафар

К У Н Т А Р Т И Б И:




Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун – моҳияти тўғрисида


Э Ш И Т И Л Д И:

Йиғилишда Сариосиё педагогика коллежи директори Ф. Азамова кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала яъни, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида гапириб, Қонун доирасида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб келинаётганлиги ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганлиги хусусида гапирди.


Иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кенг кўламли ислоҳатлар билан биргаликда бардавом амалга оширилиб келинаётганлиги хусусида хам тушунчалар бериб ўтди.
Мамлакатимизда таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига қарамай олинган маълумотларга кўра коллеж молия-иқтисодиёт ишлари бўйича директор ўринбосари ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, фуқарони ўйишга киргазиш учун пора талаб қилиб, таъмагирликка йўл қўйган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тоионидан қўлга олинганлиги аниқланган. Таълимда корруцияга йўл очиб бериш ҳамда бунга йўл қўйиш бугунги кунда энг долзарб масала эканлигини инобатга олган ҳолда, таълимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга астойдил киришилиб келинаётганлиги хусусида гапирди.
Порахўрликка қарши кураш мақсадида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларга қарамай, “ўқишга киритиб қўяман, тестни ҳал қилиб бераман”, деган ва шу орқали мўмай пул ишлаб олиш илинжидаги фирибгарлар ҳали-ҳануз учраб турибди. Афсуски, “Фарзандим диплом олса бўлди, у ёғи бир гап бўлар” қабилида иш тутадиган, фарзандининг қобилияти, билими ва салоҳияти етарлими ёки йўқ, бунга иккинчи даражали масала сифатида қарайдиган ота-оналар ҳам йўқ эмас. Очиғи, ушбу ҳолатлар йиллар давомида таълим тизимидаги коррупциянинг энг оғриқли нуқтаси бўлиб келди. Соҳадаги ислоҳотлар сабаб вазият тубдан ўзгарди, кимнинг билими, қобилияти, салоҳияти бўлса, ўша одам ўқийди, деган тамойилга амал қилина бошланди. Шу боис эндиликда таълимдаги коррупцияни таг-томири билан йўқ қилишга астойдил киришилган. Бу борадаги дастлабки қадам тест имтиҳонларини топшириш жараёнини тартибга солиш билан бошланди. Қисқаси, ҳужжат қабул қилишдан бошлаб, тест имтиҳонларини ўтказиш жараёнигача абитуриентлар учун барча шароит ва имконият яратиляпти. Асосийси, ҳаққонийлик ва очиқлик тамойилига амал қилинаётир.
Лекин коррупцияга қарши кураш тобора қатъий бўлиб борса-да, ажриқ каби унинг илдизлари ҳали-ҳануз сақланиб қолган кўринади. Астойдил таълим олиб, не-не орзулар билан ўқишга топширган ёшлар манфаатини ҳатлаб ўтиб, ҳаром луқма билан кун кечиришни ўзига одат қилган айрим нопок инсонлар ҳозир ҳам учраб тургани жамиятимиздаги соғлом муҳитга салбий таъсир қилмоқда. Айниқса, янги ўқув йили бошланиши арафасида бу каби қинғир амалиёт у ер, бу ерда урчий бошлаши ҳам бор гап. Бундай ҳолат нафақат олий таълим даргоҳларида, балки лицей ва коллежларда, ҳатто умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим соҳасида ҳам кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол, албатта.
Корруцияга йўл очиб бермаслик ва унинг олдини олиш борасади мунтазам равишда биргаликда иш олиб борган тақдиримиздагина бу иллатни томири билан йўқ қилишимиз мумкинлиги хусусида коллеж директори Ф. Азамова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш давомида Туман МТБ масъул ходими кадрлар бўйича мутахассис М.Рахимовни фикрлари тингланди, ҳамда кун тартибида кўрилган масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланган ҳолда йиғилиш

Download 470.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling