Жавоб: Сиёҳдон. Савол 2


Download 0.8 Mb.
bet40/51
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1473580
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
zakovat savollar 1

Жавоб: Фарзанд
Савол 255:
Гўрковлардай турар шу маҳал,
Дўнг устида қаҳратон альфа.
Оппоқ кафан келтирар бета.
Гамма йиғлайди, оҳ-фиғон чекар,
Дельта кўзёш тўкар-у аммо
Эпсилон гул тутар сизга бир дунё.
Сизнинг қўлингизда Перси Биши Шелли ижодидан таржима турибди. Савол: грек ҳарфлари билан алмаштирилган сўзларни тўғри кетма-кетликда ёзиб беринг.
Жавоб: январь, февраль, март, апрель, май.
Савол 256: Архимеднинг “Менга дунёни таянч марказини топиб беринг ва мен уни остун устун қилиб ташлайман” деган жумласини эшитгансиз. Рене Декартда ҳам шунга ўхшаш тарзда “Менга материя ва ҳаракатни беринг мен коинотни яратаман” деган жумлалар бор. Шунга ўхшаш яна бир гапни Диего Хосе Франсиско де Паула Хуан Непомусено Мария де лос Ремедиос Сиприано де ла Сантисима Тринидат Мартир Патрисио Руис ҳам айта туриб ўз гапини “ва мен уни тўлдириб ташлайман” сўзлари билан тугатган. Савол: ушбу инсон айтган жумла бошидаги 3 та сўзни ёзиб беринг.
Жавоб: “Менга музейни кўрсатинг”. Бу инсон Пабло Пикассо.
Савол 257: 2010 йил охирида мен НТВ телеканалида ДОЛЛАР ва ЦЕНТ жамоалари баҳсининг шоҳиди бўлдим. Саволдаги алмаштиришларнинг маъносини тушунган бўлсангиз, мен қайси жамоаларнинг баҳсини кўрганлигимни айтинг.
Жавоб: Рубин ва Копенгаген. НТВ телеканалида жамоаларнинг қисқартирилган номлари кўрсатилади: РУБ ва КОП.
Савол 258: Қадимги Римда ушбу мутахассисларни шунчалик юксак қадрлашканки, ҳаттоки, уларни солиқлардан озод қилишган. Уларнинг асосий меҳнат қуроли бўлиб, мустаҳкам тишлари хизмат қилишган. Бу кишилар нима билан шуғулланишган?
Жавоб: улар тангаларнинг қалбакилигини текширишган.
Савол 259: Саволларни “Заковат” клуби раҳбари Абдурасул Абдуллаев тайёрлаган.
1. Арман алифбосидаги 6- ҳарф.
2. Гвианадаги шаҳар ва Юқори Нормандиядаги вилоят номи?
3. Таиланд, Лаос ва Камбоджадаги будда ибодатхонаси қандай номланади?
Жавоб: 1. За 2. Ко 3. Ват
Савол 260 1985 йилда Брэдфорд Сити жамоаси тўп сурадиган Вэлли Пэрейд ўйингохида юз берган ёнғин натижасида 56 киши ҳалок бўлди, 265 киши жарохат олди. Шундан сўнг Британия стадионларида хавфсизлик қоидалари нуқтаи назаридан бундан кейинги стадион қурилишларида айнан шунга эътибор берилган. Савол нимага?

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling