Жавоблар 1, Пул агрегатлари ва пулни тартибга солишнинг амалиётда қўлланилиши


Пул массасининг турли хил кўрсаткичларини ишлатиш пул муо-маласи ҳолатини таҳлил қилишга турли томонлардан ёндашишга им-кон беради


Download 397.01 Kb.
bet3/4
Sana31.01.2023
Hajmi397.01 Kb.
#1145400
1   2   3   4
Bog'liq
pul va banklar

Пул массасининг турли хил кўрсаткичларини ишлатиш пул муо-маласи ҳолатини таҳлил қилишга турли томонлардан ёндашишга им-кон беради.
Мамлакат миқёсида пул массаси ҳажмининг ўзгариши муомала-даги пул массасининг ўзгариши натижаси ва пулнинг айланиш тез-лашганлигининг натижаси бўлиши мумкин.
Пулнинг айланиш тезлиги – пул муомала ва тўлов воситаси сифа-тида амал қилгандаги унинг ҳаракат кўрсаткичидир. Унинг миқдори ни ҳисоблаш қийин, шунинг учун уни ҳисоб-китоб қилишда бил-восита маълумотлардан фойдаланилади.
Саноати ривожланган мамлакатларда асосан пул айланиш тез-лиги ўсишининг икки кўрсаткичи ҳисобланади:
даромадлар айланмаси пулнинг муомалада бўлиш тезлиги кўрсаткичи. Бу кўрсаткич ялпи миллий маҳсулот (ямм) ёки миллий даромаднинг пул массасига, аниқроғи М-1 ёки М-2 пул агрегатига нисбати билан аниқланади. Бу кўрсаткич пул муомаласи ва иқтисодий ривожланиш жараёни орасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади;
тўлов айланмасида пулнинг айланувчанлик кўрсаткичи. Бу кўрсаткич жорий банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган маблағлар йиғиндисининг пул массаси ўртача қийматига нисбати сифатида аниқланади.
Пулнинг айланиш тезлиги ўзгариши умумиқтисодий (иқтисодиёт-нинг даврий ривожланиши, иқтисодий ўсиш, нархлар суръатлари), ҳам тўла монетар (тўлов айланмаси таркиби, кредит операциялари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг ривожланиши, пул бозорида фоиз ставка-ларнинг даражаси ва ҳ.к. лар) омилларига боғлиқ.
Пул айланишининг тезлашувига металл пулларнинг кредит пул-лар билан алмашиши, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимининг ривожла-ниши, банклар ишига ЭҲМнинг киритилиши, пуллик ҳисоб-китоб-ларда электрон воситаларнинг ишлатилиши ёрдам беради.
Пул қадрсизланган ҳолларда истеъмолчилар пулларининг тўлов қобилиятини сақлаб қолиш учун кўпроқ товарлар кўпроқ харид қилади-лар. Бу эса пул айланишини тезлаштиради. Бошқа кўрсаткичлар ўзгармас бўлганида пул айланишининг тезлашиши пул массаси ошишини билдиради.
2, Кредит шартномасига таъриф, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади.
Кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Қонунчилик талабига кўра, кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кредит шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартномаўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Фуқаролик кодексининг 746-моддасига кўра, кредитор қарз олувчини тўловга қобилиятсиз деб ҳисобласа, қарз олувчи кредитни таъминлаш мажбуриятларини бажармаса, шартномада назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузса, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли.
Шунингдек, ушбу модда иккинчи қисмига биноан қарз олувчи кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи бу ҳақда кредиторни кредит шартномасида белгилаб қўйилган кредит бериш муддатига қадар хабардор қилиши шарт. Қарз олувчи кредит шартномасида назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузган тақдирда кредитор шартнома бўйича қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатишга ҳақли.
Кредит – бу вақтинча бўш турган пул маблағлари ёки товарларни маълум муддатга, ҳақ тўлашлик шарти билан, қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлар, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда тўловни кечиктириб насияга товарлар сотиб олиш ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Кредит воситасида жамиятда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш узлуксизлигига эришилади. 2001-2009 йиллар мобайнида республикамизтижорат банклари кредит қуйилмалари мутлақ миқдорининг ўсиш тенденцияси кузатилган. Ишлаб чиқариш ресурслари PUL VA PUL MUOMALASI Z.D.NIYOZOV, SH.Q. BOBOEV 103 Мазкур тенденция республикамиз банкларининг ресурс базаси ҳажмининг ошиб бораётганлиги билан изоҳланади. Лекин тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг ЯИМдаги салмоғини ушбу давр мобайнида пасайиши кузатилган. Агар 2001 йилда ушбу кўрсаткич 37,8 фоизни ташкил қилган бўлса, 2002 йилда – 35,2%, 2003 йилда – 28,2%, 2005 йилда – 24%, 2006 йилда – 19,0%, 2007 йилда – 16,9 %, 2008 йилда эса, 17,3 фоизни ташкил қилди, 2009 йилда эса, ушбу кўрсаткич 17,8 фоизни ташкил этди 1.2.Кредит субъектлари ва объектлари, ресурслари ва манбалари Кредит муносабатларида 2 томон, яъни қарз берувчи (Кредитор) ва қарз олувчи иштирок этади. Уларни кредит субъектлари дейилади. Кредит субектлари таркибига корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, банклар, давлатлар, халқаро ташкилотлар, турли фондлар ва аҳолининг турли тоифалари киради. Кредит 2 шаклда, яъни пул маблағлари ёки товарлар шаклида берилади. Уларни кредит объектлари дейилади. Кредит обектлари ҳар қандай пул маблағлари ва товарлар эмас, балки вақтинча бўш турган, берилиши мумкин бўлган пул маблағлари ва товарлардир.

Кредитнинг вазифалари Кредит қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. Кредитнинг энг муҳим вазифаси ижтимоий ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлашдан иборатдир. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш вақти, ана шу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни сотиб олиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш вақти билан ўзаро мос келмайди. Ана шу сабабли ишлаб чиқарувчиларда айрим ҳолларда пул маблағлари етишмайди, бошқа ҳолларда эса пул маблағлари бўла туриб, унга эҳтиёж бўлмайди, яъни пул бўш туриб қолади. Ушбу жараённи пахта етиштириш мисолида кўриб чиқамиз: Й и л о й л а р и ХI ХII I II III IV V VI VII VIII IХ Х ер ҳайдаш Ўғ итЛа ш Чигит экиш Ғўза парвариши Пахта териш ва сотиш Ҳаражатлар кредит ҳисобидан қопланади. Кредит қайтарилади Аксарият корхоналар ишлаб чиқариш ресурсларини сотиб олиш учун ўз маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда зарур бўлган пул маблағлари ва товарларни кредитга олишлари мумкин. 2. Кредит воситасида муомалага пулга тенглаштирилган тўлов воситалари бўлган вексел, чек, PUL VA PUL MUOMALASI Z.D.NIYOZOV, SH.Q. BOBOEV 107 сертификат, кредит карточкалари ва бошқалар чиқарилади. Бу воситалар ёрдамида нақд пулли операсияларни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар билан алмаштирилади. Натижада тўловлар тезлашади, муомала ҳаражатлари тежалади. 3. Кредит орқали пул маблағлари турли тармоқлар ва соҳалар ўртасида қайта тақсимланади. Маълумки кредитдан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади, яъни кредит сотиб олинади. Қайси ишлаб чиқарувчига пул маблағлари зарур бўлса, уни сотиб олади ва ундан фойдаланади. Шундай қилиб, пул маблағлари ва ишлаб чиқариш ресурсларининг турли тармоқлар ўртасида эркин кўчиб юриши таъминланади. 4. Кредит воситасида жамиятдаги бўш пул маблағлари жамғариб борилади ва ҳаракатдаги капиталга айлантирилади яъни у ёки бу соҳани ривожлантиришга, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланади. 5. Кредит воситасида жамиятда иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш имконияти туғилади. сабаби, қарз олувчи нафақат олган кредитини қайтариш ва кредит фоизини тўлаш учун ишлайди, балки ўзи ҳам даромад олишни кўзлайди. Бунинг учун эса ўз фаолиятида юқори самарадорликка эришишига ҳаракат қилади.















Download 397.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling