Жавоблар 1, Пул агрегатлари ва пулни тартибга солишнинг амалиётда қўлланилиши


Инфляция даражасига монетар омиллар таъсири


Download 397.01 Kb.
bet4/4
Sana31.01.2023
Hajmi397.01 Kb.
#1145400
1   2   3   4
Bog'liq
pul va banklar

3 Инфляция даражасига монетар омиллар таъсири


Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар натижасида монетар омилларнинг инфляцияга таъсир даражаси, даври ва унинг давомийлигида ўзгаришлар кузатилмоқда. Бунда монетар омилларнинг нархлар даражасига таъсири давомийлиги етти чоракни ташкил қилиб, унинг энг юқори таъсирчанлиги икки чоракдан кейин кузатилмоқда.
2006 йилдан 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигигача бўлган ўрганиш даври охирида монетар омилларнинг инфляцияга таъсири маълум миқдорда ошишига қарамасдан, унинг мутлақ қиймати сезиларсиз бўлди, бундан ташқари, айрим даврлар оралиғида пул агрегатлари ҳамда инфляция ўртасида тескари корреляция мавжудлигини кўрсатди.
Мазкур ўрганиш даврига пул-кредит сиёсати юритишнинг фаол даври (2017 йил иккинчи ярим йиллигидан кейинги давр) қўшилганда пул массасининг ички нархлар динамикасига таъсири бирмунча ошгани кузатилади. Жумладан, инфляция ва монетар омиллар ўртасидаги эластикликни баҳолаш мақсадида турли монетар омиллар ва базавий инфляция динамикаси ўртасида амалга оширилган эконометрик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, инфляция ва миллий валютадаги пул массаси эластиклиги таҳлили натижасига кўра, миллий валютадаги пул массаси ҳажмининг 10 фоизга ошиши ички нархларда 1,1 фоизлик қўшимча инфляцион босимни вужудга келтиради.
Жорий йил март-июль ойларида иқтисодиётда қисқа муддатли молиявий ресурслар ошиши кузатилди (асосан валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши ҳисобига) (2.2.7-расм). Пул бозорида салбий реал фоиз ставкалари шаклланган шароитда иқтисодий агентларда қисқа муддатли маблағларга бўлган талабнинг ортишини табиий рационал қарор сифатида баҳолаш мумкин.
Таҳлил натижаларига асосан қисқа муддатли маблағлар ҳажмининг сезиларли ортиши, истеъмол талаби ошиши нуқтаи назаридан, икки чорак кечикиш билан талаб инфляциясини вужудга келтиради. Бунда юқори таъсирчанлик мос равишда жорий ва келгуси йилларнинг декабрь ва январь ойларига тўғри келади.

2.2.7-расм

Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.

Жорий йил сентябрь ойидан пул-кредит сиёсати қатъийлаштирилиши иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари шаклланишига имкон яратди ва мос равишда иқтисодиётда узоқ муддатли маблағлар (жамғармалар) ҳажми ортишига олиб келди. Бу, ўз навбатида, ўрта муддатли истиқболда молиявий воситачиларнинг узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаштиришга имкониятлари ортиши ҳисобига иқтисодиётда инвестицион талабни вужудга келтириши кутилмоқда.
Download 397.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling