Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир


Download 333.35 Kb.
bet1/88
Sana07.04.2023
Hajmi333.35 Kb.
#1340269
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
стилистика


СЎЗ БОШИ
Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир. Дарсликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ундаги маълумотлар инглиз ва ўзбек тиллари билан қиёсланиб тахлил қилинади. Қиёслашда инглиз тили асосий бўлиб, инглиз тилидаги тушуниш қийин бўлган услубий ходисалар ўзбек тилида изохланади. Ўқув маълумотларининг бундай берилиши инглиз стилистикасини ўзлаштиришда қулайлик туғдиради.


Мазкур дарсликда фойдаланилган асосий назарий қоидалар лингвистик стилистиканинг илк бор профессор И.Р. Гальперин томонидан ишлаб чиқилган ва унинг "Stylistics" деб номланган асарида муфассал баён қилинган муайян ғояларга асосланади.
Дарслик тилнинг луғат таркиби таснифи; тилнинг услубий ифодалаш воситалари; лексик услубий воситалар ва усуллар; айрим хусусиятларни кучайтиришга асосланган услубий воситалар; фразеологизмларнинг услубий ифодаланиши; синтактик бадиий тасвир воситалари; фонетик услубий воситалар каби бўлимлардан ташкил топган. Ҳар бир назарий бўлим якунида ўтилганларни мустаҳкамлашга доир машклар берилган.
Лингвистик стилистиканинг функционал услублар бўлими китоб ҳажми чекланганлиги учун кўриб чиқилмади ва у келгусида алоҳида қўлланма сифатида нашр этилади.
Қиёсий стилистика бевосита қиёсий типология билан боғланган бўлиб, ундаги услубларини, таҳлил қилиш йўлларини, атамаларини ва тузилишларини ҳaм ўрганади. Услубий таққослаш масалалари тил ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлишига қарамай, энг кам ўрганилган cоҳадир. Профессор Ж.Бўронов фикрича, тилни қиёсий-типологик ўрганишда, энг аввало, услубий жихатдан бетараф ва услубий хосланган тил бирликларини ўрганиб чиқиш зарурдир. Қиёсий стилистика масалаларига бундай ёндашиш икки (баъзан ундан opтиқ) тиллар ўртасидаги бир хил (умумийликка эга) воситалар тизими ёрдамида пайдо бўлган қонуний алоқаларни ўрганишда ёрдам беради.
Олимлар қиёсий стилистиканинг икки йўналишини кузатишган. Биринчиси, фақат таққослаш йўли билан эмас, балки ҳар икки тилнинг камчилиги ва даражасини аниқлаш вабу иккитизим орасидаги мувофиқликни тўлароқ билиб олишга ҳаракат қилишдир. Иккинчиси, жанр ва услубларни икки тилда таққослаш. Бунда алоҳида, муайян стилистика ва умумий стилистик туркумларни фарқлаш керак.
Юқорида айтилган фикрлардан келиб чиқиб, ушбу китобда луғат қатламлари ва луғат таркибини таққослашга эътибор берилган ва шунга кўра таснифланган. Кейинги вазифа, лексиканинг семантик таҳлилини услубий таққослаш йўли билан кўриб чиқишдир. Бундай таҳлилда ҳар хил ёндашишлар бор. Тахлилда, айниқса, синонимик қаторга кирувчи тил бирликларига эътибор беришнинг қиёсий стилистика учун аҳамияти жуда катта. Чунки бундай таҳлил нутқда услубларнинг фарқланишини яққол кўрсатиб беради.
Стилистикада сўзларнинг маъносини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бунда сўзларнинг мавҳумлик даражаси, маъно хусусиятлар, тўғри ва кўчма маъноларнинг интилиши, сўзларнинг ўзаро боғланиш қоидаларига кўра таҳлил олиб борилган. Шу йўналишда фразеологик — турғун бирикма ва ўзгарувчи сўзлар таҳлили ҳам берилган.
Қиёсий стилистиканинг аҳамияти шундаки, услубий воситалар умумий услубий туркумлар бўлса ҳам, улар турли тиллар учун бир хилдир.
Услубий асосларни кўриб чиқишдан аввал, биз "адабий тил" тушунчасини англаб олмоғимиз керак. Ҳарқандай тил икки кўринишда намоён бўлади: оғзаки ва ёзма. Табийки, тилнингоғзаки шакли ёзма шаклидан фарққилади. Бунда кўпинча сўзлашув тилига хос сўз ва ибораларга эътибор берилади. Биз оғзаки нутқда кўп ҳолларда баъзи сўзларни қисқартирилиб берилганини ва турлича талаффуз этилганини кўрамиз: инглиз тилида It's no use; don't be silly; you'd belter mind your business; I do wish, mum, I'd brought mу camera: so what's wrong? Sorry, the bridge is out of order etc.; ўзбек тилида — Об-ке (олиб кел), жичча (озгина), обор (олиб бор). Оғзаки нутқда ундовлар, айниқса, сўзлашув услубига хос сўз бирликлари кўп ишлатилади. Масалан: How about the bags! Why do you come here! You'll buy it for a song! I lost my head — I've got it very badly! Step aside, boy! No wonder! See? O.K. Bob, keep to the point. It couldn't be worse — it might be worse! Ўзбектилида: Оббо, азамат-э! Ия! Балли! Яшанг, ўргилай! Айланай! Майли! кабилар.
Ёзманутққахосбўлганлексикбирликлароғзакинутқдафақатмаълумбируслубиймақсаддагинаишлатилади. Нутқнингбутуриёрдамчисўзлардан: so far; on the first sight; in order to; so, so; certainly. Ўзбектилида: "мисоли", "зероки", "ёхуд"; китобийхусусиятгаэгабўлганбоғловчилардан: "гоҳи", "узра", "бирла" кабиларникўрсатишмумкин.
Синтактик нуқтаи назардан ҳам тилнинг оғзаки ва ёзма шакли орасида маълум даражада фарқ борлигани сезамиз. Масалан, гапнинг бир бўлаги тушириб қолдирилганда ҳам изчиллик бузилмайди, чунки гапда айрим бўлакларнинг тушиб қолиши оғзаки нутқ учун табиий холдир.
Ёзма нутқдаги гаплар, одатда, тугалланган шаклда бўлади. Адабий тил оғзаки ҳамда ёзма нутқларга оид бўлган луғавий ва синтактик бирликлардан ташкил топади ва миллий тилнинг бир кўриниши тарзида мавжуд бўлади.
Тил тараққиётининг даврларга бўлиниши "Инглиз тили тарихи" дарслигида муфассал берилган. Бу даврда инглизмеъёрлари турлича бўлган. Қадимги инглиз тили ҳозирда ўлик тил саналмиш лотин ҳамда юнон тилларига яқин туради. Бу тилXII аср охирларигача мавжуд бўлган даврниўз ичига олади. Ўрта давр инглиз тилининг луғат таркибида катта ўзгаришлар бўлди. Бу ҳодиса инглиз тилига француз ва бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар кириб келиши ҳисобига юз берди.
Янги инглиз тили даври XV асрдан бошланди. Тил тараққиётида муҳим давр ҳисобланган XVI аср Англия халқ хўжалигида, сиёсий ҳамда маданий ҳаётида катта ва муҳим ўзгаришлар юз берган. Бу даврда инглиз адабий тили тараққиёти учун салмоқли ҳиссақўшган Христофор Марло, Вильям Шекспир, Бeн Жонсон каби буюк ёзувчи ва шоирлар ижод қилди.
XVII асрда инглиз тили меъёрини ўргатиш юзасидан ташкил этилган комиссиянинг фаолияти бу тил тараққиётива мукаммаллашувида катта аҳамиятга эга бўлган. Бу даврда грамматика ва риторика нотиқлик санъати юзасидан янги китоблар ёзилган, лотин ҳамда юнон тилидан турли таржималар қилинган эди. Инглиз адабий тилини мукаммаллаштириш XVIII асрда ҳам давом этди. Бунда, асосан, С.Жонсоннинг "Инглиз тили грамматикаси" ва "Инглиз тили луғати"ни нашр эттириши, Ж.Свифтнинг бир қатор мақолалари тилнинг грамматик қурилишини ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлади. Бу давр инсоният тараққиётида фалсафа ва табиий фанлар соҳасида катта кашфиётлар даври деб ном олган.
Кейинги даврларда турли функционал услублар пайдо бўла бошлади, тил назарияси жадал суръатлар билан ривожланди, тилнинг луғат таркиби бойиб борди.
Қулёзма билан танишиб, ундаги камчиликларни бартараф этишда ёрдам берган ТошДД роман-герман факультети инглиз филологияси кафедраси ўқитувчиларига, ТошДД "Ўзбек нутқ маданияти" кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Ё.Тожиевга муаллиф ўзминнатдорчилигини изҳор қилади.

THE CLASSIFICATION OF THE VOCABULARY


There exist the following main layers of the English vocabulary: literary, neutral and colloquial. Each of these layers has its own feature: the literary layer has a bookish character, the colloquial layer has a spoken character and the neutral layer is deprived of any coloring and may enter both literary and colloquial layers. These three layers have their own classification.
Within the literary layer we distinguish: common literary words, terms, poetic words, archaic words, barbarisms and foreign words, neologisms.
Within the colloquial vocabulary we distinguish: common colloquial words, slang, jargons, professional words, dialectical words, vulgar words.

Download 333.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling