Javoblar савол. Психиатрия нима?


савол. Имбецилликка таъриф беринг


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   108
 4 савол. Имбецилликка таъриф беринг. 
Бундай беморларни луғат запаси дебил беморлардагига қараганда анча чекланган 
бўлади.Улар атрофдаги нарсаларнинг номлари ва энг кўп ишлатиладиган 
сўзларнигина ўзлаштирадилар.Сўзларни талаффуз қилишда катта камчилик қайт 
қилинади:тилнинг чучук бўлиши,артикуляциянинг бузулиши, дудуқланиб гапириш 
шулар жумласидандир.Улар одатдаги мактабда ўқий олмаганлиги сабабли махсус 
мактабларда ўқийдилар.Улар қўлларидаги бармоқларни хам санаб чиқара олмайдилар. 
Имбецил беморларни бирор хилдаги оддий ишларга ўргатиш мумкмн,лекин улар 
доимо назорат қилиб туришга мухтож бўлишади.Имбецил беморларни икки группага 
ажратиш мумкин:биринчи группага кайфу рухияти яхши бўлган беморлар 
киради.Улар соддадил гапга кирадиган бўлишади.Иккинчи группага кўпроқ тажанг, 
маъюс бўлиб юрадиган, тажовузкарона харакатларга мойил бўлган беморлар киради. 
 5 савол.Идиотия бу- 
бундай беморларда маъноли нутқ бўлмайди.Улар фақат маъносиз товушларни ва жуда 
камдан кам холларда айрим нутқларни талаффуз қилиши мумкин .Уларни қандай 
бўлмасин бирор ишга ўргатиб бўлмайди.Уларни қошиқ ва вилкаларни тутишга хам 
ўргатиб бўлмайди.Беморлар қўлига нимаики тушса оғзига солаверади,жуда исқирт 
бўлишади.Улар ўзига қарайдиган одамларни танимайди.Бундай касалларда 
қалқонсимон безнинг ривожланмай қолиши кузатиладиБундай касаллар одатда 
сомотик касалларга(инфекцияларга) учраб ўлиб кетадилар.
6 савол. Олигофрения сабабларини айтинг. 
Сабаблари турли-тумандир.Кўпинча бу қориндаги болани онанинг қандайдир бирор 
инфекцион касалликдан зарарланиши туфайли келиб чиқади.Олигофрения келиб 
чиқишида токсоплазмоз ва бошқа касалликлар мухим рол ўйнайди.Ота-оналар 
алькоголизмига хам катта ахамият берилади.Ирсий омилларга хам боғлиқ бўлиши 
мумкин.Менингит,энцефалитдан кейин хам касаллик ривожланиши мумкин. 
7 савол. Олигофренияни профилактикаси нималардан иборат? 
Касалликни олдини олиш учун хаѐтнинг илк даврида учраган касалликларга тўғри ва 
ўз вақтида даво қилиш зарур.Касалликни дастлабки белгилари пайдо бўлганида хамма 
чора-тадбирлар тегишли тарбия қилиб боришга (мехнат малакаларини 
ривожлантириш,махсус мактабда ўкитишга)қаратилган бўлиши 
керак.Цианокоболамин,глютаминат кислота билан такрор-такрор дово курслари 
ўтказилади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling