Йиғилиш раиси: Ф. Ахроров Йиғилиш котиби: М. Каримов
Download 298.92 Kb.
|
профилактика баённома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилиш раиси: Ф.Ахроров Йиғилиш котиби: М.Каримов Катнашдилар
- К У Н Т А Р Т И Б И
- Э Ш И Т И Л Д И
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
- Йиғилиш раиси: Ф.Ахроров Йиғилиш котиби: М.Каримов
Тойлоқ туман халқ таълими бўлимига қарашли 34-мактабда вояга етмаганлар билан ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И 30-март 2023 йил Ўзбекистон МФЙ Сарой қишлоғи Йиғилиш раиси: Ф.Ахроров Йиғилиш котиби: М.Каримов Катнашдилар: Тайлок туман ИИБ психолог инспектор М.Сафаров, мактаб директори Ф.Ахроров, ММИБД ўринбосарлари Б.Ҳофизов, М.Каримов, мактабнинг амалиётчи психологи Н.Баротова, синф рахбарлар ва 126 нафар юқори синф ўқувчилари. К У Н Т А Р Т И Б И: Ўқувчи ёшлар, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш тўғрисида. Ўқувчи ёшлар ўртасида “Тиғ”, “Давомот”, “Телефон” рейдларини ўтказишнинг хулосаси. Э Ш И Т И Л Д И Йиғилишни мактаб директори Ф.Ахроров олиб борди. Йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги қўйилган масалалар билан таништириб маъруза учун сўзни Тайлок туман ИИБ психолог инспектор М.Сафаровга берди. У киши ўкувчиларнинг давомоти , дарс машғулотларига қатнашиши ва уларни одам савдоси, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, ёшларнинг чет элга чикиб кетишларини олдини олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси буйича тўхталиб ёшларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлариниг олдини олиш мумкинлиги тўғрисида тухталиб ўтди. Бунда биз энг аввало ёшларимизнинг хаётда ўз йўлларини топишлари учун уларни тўғри йўлга бошлашимиз, уларни чуқур билим эгаллаши ва бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишлари учун барча шарт шароитларни яратиб беришимиз зарурлигини таъкидлаб ўтди. Биз хар қандай кўнгилсиз холатларнинг олдини олиш мақсадида огохликни ошириб, мактаб худудига кириб чиқиш тартибини доимий назоратга олиниши шартлиги кўрсатиб ўтди. Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Б.Ҳофизов маъруза қилиб, ўқувчилар ўртасида турли салбий ходисаларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган тиғ рейд натижалари, уларнинг яширинча телефон олиб келиши, давомот масалаларида ўз фикрларини айтиб ўтди. Мактаб ҳудудида мобил телефондан фойдаланиш мумкин эмаслиги, овозсиз ёки ўчирилган холда бўлиши, турли сайтларга кирмаслик, диний файларга умуман аъзо бўлмаслик лозимлиги айтиб ўтилди. Ўз чўнтагидан телефон топилган ўқувчиларнинг ота-оналарига хабар берилди. Тушунтириш ишлари олиб борилди. Мактаб худудига олиб келиш лозим эмаслиги тушунтирилди. Мактабнинг юқори синф (10-11) ўқувчилари давомоти бироз сустлашиб кетганлиги, айрим кунлари 4 та 6 та бола келмаган куни хам кузатиляпти. Бу борада юқори синф рахбари Суюнов.Ш, Махмудова.Ю, Н.Хўжамов ва М.Ибрагимовалар доимий ота-оналар билан сухбатлар ўтказиши, тушунтириш ишлари олиб бориш мухимлиги айтилди. Инспектор психолог М.Сафаров билан хамкорлик қилиб, ота-оналар билан алохида сухбатлашаётганлиги, оқибатда ўқувчиларни тўлиқ дарс жараёнларига қайтариш йўллари бўйича иш олиб борилаётганлиги айтилди. Акс холда 47-модда билан ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилиши кераклиги айтилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф ва мулохазалар инобатга олиниб йигилиш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1.Тайлок туман ИИБ психолог инспектор М.Сафаровнинг маърузалари маълумот учун кабул килинсин. 2 Мактабда ўкувчи ёшларни дарс машгулотларига доимий қатнашиши ва хамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, диний экстремизм ва террорчиликка қарши кураш борасида тегишли ташкилотлар билан хамкорликда ўтказилаётган тадбирлар, давра сухбатлари белгиланган тартибда ўтказилиб, бу борадаги ишлар янада кучайтирилсин. Ўқувчилар ўртасида турли салбий холатларнинг олдини олиш мақсадида “Тиғ”, “Давомот”, “Телефон”,”Сумка”,”Бозор” рейдларини ўтказиб туриш барча синф рахбарларига юклатилсин. Ушбу йиғилиш карори ижороси назорат қилишни ММИБДЎ Б.Ҳофизовзиммасига юклатилсин. Йиғилиш раиси: Ф.Ахроров Йиғилиш котиби: М.Каримов Download 298.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling