Йиғилиш раиси: Г. Каримова Котиба: Н. Абидова Қатнашди


ФАРҒОНА ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ТАСАРРУФИДАГИ 4-ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ


Download 26.74 Kb.
bet3/3
Sana15.06.2023
Hajmi26.74 Kb.
#1482175
1   2   3
Bog'liq
Фарғона шаҳар 4-мактаб йиғилиш баёни 2019 й 8 август

ФАРҒОНА ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ТАСАРРУФИДАГИ 4-ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ

Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11 синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ 3304-сонли қарори, 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта ва ўрта-махсус касб-хунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2018 йил 23 июлдаги 12578-хх-сонли топшириғида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни хисобга олган холда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда халқ таълими вазирининг 2018 йил 27 июлдаги 191-сонли, Фарғона вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 1 августдаги 182-сонли, Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлимининг 2018 йил 3-августдаги 111/1-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н:

  1. Халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11 синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 191-сонли Фарғона вилоят Халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 1 августдаги 182-сонли ҳамда бу асосда ишлаб чиқилган Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлимининг 2018 йил 3-августдаги 111/1-сонли буйруқлари рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

  2. Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11 синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа ва тушунтириш хати 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва ижрога йўналтирилсин.

  3. Мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари (М.Зуфарова, Э.Ахмедова)га:

-1 хафта муддатда мазкур таянч ўқув режани барча педагог ходимларгаетказиб ўрганиб чиқиш хамда ўқув-тарбия жараёнини компетенциявий ёндашув асосида самарали ташкил этиш, ўқув дастурлар ва дарсликлардаги ўзгаришлар бўйича фанлар йўналишида методик тавсиялар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш;
-Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режани ва унинг тушунтириш хатида белгиланган вазифаларнинг ижросини методбирлашма рахбарлари билан хамкорликда ўқув режа ва унинг ижроси билан боғлиқ хужжатлар мазмун-мохиятини август ойида методбирлашма рахбарлари билан хамкорликда ўқув режа ва унинг ижроси билан боғлиқ хужжатлар мазмун-мохиятини метод кенгашида педагогик жамоа ўртасида тушунтириш бўйича ўқув-семинар ташкил қилиш,
2018-2019 ўқув йили давомида мактабда тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
- ўқув режа асосида тайёрланган ўқув дастурларини амалиётга жорий этишга тегишли бўлган барча масалаларни хисобга олган холда зарур бўлган чораларни белгилашлари, ижросини таъминлаш мақсадида тизимли мониторингни ташкил этиш хамда ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган чоралар тўғрисида маълумотларни ўқув йилининг ярим йиллик якуни бўйича бўлимнинг таълим сифати мониторингига топшириш вазифалари юклатилсин
4. Методбирлашма раҳбарларига:
-ўқув режа асосида тайёрланган ўқув дастурларини амалиётга жорий этишга тегишли бўлган барча масалаларни хисобга олган зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш;
-чора-тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотларни ўқув йилининг ярим йиллик ва якуни бўйича ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари (М.Зуфарова, Э.Ахмедова)га етказиб бериш вазифаси топширилсин.
5. Мазкур буйруқ қабул қилинганлиги муносабати билан мактабнинг 2017 йил 3 июндаги “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2017-2018 йил ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 59-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб хисоблансин ва назоратдан олинсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўз зиммамда қолдирилади.
Мактаб директори: Г.Каримова
Download 26.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling