Йиғилиш раиси: Г. Каримова Котиба: Н. Абидова Қатнашди


Download 26.74 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi26.74 Kb.
#1482175
  1   2   3
Bog'liq
Фарғона шаҳар 4-мактаб йиғилиш баёни 2019 й 8 август


Фарғона шаҳар
2018 йил “8” август
”-сон
Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-ўрта таълим мактабининг навбатдан ташқари
педагогика кенгаши баённомаси

2018 йи 8-август Фарғона шаҳар


Йиғилиш раиси: Г.Каримова
Котиба: Н.Абидова

Қатнашди: 87 нафар ўқитувчи
КУН ТАРТИБИ:
Мактабнинг 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасини тасдиқлаш тўғрисида
Эшитилди:
Йиғилиш раиси Г.Каримова йиғилишни очиб, кун тартибидаги масала билан йиғилиш қатнашчиларни таништирди ва сўзни мактаб ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари М.Зуфаровага берди.
М.Зуфарова сўзга чиқиб, Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Санитария қоидалари ва меъёрларини (СанҚваМ) ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 27-июлдаги 191-сонли хамда Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлимининг 2018 йил 3-августдаги 111/1-сонли буйруқлари билан таништириб, 2018-2019 ўқув йилининг таянч ўқув режасини ўқиб эшиттирди. У ўз сўзида ушбу ўқув йилидаги ўзгаришлар билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди ва 1 хафта муддатда мазкур ўқув режани барча методбирлашма йиғилишларида чуқурроқ ўрганиб чиқиб, самарали жорий этилиши кераклигини уқтирди.
2018 йил август ойида методбирлашма рахбарлари билан хамкорликда ўқув режа ва унинг ижроси билан боғлиқ хужжатлар мазмун-мохиятини метод кенгашида педагогик жамоа ўртасида тушунтириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилишини айтиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режани ва унинг тушунтириш хатида белгиланган вазифаларнинг ижросини 2018-2019 йил ўқув йили давомида мактабда тўлиқ бажарилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Методбирлашма рахбарлари ўқув режа асосида тайёрланган ўқув дастурларини амалиётга жорий этишга тегишли бўлган барча масалаларни хисобга олган холда зарур бўлган чораларни белгилашлари кераклигини, ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чоралар тўғрисида маълумотларни ўқув йилининг ярим йиллик ва якуни бўйича мактаб ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосарига топширишлари лозимлигини айтди.
Шундан сўнг сўз олган филология фанлари методбирлашма раиси ва ижтимоий гуманитар фанлар методбирлашма раислари 2018-2019 ўқув йили ржаси ва тушунтириш хатлари юзасидан ўз фикр мулохазаларини билдириб, хар бир педагог ходим 2018-2019 йил ўқув йили ўқув режаси ва тушунтириш хатларини чуқурроқ ўрганишлари лозимлигини тушунтирдилар.
Ўқитувчилардан С.Усмонова, Д.Хамиджоновалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар. Юқоридагиларга асосланиб, йиғилиш

Download 26.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling