А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти Информатика ва рақамл таълим технологиялари кафедрасида ўтказилган йиғилиш
Download 0.73 Mb.
|
ochiq dars bayonnoma1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар
- (Phd) Саттаров А.
- Катта ўқитувчи Тангиров Х.
- Ўқитувчи Ҳонимқулов У.С
- Йиғилиш раиси: доц. Р.Юсупов Котиба: М.Абдуллаева ЭЪЛОН!!!
- “Амалий дастурларда педагогик дастурий воситалар яратиш”
- Очиқ дарс факультет 218-хонада бўлиб ўтади. Информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси
А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти Информатика ва рақамл таълим технологиялари кафедрасида ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И № 2 28.09.2022 й. Ш.Рашидов тумани Қатнашдилар: кафедра аъзолари К У Н Т А Р Т И Б И: 5. Ҳар хил масалалар а) кафедра ўқитувчиси Алишев Ш.А. нинг очиқ амалий дарси муҳокамаси. Кун тартибидаги масала бўйича кафедра мудири доц. Р.М.Юсупов сўзга чиқди ва ахбороти тингланди. Кафедранинг 2022-2023 ўқув йили очиқ дарслар графигига асосан ўқитувчи Алишев Шерқўзи Абдуманноновичнинг 2022 йил 21-сентябр санаси 2-жуфтликда Математика ва информатика факультети информатика ўқитиш методикаси йўналиши 421-19-гуруҳ талабаларига Педагогик дастурий воситалар фани бўйича «Амалий дастурларда педагогик дастурий воситалар яратиш» мавзусидаги очиқ дарси юқори савияда ташкиллаштирилганлигини таъкидлаб ўтди. Очиқ дарсда ЎзМУ Жиззах филиали Ахборот тизимлари кафедраси мудири (Phd) А.Қаршиев ва кафедра ўқитувчилари иштирок этдилар. Ш.Алишев дарснинг ҳар бир босқичини бир вақтни ўзида бир неча хил замонавий педагогик усулларни қўллаш билан кўрсатиб берганлигини ва иштирокчилар томонидан таҳлил натижаларига кўра очиқ дарс қониқарли деб хулоса қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, ушбу масала юзасидан ЎзМУ Жиззах филиали Ахборот тизимлари кафедраси мудири (Phd) А.Қаршиев ва кафедра катта ўқитувчи У.Маматқуловалар сўзга чиқиб, дарснинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар: (Phd) А.Қаршиев: а) ютуқлари: ўқитувчи машғулотни ўз вақтида бошлади, аудитория тайёр, давомат 100 %, ўқув-услубий мажмуа мавжуд, ишчи дастур ва тақвим режасига мос келади, мавзу моҳиятини талаба тўлиқ ўрганиб олганлиги кузатилди, ахборот ва педагогик технологиялар қўлланилди. б) камчиликлари: мавзуга оид долзарб масалаларнинг таҳлили қисман келтирилди, талабаларнинг фаоллиги ўртача бўлди ва ўқув адабиётлар талаба эътиборига қисман етказилди. (Phd) Саттаров А.: а) ютуқлари: ўқитувчи машғулотни ўз вақтида бошлади, аудитория тайёр, давомат Hemis платформасида қилинди, ўқув-услубий мажмуа мавжуд, ишчи дастур ва тақвим режасига мос келади, мавзу моҳиятини талаба тўлиқ ўрганиб олганлиги кузатилди, ахборот ва педагогик технологиялар қўлланилди, ўқитувчининг билим савияси яхши. б) камчиликлари: мавзуга оид долзарб масалаларнинг таҳлили қисман келтирилди, талабаларнинг фаоллиги ўртача бўлди ва вақтни тақсимлашда камчилик кузатилди. Катта ўқитувчи Тангиров Х.: а) ютуқлари: ўқитувчи машғулотни ўз вақтида бошлади, аудитория дарс ўишга тайёр, давомат Hemis платформасида қилинди, ўқув-услубий мажмуа мавжуд, ишчи дастур ва тақвим режасига мос келади, мавзу моҳиятини талаба тўлиқ ўрганиб олганлиги кузатилди, ахборот ва педагогик технологиялар қўлланилди. б) камчиликлари: мавзуга оид долзарб масалаларнинг таҳлили қисман келтирилди, баъзи талабаларнинг фаоллиги паст бўлди ва мазуга оид қизиқарли маълумотлар талаба эътиборига қисман етказилди. Ўқитувчи Ҳонимқулов У.С.: а) ютуқлари: ўқитувчи машғулотни ўз вақтида бошлади, аудитория дарс ўишга тайёр, давомат қилинди, ўқув-услубий мажмуа мавжуд, ишчи дастур ва тақвим режасига мос келади, мавзу моҳиятини талаба тўлиқ ўрганиб олганлиги кузатилди, ахборот ва педагогик технологиялар қўлланилди. б) камчиликлари: мавзуга оид долзарб масалаларнинг таҳлили қисман келтирилди, айрим талабаларнинг фаоллиги паст бўлди ва мазуга оид қизиқарли маълумотлар талаба эътиборига қисман етказилди. Қисқача муҳокамадан сўнг мазкур масала юзасидан ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. Информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедра мудири доц. Р.М.Юсупов, ЎзМУ Жиззах филиали Ахборот тизимлари кафедраси мудири (Phd) А.Қаршиев ва кафедра ўқитувчиларининг Ш.Алишевнинг очиқ амалий дарси муҳокамаси юзасидан берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўқитувчиси Ш.Алишевнинг Математика ва информатика факультети Информатика ва ўқитиш методикаси йўналиши 421-19 - гуруҳ талабаларига Педагогик дастурий воситалар фани бўйича «Амалий дастурларда педагогик дастурий воситалар яратиш» мавзусида ўтказилган 2 жуфт очиқ амалий дарси қониқарли деб топилсин. 2. Очиқ дарсларни ўз вақтида графикга риоя қилган ҳолда юқори савияда ташкиллаштириш ва ўтказишга профессор-ўқитувчиларининг масъуляти оширилсин. 3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш кафедра мудири зиммасига юклатилсин. Йиғилиш раиси: доц. Р.Юсупов Котиба: М.Абдуллаева ЭЪЛОН!!! 2022 йил 21 сентябрь куни 2-жуфтликда Информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси ўқитувчиси Алишев Шерқўзи Абдуманнонович томонидан Математика ва информатика факультети Информатика ва ўқитиш методикси йўналиши 421-19-гуруҳ талабаларига педагогик дастурий воситалар фанидан “Амалий дастурларда педагогик дастурий воситалар яратиш” мавзусида Очиқ амалий машғулот дарси ўтказилади. Ҳохловчи талабалар ва профессор-ўқитувчиларни ушбу очиқ амалий машғулотга таклиф этамиз. Очиқ дарс факультет 218-хонада бўлиб ўтади. Информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling