Жигар биокимёси


ЖИГАРНИНГ ОҚСИЛЛАР АЛМАШИНУВИДАГИ ВАЗИФАСИ


Download 30.65 Kb.
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi30.65 Kb.
#1511054
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Jigar biokimyosi

ЖИГАРНИНГ ОҚСИЛЛАР АЛМАШИНУВИДАГИ ВАЗИФАСИ

  • Қон плазмасидаги альбуминларнинг 75- 90% , бетта – глобулинларни 50% жигарда синтезланади. Булардан ташқари жигарда организм учун зарур бўлган протромбин, фибриноген, проконвертин, проакцелерин каби оқсиллар ҳам синтезланади.

Эркин аминокислоталарнинг алмашинувида жигарнинг вазифалари қуйидагича:

  • Аминокислоталарнинг алмашинуви натижасида уларни энергия манбан сифатида сарфлаш;
  • Алмаштирса бўладиган аминокислоталар, азот гуруҳини тутувчи бирикмалар ва нуклеин кислоталарни оддий бирикмалардан синтезлаш;
  • Аминокислоталар ва азот тутувчи моддаларни ажратиб олиб, азотли асослар – аденин ва гуаниндан сийдик кислотасини, гемдан ўт пигментларини ҳосил қилиш ва зарарсизлантириш.
  • Оқсиллар меёридан кўпроқ истеъмол қилинган тақдирда улардан ҳосил бўлган ортиқча миқдордаги аминокислоталарни глюкозага айлантириб (глюконеогенез) гликоген заҳирасини бойитади, кетон таначаларини синтезлайди.

Трансаминланиш, дезаминланиш ва қайта аминланиш ферментларидан ташқари айрим аминокислоталар алмашинувида иштирок этувчи махсус ферментлар ҳам жигарда жойлашган. Шунинг учун жигар фаолиятининг турли ўзгаришлари айрим аминокислоталар алмашинувларининг бузилишига олиб келади. Масалан: метионин аминокислотасининг алмашинуви уни активланиши билан бориб, бу жараён жигардаги махсус фермент ( метионинаденозилтрансфераза) ва АТФ иштирокида боради.

  • Трансаминланиш, дезаминланиш ва қайта аминланиш ферментларидан ташқари айрим аминокислоталар алмашинувида иштирок этувчи махсус ферментлар ҳам жигарда жойлашган. Шунинг учун жигар фаолиятининг турли ўзгаришлари айрим аминокислоталар алмашинувларининг бузилишига олиб келади. Масалан: метионин аминокислотасининг алмашинуви уни активланиши билан бориб, бу жараён жигардаги махсус фермент ( метионинаденозилтрансфераза) ва АТФ иштирокида боради.

Download 30.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling