йигирма уч миллион тўрт юз минг) сўм кредит шартномаси №652284


Download 331.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana06.04.2023
Hajmi331.56 Kb.
#1331363
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
da7f1ad8-fb48-49c6-9e78-77ab32747228



Кредитнинг тўлиқ қиймати: 
23 400 000 (йигирма уч миллион тўрт юз минг)
сўм
КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ № 652284
27.02.2023 йил
Сўх тумани
Бундан буён шартнома матнида «Банк» деб юритилувчи, Халқ банки Сўх филиали номидан,
филиал Низоми ҳамда 10.08.2020 йилдаги № 03-18-2/56 сонли ишончнома асосида иш юритувчи,
филиал бошлиғи SODIRBEKOV NUMONJON SODIRJONOVICH бир томондан, ҳамда бундан буён
матнда «Қарздор» деб юритилувчи, 17.04.1976 йилда туғилган, ҳозирда Сўх тумани Чашма маҳалласи
Себзор 51 - уйда истиқомат қилувчи, - ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СЎХ ТУМАНИ ИИБ томонидан
берилган, AA серия 3044390 рақамли паспортга эга бўлган фуқаро AKBAROVA YULDUZXON
OLIMJONOVNA иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Банк Қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит
бериш мажбуриятини, Қарздор эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва
кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
2. КРЕДИТНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
2.1. Кредит суммаси: 23 400 000 (йигирма уч миллион тўрт юз минг) сўм .
2.2. Кредитдан фойдаланиш муддати: 36 (ўттиз олти) ой – 26.02.2026 йилгача.
2.3. Кредитнинг асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр: 6 (олти) ой.
2.4. Кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов жадвали (графиги) мазкур шартноманинг
ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи 1-сонли иловада белгиланган. (Кредитни қайтариш жадвали
(графиги) тарафлар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади).
2.5. Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик: 14 (ўн тўрт) фоиз.
2.6. Асосий қарз ва фоизларни тўлаш муддати: График асосида; ҳар ойнинг 5 санасигача қоплаб
беради.
2.7. Кредитнинг мақсади: Миллий либослар тайёрлаш.
2.8. Кредит қарз олувчига у томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган
шартнома асосида келишилган нархда маҳсулот етказиб берилганидан (иш бажарилганидан) ва қарз
олувчи томонидан қабул қилиб олинганидан сўнг ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган
мониторинг натижасига кўра, қарз олувчини идентификациялаш орқали таъминотчига пул ўтказиш
(нақд пулсиз) йўли билан ажратилади.

Download 331.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling