7. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1. Ушбу шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.
7.2. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасини амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган асосларга кўра, етказилган зарар қопланган холда йўл қўйилади.
НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ холда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар ёзма талабнома билдириш тартибига риоя қилинган холда хал этилади.
8.2. Билдирган талабномасига қонунда белгиланган бир ойлик муддат ичида жавоб олмаган ёки талаблари қаноатлантирилмаган тақдирда, хуқуқи бузилган деб хисобловчи тараф низони хал қилиш учун даъво аризаси билан жавобгар жойлашган иқтисодий судига мурожаат қилишга хақли.
ФОРС-МАЖОР
9.1. Агар шартнома тузилгандан сўнг икки томон ўз мажбуриятларини ғайри табиий холатлар, сув, тошқини, ёнғин, ер қимирлаш ва бошқа табиий офатлар сабабли бажарилмаса, хеч қайси томон тўла ёки қисман бажарилмаган мажбуриятлар учун жавобгар хисобланмайди.
10. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
10.1. Мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва «31» декабрь 2023 йилгача амалда бўлади.
10.2. Мазкур шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, икки томон учун хам тенг кучга эга бўлиб банк хисоб-китобларини амалга оширишга асос бўлади.
11. ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ:
«Етказиб берувчи» «Сотиб олувчи»
Do'stlaringiz bilan baham: |