Ш А Р Т Н О М А ____
____.____. 202___ йил Тошкент шаҳри
«LOOPS-TRADE» бундан буён «Етказиб берувчи» деб аталувчи, рахбар Муҳаммадиев Т. М., Низом асосида иш юритувчи бир томондан, "______________________________" ___________ бундан буён «Сотиб олувчи» деб аталувчи, рахбар ________________________ Низом (Устав) асосида иш юритувчи иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартнома тузадилар.
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
«Етказиб берувчи» ўзига тегишли товарларни «Сотиб олувчи»га мулк қилиб топширади, «Сотиб олувчи» эса ушбу товарларни қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олади.
Товарлар хақида маълумот: ушбу шартноманинг 1.3 кисмидаги №1 жадвалида кўрсатилган.
№1
№
|
ТОВАРНИНГ НОМИ
|
ЎЛЧОВ БИРЛИГИ
|
МИҚДОРИ
|
НАРХИ
|
УМУМИЙ СУММАСИ
ҚҚС сиз
|
1
|
Картошка
|
тн
|
|
7.200.000
|
|
Жами:
|
|
|
-
|
|
1.4. Товарнинг умумий бахоси __________________ ( ______________________________________ ) сўмни ташкил этади.
2. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ.
2.1. «Сотиб олувчи» махсулот қийматининг камида 100% миқдоридаги тўловни мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида «Етказиб берувчи» нинг банк ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.
3. ТОВАРЛАРНИ ЖЎНАТИШ ТАРТИБИ
3.1. Товарлар автомобиль транспорти билан жўнатилади. Бир шаҳарда жойлашган олувчиларга маҳсулот етказиб бериш автомобиль транспорти билан марказлашган тартибда олиб бориб бериш ёки «Сотиб олувчи» томонидан олиб кетиш йўли билан амалга оширилади.
4. МАРКИРОВКА, ИДИШЛАР ВА ЎРАШ ТАРТИБИ
4.1. Товарлар тегишли давлат стандартлари ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган ва ташиш ҳамда сақлаш жараёнида уларнинг сақланишини таъминлайдиган контейнер (картон қути, яшик) идишларга жойлаштирилиши лозим.
5. ТОВАРНИ МИҚДОРИ ВА СИФАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Етказиб берилаётган товарларни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш маҳсулотлар (товарлар)ни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш тартиби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
5.2. Товарнинг миқдори ва сифати бўйича камчиликлари аниқланган ҳолда, қабул қилиш натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади.
6. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Етказиб беришнинг тегишли даврида товарларни етказиб беришни кечиктирганлик ёки тўлиқ етказиб бермаганлик учун «Етказиб берувчи» «Сотиб олувчи»га етказиб берилиши кечиктирилган ёки тўлиқ
етказиб берилмаган маҳсулот суммасининг 0.01фоизи миқдорида жарима тўлайди.
6.2. Товар унумдорлиги кафолатланади. Сифати лозим даражада бўлмаган товарни етказиб берганлик учун «Етказиб берувчи» «Сотиб олувчи»га сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулот қийматининг 0.01 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
6.3. «Сотиб олувчи»етказиб берилган товарлар учун тўловни кечиктирганлик учун тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун қарз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин тўлови кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
6.4. Шартномада белгиланган муддатда етказиб берилган товарларни қабул қилишни асоссиз рад этганлик учун «Сотиб олувчи» «Етказиб берувчи»га қабул қилиниб олинмаган товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
6.5. Мазкур шартномада назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлик чоралари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |