Jild: 01 Nashr: 01 2022 yil


Jild: 01 Nashr:01 2022 yil


Download 467.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana10.01.2023
Hajmi467.67 Kb.
#1087400
1   2   3   4   5   6
Jild: 01 Nashr:01 2022 yil
20
AMALIY VA TIBBIYOT FANLARI ILMIY JURNALI
бола маънавий оламининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади, вақти соати келиб унинг 
характерида инсон деган номга нолойик, хунук бир одат сифатида номоён бўлади»
ТУРМУШГА ЧИҚАДИГАН ҚИЗЛАРИМИЗГА МАСЛАХАТ. 
Аёлларнинг фақатгина хомиладорлик вақтида саломатлигини сақлабгина колмай,
балки қизларни ёшлик давридан бошлаб соғ – саломат усишларини таъминлаш лозим. Соғлом
авлодни тарбиялаб вояга етказиш хар бир оилага катта маъсулият юклайди. 
Бу масалани тўғри хал этиш ёшларимиз лдига бир қатор талабларни қўяди: 
- хар бир аёл хомиладор бўлмасдан аввал шифокорларга кўриниб, ўзининг соғлиги,
туғиш мумкин ёки йўқлиги, бола соғлом бўлиши ёки бўлмаслиги хақида маслахатлашиб
олгани маъқул: 
- бола туғилганидан кейин унинг соғлом бўлиб ўсиши хақида кайгуриш, она сутининг
аҳамиятини кенг таргиб қилиш зарур; 
- турмуш кўришга тайёрланаётган йигит ва қизларимиз соғлом бўлишлари, шахсий
хаёт гигиенаси бўйича етарли билимларга эга бўлишлари керак. 
Соғлом никохлар учун қандай талаблар қуйилади? 
Ёшларнинг турмуш кўриши учун энг кулай давр қизлар учун 20 – 22 ёш, йигитлар
учун эса 23 – 25 ва уларнинг ёшлари орасида фарк 3 – 4 ёш бўлгани маъқул. Аввало ёшларимиз
турмуш кўришдан олдин тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Бу ўз навбатида оилада бўлажак
фарзандларни соғлом туғилишига, бепуштликни олдини олишга ва агар йигит ёки қизда 
бирор касаллик аникланса ўз вақтида даволаниш имқонини яратади. 
Улар ўзлари яшаётган оилавий поликлиникалар, тиббиёт марказларидан маслахат
олишлари керак. Бу ирсий касалликларни олдини олишда мухим аҳамиятга эка. Ирсий
касалликларни келтириб чикарувчи омилларга яқин қариндошлар орасидаги никохлар
киради. Бундай оилаларда кўпинча ақли заиф, кўр, кар, соқов ва бошқа жисмоний
нуқсонларга эга болалар туғилиши мумкин. Шунингдек спиртлик ичимликлар истеъмол
қиладиган, гиёхвандликка ружу куядиган ва тамаки чекадиган оилаларда жисмонан ва ақлан
заиф нуқсонли фарзандлар туғилиши мумкин. 
Никохланувчи шахслар ФХДЁ бўлимига ариза берганларидан сунг, улар тиббий
кўрикдан ўтишлари лозим. (Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365 – сонли
қарори). 
Тиббий текширувдан қуйидаги касалликларни аниклаш учун ўтишлари керак: 
- рухий касаликлар; 
- гиёхвандлик; 
- сил касаллиги
- жинсий йўл билан юқадиган касалликлар; 
- ОИВ инфекцияси. 



Download 467.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling