Йилда “Ўзбекистон ва Беларуссияда етиштириладиган рапс уруғини қайта ишлаш иккиламчи маҳсулотларини функционал технологик хоссалари ва озиқавий, биологик қийматини тадқиқ этиш” лойиҳаси


Download 16.68 Kb.
Sana21.09.2023
Hajmi16.68 Kb.
#1683224
Bog'liq
Belorussiya Raps


2023-2024 йилда “Ўзбекистон ва Беларуссияда етиштириладиган рапс уруғини қайта ишлаш иккиламчи маҳсулотларини функционал технологик хоссалари ва озиқавий, биологик қийматини тадқиқ этиш” лойиҳаси
Ушбу лойиҳамиз доирасида рапс уруғини қайта ишлаш иккиламчи маҳсулотларини функционал технологик хоссалари ва озиқавий, биологик қийматини тадқиқ этамиз. Рапс бир йиллик ўсимлик бўлиб, унинг вегетация даври қисқа муддатни ўз ичига олади ва одатда ем-хашак сифатида ўстирилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини озуқавий ва биологик қийматини ошириш долзарб муаммоларидан биридир. Бугунги кунда бу муаммо тўла ҳал этилмаган бўлиб, ушбу муаммони ечиш учун оқсил, ёғ, витамин, макро ва микроелементларга бой ноанаъанавий хом-ашёлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатяпти. Келажакда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра рапсни экиш майдонлар ортиб бориши режалаштирилган. Рапс уруғига 52 % гача ёғ бўлиб, уни озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган ёғ олинади. Рапсни ёғи олингандан сўнг иккиламчи махсулотлар кунжараси қолиб, у ўз таркибида оқсил, озуқавий тола, витамин, минералларга бойдир. Авваллари рапс уруғларида глюкозинатлар, эруковая кислотани кўплиги уни озиқ-овқат саноатида қўлланиши чеклаган. Селекция ишларини яхши йўлга қўйилганлиги туфайли рапсни ҳосилдорлиги юқори, ёғга бой, глюкозинат миқдори 1 % ва эриковая кислота миқдори 2 % бўлган (5 % эруковая кислота бўлган рапсларни ишлатиш рухсат этилган) навлари яратилиши уни қўллаш имкониятларини кенгайтирди. Бугунги кунда адабиётлар таҳлили бўйича рапс кунжараси юқори озуқавий қимматга эга моддалар, яъни 27-42 % оқсил, омега-3 тўйинмаган ёғ кислоталар, озуқавий толалар, витаминлар-холин, ниацин, рибофлавин, фолевая кислота, тиамин, минерал моддалар калций, фосфор, магний, мис, марганес ва ҳоказоларга бой хом-ашё эканлиги аниқланди.
Рапс сиқмалари кам ишлатилишига сабаб унинг таркибида эруковая кислота ва тиогликозидлардир. Рапсни ёғи пресслаш орқали олинганда унинг таркибидаги глюкозинолатлар кунжарада қолади. Рапс уруғида глюконапин, глюкобрассиконапин, крогаитрин, глюкоиберин, глюнастурон, синалбин каби моддалар бўлиб, буларнинг учтаси улуши миқдори юқоридир.
Рапс сиқмасидаги глюкозинолатларни таъсири бўйича турли хил фикрлар мавжуд. Масалан БЕИТИ маълумотларига кўра улар уруғларни зараркунанда ва касалликлардан асрайди. Сўнгги йилларда олиб борилаётган тадқиқотлар бўйича тиагликозидлар антидепрессия, фунгицид ҳамда антикоронавирус хусусиятига эга деган хулосалар бериляпти. Глюкозинолатларни онкологик касалларни даволаш, усмаларни тўхтатиш, ўпка раки профилактикаси, антиоксидант хоссалари илмий исботланган.
Тадқиқотчилар ўз илмий изланишларида рапс кунжараси спортчилар овқатига, кондитер таомларига, сосискалар ишлаб чиқаришда қўллаш яхши натижалар бериши келтирилган.
Юқоридагиларни хисобга олган ҳолда биз республикамизда етиштириладиган рапс сиқмасини физик-кимёвий кўрсаткичларини тадқиқ этдик. Тадқиқот ишларини “Наманган Тола текстил” лабороторияларида олиб бордик.
Рапс сиқмасини тадқиқ этиб олинган физик-кимёвий кўрсаткичлари.


Ўзбекистон етиштирилган рапс сиқмаси физик-кимёвий кўрсаткичлари

Махсулот тури

Кўрсаткичлар

Намлик %

Қуруқ модда %

Ёғлилик %

Протеин %

Клетчатка %

Рапс

6,80

93,20

52,25







Рапс сиқмаси (кунжара)

5,81

94,19

35,32

24,32

43,92

Юқоридаги [1] жадвални тахлилидан шуни кўришимиз мумкинки, рапс донида намлик 6,80 %, бўлса сиқмасида 5,8 % ни ташкил этди. Ёғлилик бўйича рапс 52,55 % бўлса сиқмадаги ёгъ 35,32 % ташкил этди. Рапс сиқмасидаги протеин миқдори 24,32 % ташкил қилди. Демак, бизни олган дастлабки натижаларимиз рапс симасини турли озиқ-овқат маҳсулотларига бойитувчи сифатида қўллаш мумкинлигини кўрсатди.


Рапс сиқмасини ёғи олинган қисмини қайта ишлаб, уни озиқ-овқат маҳсулотларини оқсилга бойитувчи сифатида қўллаш, тайёр маҳсулотни озуқавий ва биологик қийматини ортишига хизмат қилиб, бу маҳсулотларни таннархини ортиқча ортиб кетишига йўл қўйилмайди. Турли гўштли таомларга бу озуқавий қоъшимчани қўшилган гўшт ўрнига қўшиб ишлатиш, тайёр маҳсулотни биологик қийматини оширади, таннархи эса арзонлашади.



Download 16.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling