Йилларда германия. 1-§. Германияда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизими


Download 137.93 Kb.
bet5/15
Sana22.10.2023
Hajmi137.93 Kb.
#1716455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Германия 1945-2023

Урушдан кейин Германия масаласи.
Урушдан кейин Германия масаласи Гитлер Германиясига қарши тузилган коалиция давлатларининг диққат марказида турган асосий масалалардан бири бўлди. Кун тартибида уруш айбдорларини ҳаққоний жазолаш ва дунё ҳамжамиятини келажакда Германия томонидан вужудга келиши мумкин бўлган навбатдаги тажовуздан холос этиш масалалари турарди. 1941 йил декабрида Москвада бўлган Совет-Англия музокораларидаёқ иккала томон рейх ҳудудининг бир қисмини тақсимлаш, яъни Австрия мустақиллигини тиклаш, Шарқий Пруссияни Польшага, Судет вилоятини Чехословакияга қайтариб бериш ҳамда Рейн вилояти ва Боварияда мустақил давлатлар барпо этиш масалалари муҳокама қилинган эди. АҚШ маъмуриятида эса Германияни парчалаб юбориш ғоясининг тарафдорлари билан бирга унга қарши турувчилар ҳам бор эди. 1943 йил 19-30 октябрдаги Москва конференциясида АҚШ “Германия таслим бўлишининг асосий принциплари” номли ҳужжатни тақдим этди. Унда гап янги Германияда Пруссия таъсирини сусайтириш, Германияни бўлиб юбориш ғояси илгари сурилди. СССР бунга қарши чиқди.
1943 йилнинг 28-ноябр-1декабридаги Теҳрон конференциясида АҚШ ва Англия давлатлари бошлиқлари Германия масаласига янада шафқатсизлик билан ёндошди. АҚШ Германияни бешта мухтор давлатга бўлишни, Англия эса Германия жанубий вилоятларини “Дунай федерацияси” таркибига киритишни таклиф қилди яъни Австрия ва Венгрия билан биргаликда тузиладиган Дунай федерациясига қўшиш таклиф қилинган эди. Бу масалада Сталиннинг фикри бошқача эди. У Германияни парчалаш немис миллатчилиги ва реваншизмининг янада кучайишига олиб келади, шунинг учун Германия бўлинмас ягона давлат бўлиши керак деган фикрда қолди. 1944 йил 15 январда Британия ҳукумати томонидан Германияни оккупация зоналарига (ҳудудларига) бўлиш режаси таклиф қилинди. Унда, илк бор келажакда, ГФР ва ГДР чегарасига айланган чизиқ аниқ кўрсатилган эди. 1944 йил октябрдаги Квебек (Канада) конференциясида Черчилль АҚШ молия вазири Генри Моргентау томонидан Германияга нисбатан ишлаб чиқилган режани илгари сурди. Бу режада Германияни ҳудудий жиҳатдан бўлиб юбориш, унинг саноат салоҳиятини сусайтириш ва қаттиқ халқаро назорат остида аграр ишлаб чиқаришни рағбатлантириш кўзда тутилган эди. Фақат уруш тугаши арафасида АҚШ ва Буюк Британиянинг Германияга нисбатан сиёсати бироз юмшади. 1945 йил 4-12 февралдаги Ялта конференциясида АҚШнинг Германияни 5 қисмга, Англиянинг Германияни 3 қисмга бўлиш тўғрисидаги таклифлари кун тартибидан олиб ташланди ва урушдан кейинги Германияга ягона давлат сифатида қараш тўғрисида битимга келинди. Конференцияда Германияни зоналар бўйича оккупация қилиш, яъни Германияни оккупацион зоналарга бўлиш, Франция учун ҳам зона ажратиб бериш, Берлинга уч давлат қўшинларини киритиш, Германия устидан маъмурий назорат ишларини иттифоқчи давлатларнинг оккупацион қўшинлар қўмондонларидан иборат Олий назорат органига топшириш мўлжалланди. Конференцияда герман милитаризми ва нацизмини битириш, Германияни демократлаштириш, Германиянинг ҳарбий саноат куч-қудратини йўқ қилиш, ҳарбий жиноятчиларни жазолаш, Германия етказган зарарларни ундириб олиш ҳақида мажбуриятлар олинди.
Германия масаласи 1945 йил 17 июлдан 2 августгача Потсдамда бўлиб ўтган конференцияда узил-кесил ҳал этилди. Конференция Германия мағлубияти тўғрисидаги Декларация ва Ялтада ишлаб чиқилган Германияга нисбатан сиёсат тамойиллари кўрсатилган коммюникени тасдиқлади. Германия, шу жумладан, Берлин ҳам 4 та оккупация зоналарига ажратилди. Бунда совет оккупация зонаси Германия ҳудудининг 40%-ни, аҳолисининг 30%-ини, ишлаб чиқариш салоҳиятининг 33%ини ўз ичига оларди. Тартибга солиш, Германия ва унинг иттифоқчилари билан сулҳ шартномаларини ишлаб чиқиш учун бешта давлат (СССР, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Хитой) ташқи ишлар вазирлари Иттифоқ Кенгаши, Бош қўмондонлар назорат Кенгаши ҳамда Берлинда иттифоқчиларнинг қўшма комендатураси ташкил қилинди. Германиянинг иқтисодий бирлигини ва немис халқининг ягона демократик давлат тузиш ҳуқуқини сақлаб қолиш тамойили қатъий белгиланди. Аммо шу нарсага эътибор бериш керакки, Потсдам келишуви матнига “Ғарбий минтақалар” деган тушунча аллақачон киритилган эди. Потсдам конференцияси Германиянинг янги чегараларини белгилади: Шарқий Пруссия СССРга берилди, Одергача бўлган ҳудуд ва Ғарбий Нейсе Польшага, Судет вилояти Чехословакияга қайтарилди, Австрия мустақиллиги тикланди. Польша, Чехословакия ва Венгрияда яшовчи немислар мажбуран Германияга кўчирилди.
Товон (репарация) ҳажми ва манбалари тўғрисидаги масала баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Оқибатда АҚШ делегацияси таклифи қабул қилинди. Унга кўра ҳар бир ҳукумат ўз оккупация зонасидан ва Германиянинг ташқаридаги маблағлари (Болгария, Венгрия, Руминия, Финляндия, Австрия) ҳисобидан товон ундириши керак эди. СССР Германиядан Ғарб мамлакатлари фойдасига ундирилган олтиндан воз кечди, аммо Ғарбий оккупация зоналардаги саноат жиҳозларининг 10%ига эга бўлди. Германия флоти СССР, АҚШ ва Буюк Британия ўртасида тенг бўлиб олинди. Товон тўловларининг аниқ суммаси белгиланмади, чунки Британия ва АҚШ давлатлари Германиянинг СССР талабини қондира олишига кўзи етмади. СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция бош қўмондонларидан иборат Иттифоқчилар Назорат Кенгаши (СНС) 1945 йилнинг июн ойида ташкил қилинди. Иттифоқчилар Назорат Кенгаши ўз фаолиятининг биринчи ойларида Потсдам конференцияси қарорларига аниқлик киритувчи “вермахтга барҳам бериш”, “немис ярим ҳарбий ташкилотларини тарқатиб юбориш”, “Германияда ҳарбий қурилишларни тақиқлаш” тўғрисидаги қарорларни қабул қилди. Иттифоқчилар Назорат Кенгаши Германия ҳудудида тўла ҳокимиятни қўлга олди. Унинг қарорлари ҳар бир томоннинг вето ҳуқуқидан фойдаланиши кўзда тутилган ҳолда консенсус (ҳамжиҳатлик) асосида қабул қилинар эди. Аммо оккупация зоналарида маъмурий бошқариш мустақил амалга оширилар эди. Оккупацион ҳукуматлар назорати остида маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ва немис сиёсий партиялари тиклана бошланди. Ягона Германия ҳукуматини барпо этишга илк қадам сифатида марказий бошқармаларни (молия, транспорт, ташқи савдо ва саноат бошқармалари) тузиш ишлари бошланди. Бу бошқармалар Иттифоқчилар Назорат Кенгаши назорати остида фаолият кўрсатиши кўзда тутилди.


Download 137.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling