2.2. Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш
38.
|
Таълимнинг барча босқичларида тиббий маданиятни ошириш.
|
1. Ташкилий чора-тадбирларни белгилаш бўйича қўшма қарор ишлаб чиқиш.
|
2022 йил апрель
|
Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
2. Чора-тадбирлар доирасида:
мактабгача таълим муассасаларида «Lifestyle — Соғлом макон»;
умумтаълим мактабларида:
1 — 7 синфларда «Саломатлик дарслари»;
8 — 11 синфларда Рўзғор юритиш сирлари» ва «Соғлом оила асослари»;
ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида «Репродуктив саломатлик асослари» махсус курсини ташкил этиш.
|
2022/2023 ўқув йили
|
39.
|
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказларини ташкил этиш.
|
1. 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказларини амалдаги штатлар доирасида ташкил этиш чораларини кўриш.
2. Туманлараро перинатал марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
|
2022-2023 йиллар режа асосида
|
5,1 млн АҚШ доллари, халқаро молия ташкилотларининг кредит маблағлари
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
|
40.
|
Республика бўйича хотин-қизларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиш.
|
Халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда хотин-қизларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиш дастурини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил июнь
|
-
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |