Йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур 1-иловага мувофиқ


III. ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


Download 131.75 Kb.
bet20/33
Sana06.01.2023
Hajmi131.75 Kb.
#1080785
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
ПФ-87 07.03.2022

III. ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

3.1. Ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандни тарбияловчи аёлларни қўллаб-қувватлаш

69.

Умумтаълим муассасаларида инклюзив шароитда таълим олаётган қизларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилиш.

1. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мақсадида доимий мониторинг олиб бориш.

2022-2023 ўқув йилидан

-

Халқ таълими вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг мактабга мослашиши учун махсус психологик коррекцион дастурларни ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

3. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг нуқсони туфайли педагог ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан турли камситилишига йўл қўймаслик учун тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

70.

Эшитиш қобилияти заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган 1089 нафар ўқувчи-қизни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш.

1. Эшитиш қобилияти заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш

2022 йил июль

Ҳисоб-китобларга асосан, бюджет маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги

2. Замонавий эшитиш мосламаларини ўрнатилган тартибда харид қилиш.

2022 йил апрель — август,

3. Тиббий кўрик хулосасига биноан уларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йил сентябрь-октябрь

71.

Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ҳар бир ногиронлиги бўлган шахслар ишлаши мумкин бўлган касблар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда «Бандлик хизмати» ахборот тизимига интеграция қилиш.

2022 йил май

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Маҳалла вазирлиги,
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Молия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
Марказий банк

2. Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун касбий таълим муассасаларига имтиёзлар бериш.

2022 йил июнь

3. Ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш.

Доимий

72.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, давлат хизматларини кўрсатишда маҳаллий даражада («маҳаллабай» тамойили асосида) ижтимоий ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш.

1. Амалий чора-тадбирларни олиб бориш.

2022 йилдан бошлаб доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Маҳалла вазирлиги,
Молия вазирлиги

73.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини юқори технологияли ихтисослашган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали ошириш.

1. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органларига онлайн видеоалоқа тизими орқали мурожаат қилиш платформасини яратиш.

2022 йил давомида

-

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Давлат ва ижтимоий хизматларнинг камида 70 фоизини бевосита маҳаллада кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар


Download 131.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling