Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялари вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Download 45.69 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi45.69 Kb.
#1570273
Bog'liq
Уринов Д




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЛМИЙ АМАЛИЁТ

ЎРИНОВ ДИЛМУРОД АБДИНАЗАР ЎҒЛИ
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ МОНИТОРИНГИ

Ҳозирги замонда дунёда телекоммуникация тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлашда уларнинг турли энергия таъминоти манбаларининг бошқариш қурилмаларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жаҳонда энергия таъминоти манбалари мониторингида ахборотларни қабул қилиш ва тақсимлашда турли сигнал ўзгартириш жараёнларини амалга оширувчи, қатъий белгиланган мониторинг ҳолати катталик ва параметрларининг қийматларини меёрлаш ҳамда уларда қўлланилувчи алгоритм ҳамда аппарат ва дастурий воситаларга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мониторинг қурилмаларида кечувчи жараёнларнинг кенг функционаллиги, тезкорлиги, ишончлилиги ва аниқлилигини таъминловчи ишлаш тамойилли алгоритмлар ҳамда амалий дастурий воситаларни ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда. Жаҳонда энергия таъминоти манбалари мониторингида ахборотларни тақсимлашнинг турли сигнал ўзгартгичларини кенг қўллаш, улар ёрдамида доимий мониторинг жараёнларини амалга оширишда инфокоммуникация воситаларини узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш бўйича сигналлар билан таъминловчи аппаратлар, қурилмалар, воситалар ҳамда алгоритм ва дастурий воситаларини такомиллаштиришга қаратилган қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Телекоммуникация тизимларининг энергия таъминоти тизимини ишончли иш ҳолатларини таъминлашда ишлаб чиқарилаётган энергия миқдори ва сифатини манбалар қувватини мониторинг қилиш асосида режалаштириш, дастурий воситалар ва техник ечимларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга электр энергия манбаларининг катталик ва параметрларини иккиламчи сигналларга ўзгартириш аппаратлари тузилиш тамойиллари ҳамда уларнинг дастурий воситаларини яратиш долзарб масалалардан ҳисобланмоқда.


Мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарида энергия самарадорликни ошириш, маҳсулотнинг энергия сиғимини аниқлаш ва баҳолаш, ёқилғи энергетика ресурсларининг истеъмоли ҳисобини автоматлаштириш ва рақамлаштириш, шунингдек, энергия самарадорликни назорат ва бошқаришнинг ахборот дастурий таъминоти ва қурилмаларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилмоқда. Республикамизда рақамли иқтисод ва ахборот коммуникация соҳасини такомиллаштириш асосида Телекоммуникация тизимларининг электр энергия таъминоти кўрсаткичларини мониторинг тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида, жумладан «Яшил иқтисодиёт технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш орқали 2026 йилга қадар иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20%га ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 20%га қисқартириш чораларини кўриш» вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни бажаришда шу жумладан энергия манебаларини мониторинг жараёнларини моделлаштириш, алгоритмлаш ва уларни амалий фаолиятга қўллаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарида энергия самарадорликни ошириш, маҳсулотнинг энергия сиғимини аниқлаш ва баҳолаш, ёқилғи энергетика ресурсларининг истеъмоли ҳисобини автоматлаштириш ва рақамлаштириш, шунингдек, энергия самарадорликни назорат ва бошқаришнинг ахборот дастурий таъминоти ва қурилмаларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида асосий йўналишлардан бири сифатида «Саноат тармоқларида йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш бўйича ...замонавий энергия тежамкор технологиялар, асбоб-ускуналар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш ва энергия самарадорликни ошириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш» вазифалари белгиланган[1].. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, шу жумладан энергетик самарадорликни асосий кўрсаткичларини назорат қилиш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган ўлчов-назорат тизимлари учун ўлчаш аниқлиги юқори бўлган янги қурилмаларни ва уларнинг моделларини ишлаб чиқиш ҳамда масофадан мониторинг қилиш учун ахборот дастурий таъминотини такомиллаштириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармони ҳамда 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соханинг энергия самаpадopлигини oшириш, энергия тежовчи теxнoлoгияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривoжлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга oширишнинг айрим масалалари ушбу магистрлик диссертациясида қараб чиқилган[2.3].
телекоммуникация тизимлари энергия таъминоти манбаларининг тузилиши ва уларни мониторинг қилиш жараёнини таҳлил этиш ҳамда мониторинг жараёнининг аппарат-дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни шакллантиришдан иборат.
.
қуйидагилардан иборат:
телекоммуникация тизимларининг энергия таъминоти манбаларининг тузилиши хусусиятлари таҳлил қилинган;
телекоммуникация тизимларининг энергия таъминоти манбалари компьютерли мониторинг тизимининг функционал тузилмалари таклиф этилган;
энергия таъминоти манбаларини мониторинг алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуасининг айрим функционал модуллари ва уларнинг ўзаро интеграциялашувчи тузилмаси ишлаб чиқилган.
.
Тадқиқотлар натижалари 2 та халқаро, 1 та Республика илмий-амалий конференцияларда муҳокама қилинган.
Диссертация кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми ....... бетни ташкил этади ва ..... та расм, .... та жадвалдан иборат.
Download 45.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling