4.4. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш
93.
|
Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг онгига оила муқаддаслиги, ота-онани ҳурмат қилиш, кексаларни эъзозлаш ғояларини сингдириш.
|
1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.
|
2022 йил II чорак
|
Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари
|
Мактабгача таълим вазирлиги,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Мактабгача таълим ташкилотларининг «Ўрта», «Катта», «Тайёрлов» гуруҳлари учун «Мен ва менинг оилам» мавзусида услубий қўлланма тайёрлаш, чоп этиш.
|
3. Қўлланмани мактабгача таълим ташкилотларига етказиш.
|
2022 йил сентябрь доимий
|
4. Оилавий қадриятларни тарбияланувчилар онгига етказиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш.
|
94.
|
Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш.
|
1. Ишчи гуруҳ тузиш.
2. «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил май
|
-
|
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
95.
|
«Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини ўтказиш.
|
1. Ишчи гуруҳ тузиш.
|
2022-2023 йиллар апрель
|
Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари
|
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Маҳалла вазирлиги,
ЎзМТРК,
Касаба уюшмалари федерацияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. Танлов концепцияси, низоми ва дастурини ишлаб чиқиш.
|
3. Ҳудудларда кўрик-танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.
|
2022-2023 йиллар май
|
96.
|
Нотинч ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Оилавий саёҳат» туристик пакетларни жорий этиш.
|
1. «Оилавий саёҳат» туристик пакетларни ишлаб чиқиш.
|
2022 йил март
|
Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари
|
Касаба уюшмалари федерацияси,
Туризм ва маданий мерос вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Маҳалла вазирлиги
|
2. Ҳар йили режа-жадвал асосида 1 000 та нотинч ва кам таъминланган оилаларни ички туристик саёҳатга имтиёзли юбориш.
|
режа-график асосида 2022-2023 йиллар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |