Йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 69.72 Kb.
|
Президент
ПҚ-3651-сон қарорида қуйидагилар белгиланган.
Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида сўнгги йилда қабул қилинган қатъий чора-тадбирлар натижасида Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинди. 2017 — 2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича дастур тасдиқланди, унинг доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тизимли ташкиллаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги ишлар бошлаб юборилди. Мактабгача таълим муассасаларини қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатли давлат органларининг фаолияти айниқса жойларда ҳамон паст даражада қолаётгалиги таъкидлаб ўтилди. Давлат мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг ҳолати замон талабларига тўлиқ даражада мос келмаслиги ва мамлакат аҳолисининг ўсиб боришини эътиборга олганда болаларнинг мактабгача таълим билан зарур даражада қамраб олинишини таъминлаш имконини етарли даражада эмаслиги танқид оситига олинди. Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланди: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлати қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилигининг қуйидаги шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик беришлари: 1. Мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари тақдим этиш; 2. Мактабгача таълим нодавлат муассасалари биноларини қуриш учун фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг ҳудудида бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш; 3. Мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан мактабгача таълим нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини тақдим этиш; 4. Концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш; 5. Бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини “ноль” харид қийматида сотиш; 6. Тўлиқ бутланмай қолган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини узоқ муддатли бепул мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш; 7. Хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш; 8. Оилавий мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий-техник ва методик таъминлаш; 9. Оталиқ шаклидаги хайрия фаолияти кўринишларида фаолият олиб лар белгилаб қўйилди. Давлат-хусусий шерикчилиги шаклига қараб хусусий шерик зиммасига инвестиция мажбуриятларининг қуйидаги турлари юкланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган: ижтимоий мададга муҳтож оила тарбияланувчмларнинг ота-оналари учун имтиёзли тўловлар белгилаб қўйилди; хусусий шерикка бириктирилган давлат макатабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни амалга ошириш ва бошқа вазифалар белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3955-сонли қарорининг мазмуни. Мактабгача таълим тизимини яхлит узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш, уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш мақсадида қуйидаги усувор вазифалар давлат раҳбари томонидан белгилаб берилди: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги негизида қуйидагиларни: 1) Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион марказини давлат муассасаси шаклида ташкил этишга; 2) Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институтини (кейинги ўринларда — Институт) давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиш ҳамда Институтни мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош лойиҳа ташкилоти сифатида белгилашга; 3) Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компаниясини давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиш ҳамда Инжиниринг компаниясига мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини юклаш ҳамда компания хизматлари билан боғлиқ харажатларни давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритишга; 4) юридик шахс ташкил қилмасдан Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасини ташкил этишлари белгилаб берилди. Вазирлик тизими бошқарув ходимларининг чекланган сони 2324 нафар, шу жумладан, Вазирлик марказий аппарати ходимлари 138 нафар, шунингдек, методистлар 471 нафар этиб белгиланди. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгилаб қҳйилди; 2019 йил 1 январдан бошлаб: мактабгача таълим тизимининг пенсия ёшидаги ходимларига, уларнинг мактабгача таълим тизими муассасаларидаги фаолияти асосий иш жойи бўлган тақдирда пенсия тўлиқ миқдорда тўланадиган бўлди; мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича фаолиятга лицензия бериш учун мажбурий лицензиявий талаб мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритишилиши белгиланди; нодавлат мактабгача таълим муассасаси лицензиясини тўхтатиш ёки бекор қилиш учун Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотнинг йўқлиги асос бўла олиши белгиланди. Ҳамда қуйидаглар ҳам белгилаб берилди: қишлоқ жойларда бир нечта кўп қаватли турар жой уйлари ёки уйлар гуруҳларидан иборат янги қурилаётган мажмуалардаги мактабгача таълим муассасасининг энг кам қуввати 50 ўриндан кам бўлмаслиги; қурилган мактабгача таълим муассасалари бинолари ёки хоналари давлат ёки нодавлат таълим муассасаларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида, турар жой мулкдорларининг қарорига мувофиқ ташкил қилиш учун фойдаланилиш мумкинлиги; давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш фақат Вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши; давлат мактабгача таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш ҳақида Вазирлик билан келишмаган ҳолда қарор қабул қилган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши белгиланди. Download 69.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling