Йилларда Меҳнат бозорида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар шарҳи


Натижада, 2016 йил 339,4 минг, 2017 йил 389,3 минг, 2018 йил 372,1 минг, 2019 йил 388,5 минг, 2020 йил 427,8 минг янги иш ўринлари яратилган


Download 1.19 Mb.
bet5/7
Sana17.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1706654
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
21 asr

Натижада, 2016 йил 339,4 минг, 2017 йил 389,3 минг, 2018 йил 372,1 минг, 2019 йил 388,5 минг, 2020 йил 427,8 минг янги иш ўринлари яратилган.
Шунингдек, мамлакатимизда меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни иш билан бандлиги масаласининг ўта долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, 2021 йил бошидан қишлоқ хўжалиги учун 1 гектардан ер ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш йўлга қўйилди.
COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамай, иқтисодиётнинг барқарор фаолият юритиши, аҳолининг даромад манбаи бўлган иш билан бандлигини сақлаб туриш, оммавий ишдан бўшатилишларни олдини олиш, ходимларни масофавий иш усулида бандлигини таъминлаш ва бошқа кенг чора-тадбирлар асосида ишсизлик даражасининг ошиб кетмаслигига эришилди
XXI асрда иқтисодий тараққиёт учун инсон капитали муҳим омил бўлиб, уни ривожлантириш, олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш ҳар қандай мамлакат олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади. Барча етакчи, илғор давлатлар тажрибаси фақат инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш орқали иқтисодий ривожланишга эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабли, 2020 йилда меҳнат бозорини юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш, профессионал стандартлар, тармоқ малакалар рамкалари ва малака талабларининг ишлаб чиқилиши ҳамда янгилаб борилиши, малака ва билимларни баҳолаш миллий тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.
Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг уч босқичли тизими:
1) банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи ҳудудий «Ишга марҳамат» мономарказлари;
2) мамлакатнинг барча ҳудудларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида туман ва шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
3) маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди.
Меҳнат бозори, бандлик, демография, меҳнат миграцияси, малака тизими ва касбий стандартларни такомиллаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида илмий-амалий ишлар, тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда эришилган илмий натижаларни амалиётга кенг жорий этиш ва соҳада илмий салоҳиятни ошириш мақсадида, Республика бандлик ва меҳнат муҳофазаси илмий маркази Меҳнат бозори тадқиқотлари институти этиб қайта ташкил этилди.
Жаҳондаги глобаллашув, мамлакатларнинг ўзаро интеграциялашуви меҳнат бозорида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши ва уларнинг ўз меҳнат потенциалидан самарали фойдаланиш имкониятини яратди. 2000 йилдан бошлаб, Ўзбекистондан чет элга меҳнат фаолияти юритиш учун чиқиш доимий хусусиятга айланди ва бу жараёнга анча вақт етарли эътибор қаратилмади.
Мамлакатимизда ишчи кучининг профицити меҳнат бозоридаги вазиятни юмшатиш, иқтисодий ривожланишнинг дастлабки даврида ташқи меҳнат миграциясининг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва ушбу жараёнларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлда “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада ПҚ-3839-сон ва 2020 йил 15 сентябрда такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сон қарорлари қабул қилинди.
Натижада, хорижда ишлаётган мамлакатмиз фуқароларига нисбатан муносабат тубдан ўзгарди, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.
2020 йилда COVID-19 пандемиясига қарамай, меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистонга 6 млрд. АҚШ доллардан ортиқ пул жўнатмалари ўтказилди ва шундан 4,3 млрд. АҚШ доллар Россия Федерацияси ҳиссасига тўғри келди.
Бундан ташқари меҳнат мигрантлари Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси, Корея Республикаси ва Европа мамлакатларида меҳнат фаолиятларини амалга ошириб, уларни мамлакатимиз иқтисодиёти учун потенциал инвестор, малакали мутахассис, янги иш жойлари яратувчи тадбиркор сифатида қабул қилиш лозим. Сўровларга кўра, меҳнат мигрантларининг 20 фоизи чет элга ишга кетиш сабаби деб, ўз бизнесини очишга, тадбиркорлик учун дастлабки сармояни жамғариш деб маълум қилган.
Ўзбекистон 2020 йилда WorldSkills International – халқаро нотижорат ассоциациясига аъзо бўлди ва бу стандартлари асосида ишчи касбларни оммалаштириш ва касб малакаларини баҳолаш, касбга тайёрлаш ҳамда жаҳон меҳнат бозорига малакали, профессионал стандартларни олган рақобатбардош ишчи кучини экспорт қилиш имкониятини ва ташқи меҳнат миграциясидан келадиган Россиядан тушумни икки баравардан кўпроқ бўлиши (10 млрд. АҚШ доллари) имконини беради.
Инсон ресурсларининг мамлакат ичида самарали меҳнат мобиллигини таъминлаш аҳолини иш билан бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мамлакатимизда вилоятлараро ички меҳнат миграциясининг кўлами иқтисодий фаол аҳолининг 14,1 фоизини 2 млн. киши, (вилоят ичида эса 6,6 фоизини (969 минг кишини) ташкил этиб, уларни расмий бандлиги, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашнинг ташкилий- маъмурий механизмларини яратишни талаб қилади.
Аҳолининг муносиб ва расмий иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2030 йилларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш стратегияси” ишлаб чиқилди. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида эришиладиган мақсадли кўрсаткич ва индикаторлар 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар самарали ва муносиб иш билан бандликни ошириш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга хизмат қилади.
Рақамли иқтисодиётнинг жамият ҳаётига кенг кириб келиши барча соҳаларда меҳнат фаолиятида АКТдан фойдаланиш натижасида “ҳақиқий” ва “виртуал” дунё билан узвий боғланиш шароитида бўлишни тақозо этмоқда. Кенг қамровли уланиш туфайли ҳатто масофа ҳам иш билан бандликни таъминлашда муаммо бўлмай қолди. Рақамли иқтисодиёт нафақат билимга асосланган иқтисодиётни шакллантириш, меҳнат бозорида интеллектуал, юқори малакали, билимли кадрларга бўлган талабнинг ортиши балки, меҳнат муносабатларини расмийлаштиришдаги аҳамияти ва асосларини Ўзбекистонда қабул қилинган қуйидаги ҳужжатларда кўриш мумкин. (3-расм).

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling