Йилларда Меҳнат бозорида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар шарҳи
Download 1.19 Mb.
|
21 asr
2016-2021 йилларда Меҳнат бозорида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар шарҳи 8.10.2021 17:41 5.7K Аҳолининг муносиб ва расмий иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2030 йилларда аҳоли бандлигига кўмаклашиш стратегияси” ишлаб чиқилди. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида эришиладиган мақсадли кўрсаткич ва индикаторлар 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар самарали ва муносиб иш билан бандликни ошириш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг туб мақсади – бу инсон фаровонлиги, унинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида давлат томонидан аҳолининг самарали иш билан банд бўлишига барча шарт-шароитларни яратиб бериши, шу жумладан, тадбиркорлар учун қулай бизнес юритиш муҳити, инвестиция, солиқ сиёсати, шаффофлик, суд-ҳуқуқ тизимининг адолатли бўлиши каби омилларга боғлиқ. Чунки мамлакатмизда яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади ва айнан иқтисодиётнинг тараққиёти кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши билан боғлиқ. Мамлакатимизда бошланган туб ислоҳотларнинг асосини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ташкил этади ва унда аҳолининг иш билан бандлиги масаласи алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистонда демографик ҳолатнинг кескинлиги, аҳоли сонининг юқори суръатларда ўсиши ва ҳар йили 500 мингдан ортиқ ёшларнинг меҳнат бозорига кириб келиши аҳолининг барқарор иш билан бандлиги масаласини ўта долзарб қилиб қолмоқда. Ўзбекистонда 2021 йил 1 январь ҳолатига меҳнат ресурслари 19,1 млн. киши, иқтисодий фаол аҳоли 14,8 млн. киши, жами иш билан бандлар 13,2 млн. киши, шундан иқтисодиётнинг расмий секторида 5,7 млн. киши (43,3%), иқтисодиётнинг норасмий секторида 5,6 млн. киши (42,8%), ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар 1,6 млн. киши (10,5%) ва чет элда ишлаш учун кетганлар 1,8 млн. кишини ташкил қилди. Ўтган 5 йил ичида меҳнат соҳасида ҳам аксарият жараёнларни рақамлаштириш, меҳнат статистикасини Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларига мослаш, унинг реал кўрсаткичларини таъминлаш, иш билан бандликнинг янги шаклларини ривожлантириш ва кенг фойдаланиш, шаффофликни таъминлаш ва мумкин қадар аҳолига барча хизматларни электрон платформалар орқали қулай ва тезкор амалга оширишга эришилди. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири 2020 йилда қабул қилинди ва у тўғридан-тўғри амал қилиш кучига эга Қонун бўлди. Унда давлатнинг бандлик соҳасидаги асосий тамойиллари акс этиб, ҳозирги замон меҳнат ҳуқуқ нормаларига асосланган. Жумладан, меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги воситалари хусусан, тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, малакасини ошириш, иш стажини ҳисобга олиш, ишсизлик нафақасини тўлаш, ишга жойлаштириш бўйича агентликлар, республикадан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолияти амалга ошираётган фуқаролар ва бошқа муҳим йўналишлардаги масалалар қамраб олинди. Шунингдек, Меҳнат кодекси ҳам илғор мамлакатлар тажрибаси асосида қайта ишланди ва турли муҳокамалардан ўтиб, 2021 йилда қабул қилиниши белгиланган. Унда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг замонавий усуллари, иш берувчи ва ёлланган ходим ўртасида, ижтимоий шерикчилик, якка тартибдаги меҳнат муносабатлар ва бошқа масалалар ўз ечимини топган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги пассив чоралардан (ишсизлик нафақаларини тўлаш) фаол бандлик сиёсатига ўтмоқда (айниқса, ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар) ва ишсизларни касбга, тадбиркорликка ўқитиш, микрокредитлар ва субсидиялар ажратиш орқали уларнинг иш билан бандлигига кўмак беришни кенг йўлга қўйди. Илк бор мамлакатимизда норасмий меҳнат билан бандлик ва яширин иқтисодиёт муаммолари очиқ муҳокама қила бошланди ва давлатимиз томонидан унинг кўламини камайтириш бўйича кенг чора-тадбирлар қабул қилинди. Аҳолининг норасмий меҳнат билан бандлиги ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуд бўлиб, у нафақат салбий балки баъзи муҳим ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни бажаради. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling