Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Бажариш муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш
|
1.
|
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги ва «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар меъёрларини қайта кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли қонун лойиҳаларини киритиш.
|
Қонун лойиҳалари
|
2022 йил январь
|
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2.
|
Ўсимликлар клиникаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар мониторингини юритиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2022 йил I чорак
|
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
3.
|
Минерал ўғит ва кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига белгиланган тартибда киритиш.
|
Қонун лойиҳаси
|
2021 йил декабрь
|
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
4.
|
Минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2022 йил январь
|
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
5.
|
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисидаги низомни;
Агентликнинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2022 йил январь
|
Вазирлар Маҳкамаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
|
|