Сурхондарё вилоят Денов тумани ХТБ га
қарашли 62-сонли мактаб директори
__________________З.Бобомуродов
«___»____________2023 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПҚ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни ижросини таъминлаш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша!”
шиори остида умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ўртасида Волейбол бўйича
НИЗОМИ
Мақсад ва вазифалари
Туманда спортнинг оммавийлигини ошириш аҳоли, айниқса ёшларни, ҳамда ишчи ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, мавжуд спорт иншоотларининг қувватидан самарали фойдаланиш,
Аҳолининг барча қатламлари ўқувчилар спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб бориш
Туманда спортга янада кўпроқ жалб қилиш ва шу орқали ёшларга ўрнак бўлишини таъминлаш ҳамда уларни қўллаб - қувватлаш,
Ўтказилиш вақти ва жойи
Мусобақа очилиш маросими 2023 йил 14-Март куни Денов тумани 62-мактабда ўтказилади.
ўқувчилар ўртасида Волейбол мусобақаси Денов тумани 62-мактабда залида,
Финал бочқичи 62-мактаб спорт залида 2023 йил 22 Март куни ўтказилади.
Мусобақада иштирок этиш
Мусобақада иштирок этиш учун шифокор кўригидан ўтканлиги ҳақида рухсатнома, мактаб жамоалари талабномаси талаб этилади.
Мусобақага хар бир жамоадан 8 нафар ўқувчилар.
Мусобақа ўтказиш тартиби ва хакамлик
Мусобақа FIVB қоидалари асосида Олимпик тарзда ўтказилади.
Мусобақага рахбарлик қилиш тасдиқланган хакамлар хайати томонидан ўтказилади.
Сарф-харажатлар
Спортчиларнинг сарф-харажатлари: Борди-келди, озиқ-овқатга кетадиган маблағ мусобақага юбораётган муассаса томонидан қопланади.
Тақдирлаш
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини мусобақа ташкилотчилари томонидан тасис этилган диплом хамда қимматбахо совғлар билан тақдирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |