Йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида


Download 17.53 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi17.53 Kb.
#1162039
Bog'liq
- ILOVA -


Республика Маънавият ва маърифат марказига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонининг 2-иловаси 257-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон


- маърифатли жамият” концепциясини амалга ошириш бўйича миллий дастур лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагилар таклиф этилади:

  1. Дастурнинг 9-бандига мувофиқ етакчилик ва лидерлик қобилиятига эга ёшларда халқпарварлик, умумманфаатини шахсий манфаатдан устун қўйиш, ўзини тақдирини эл-юрт тақдири билан боғлиқ кўриш сингари фазилатларни шакллантириш ва рағбатлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида “Иқтидорли ёшлар” лойиҳасини ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёшлар захирасини шакллантириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар зиммасига юклатилиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Администрациясининг 2022 йил 18 мартдаги 05-1-622-сонли топшириғига асосан маҳаллалардан иқтидорли ёшларни
кашф қилиш ва доимий уларнинг захирасини шакллантириб бориш мақсадида китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари, спорт турлари бўйича беш босқичли “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” босқичларида “Беш ташаббус олимпиадаси”ни мунтазам ташкил этиб бориш вазифаси юклатилган.
Мазкур тошириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” лойиҳаси муваффақиятли амалиётга татбиқ қилинган ва бугунги кунда маҳаллалардан иқтидорли ёшларни доимий кашф қилиб бориш учун ушбу лойиҳа йилда икка марта ташкил этилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек ҳозирда иқтидорли ёшларни захирасини шакллантириш меҳанизми мавжудлигини инобатга олган ҳолда, мазкур банднинг дастур лойиҳасидан чиқариб ташланиши мақсадга мувофиқ.
2. Дастурнинг 13-бандига мувофиқ илм-фан вакиллари ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини оммалаштириш учун ақл марказлари, жамғармалар салоҳиятини аниқ мақсадларга йўналтириш ҳамда 15-бандига асосан сунъий интеллект яратилиши ҳамда ҳаётнинг барча жабҳаларида қўлланиши, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини автоматлаштириш, янги технологик кашфиётларни ҳаётга татбиқ этиш орқали инновацион тафаккур ривожига эришиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига асосий ижрочи ташкилот сифатида юклатилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги
ПФ-5264-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қуйидагиларга масъул ваколатли давлат органи этиб белгиланган:
- Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш;
- инновацион фаолиятни унинг самарадорлиги индикаторлари асосида баҳолайди, илғор технологияларни биринчи даражада жорий этиш талаб қилинадиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек 13 ва 15-бандларидаги масалалар моҳиятини инобатга олган ҳолда, мазкур бандлар учун асосий ижрочи сифатида Инновацион ривожланиш вазирлигини белгилаш ҳамда Ёшлар ишлари агентлигини ҳамкор ижрочи ташкилот сифатида кўрсатиш мақсадга мувофиқ.
Download 17.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling