Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида
Download 135.5 Kb.
|
Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси янги вариант
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Танловни ўтказиш тартиби
Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғининг 2019 йил «___»___________ даги -сонли буйруғига 1-илова “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида НИЗОМ 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти (кейинги матнларда – Институт) профессор-ўқитувчилари таркиби ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танловини (кейинги матнларда – танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 2. конкурснинг мақсади қуйидагилардан иборат: - ўқитувчиларнинг ижодий фаоллигин ошириш; - ўқитувчиларнинг ўқув жараёни самарадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув, ўқув-услубий, ўқув-ташкилий, илмий, тарбиявий ишларини рағбатлантириш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш; - ўқитувчиларнинг касбий-педагогик маҳоратини такомиллаштирш; - ўқитувчиларнинг ижтимоий ва касбий мавқеини шакллантириш; - ўқитувчининг таълим ва илм-фанга қўшган ҳиссасини рағбатлантириш. 2. Танловни ўтказиш тартиби 2.1. Танловни ўтказиш Институт бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 2.2. Танловда лавозимидан қатъий назар, дарс олиб борган ҳар бир шахс иштирок этиши мумкин; 2.3. Конкурс ўтказишда ўқитувчиларнинг йил давомида олиб борган фаолиятлари натижалари қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади: 1) ўқув соатларининг, қўшимча ўқув соатларининг бажарилиши; 2) тингловчилар томонидан ўқитувчига берилган баҳо; 3) дарслик, ўқув қўлланма ва монографияларга муаллифлик ва ҳаммуаллифлик; 4) ўқитиш жараёнига замонавий информацион технологияларни жорий қилиш; 5) Илм-фан, адабиёт ва санъат соҳасидаги давлат мукофотлари билан мукофотланиш, орден, медаллар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўкрак нишони билан мукофотланиш, халқаро мукофотлар; 6) Фанлар академияси ва чет эл илмий муассасалари томонидан берилган мукофотлар; 7) тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар ва бошқа нашрлар; 8) илмий журналларда, шу жумладан, чет эл илмий журналларида мақолалар чоп этиш; 9) конференция ва семинарларда, шу жумладан, чет эл семинар ва конференцияларидаги чиқишлар; 10) диссертация ишларига раҳбарлик (докторлик, магистрлик); 11) қўшимча юкламалар бажариш; 12) кашфиётлар учун патент олиш; 13) халқаро илмий ва ўқув дастурларида иштирок этиш; 2.4. талабгор томонидан бажарилган ишлар бўйича балларни ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг буйруқлари асос қилиб олиниши мумкин. 2.5. Танлов учун баллар йил давомида жамғариб борилади. Ҳар ой ва чорак якунлари бўйича тўпланган баллар эълон қилиб борилади. Download 135.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling