Жим Рон 10мад бахтга соеҳот Хориж


Download 4.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/41
Sana13.11.2023
Hajmi4.12 Mb.
#1771259
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
2 5411432559852651160

ҲАЁТ НАҚШИНИНГ БЕШ 
АСОСИЙ ҚИСМИ
Жим Рон
Биринчи боб 
ФАЛСАФА
Ф алсафа бутун нақшдаги асосий қисм, бўлакдир. 
Ҳаётимизнинг шаклланишида биз танлайдиган фикрлаш 
услуби муҳим омил ^исобланади. Шахсий фалсафамизни 
фикр, ғоя ва маълумот тарзидаги инсон ички дунёси 
шакллантиради. Бу фалсафамиз кейинчалик одат ва 
хулқимизга таъсир этади. Айнан мана шу барчасининг 
ҳақиқий бошланиши, ибтидосидир.
Шахсий фалсафа ^андай шаклланади
Шахсий фалсафамиз нималарни билишимиз ва ^озирги 
тушунчаларимизга қай тариқа эга бўлганлигимиз билан 
шаклланади. Ҳаётимиз давомида жуда кўп манбаалардан 
маълумот оламиз. Билган нарсаларимизни мактабдан, 
дўстларимиздан, мулоқот жараёнида, оммавий ахборот 
воситаларидан, уйдан, кўчадан тўплаганмиз. Бу билимлар 
бизга китоб ўқиганимизда, эшитиш ёки атрофимизни 
кузатиш о р қ али келад и . Бугунги ф алсаф ам и з 
шаклланиншда билим ва ахборот манбаларининг чегараси 
йўҲ-
Улғайганимизда эса, йўлимизда учраган ҳар қандай янги 
ахборот шахсий фалсафамиз ғалвиридан ўтади. Бизнинг 
аввал тўғри деб қабул қилган қараш ларим изга мос
14


Омад ва бахтга саёҳат 
келганлари билим захирамизни бойитади ва бугунги 
ф и кр л ар и м и зн и тў л д и р ад и . Ш унингдек, бизнинг 
қараш ларимизга тўғри келмаганларини тезда инкор 
қиламиз.
Биз доим эга бўлган фикр ва мулоҳазаларимизнинг 
аниқлигини, тўғрилигини текшириб, янги маълумотлар 
билан бойитиб борамиз. Янги ва аввалги билимларимизни 
ўзаро бириктирганимизда маслагимиз тўғрилигига бўлган 
ишончимиз ё янада мустаҳкамланади, ё шахсий фалсафамиз 
одамларга ва ҳаётга бўлган янги қимматбаҳо маълумотлар 
билан бойийди.
Шунингдек, шахсий фалсафамизни шакллантирадиган 
қарашлар бизнинг қадриятларимиз тизимини белгилайди. 
Эътиқодимиз эса ҳаётимизда бизга нима му^имлигини 
ан и қ л аб беради. Кун д а в о м и д а ўзи м и зча му^им 
ҳисобланган ишлар билан машғул бўламиз.
Агар бир киши бор имкониятини ишга солиб оиласини 
етарлича таъминлаш учун ҳар куни соат бешда туришга 
қарор қилса, у нима қилади? У шахсий фалсафасига кўра 
нимани маъқул, қадрли деб топса, ўшани қилади.
Аксинча, тушгача ухлаган одам ҳам ўзи учун тўғри ва 
маъқул, қадрли деб ҳисоблаган иш билан машғул бўлади. 
Лекин бу турлича бўлган, қадрли ҳисобланган икки шахсий 
фалсафадан олинган натижа ҳам турлича бўлади.
Ҳ ар би рим изда ^аёти м и зга таъ си р этад и ган ўз 
қарашларимиз бор. Бу ғоялар ўтган йиллар давомида 
тўп лаган м аълум отлари м и з асосида ҳосил бўлган. 
Ҳаммамизнинг ҳукуматга, таълим тизимига, иқтисодиётга, 
бошлиғимизга ва бошқа бир қанча масалаларга нисбатан 
ўз қарашларимиз бор.
Ушбу саволлар бўйича юритган мулоҳазаларимиз 
шаклланаётган шахсий фалсафамизни бойитади ва ^аёт, 
унинг қ а н ч а л а р м у р ак к аб ту зи л ган л и ги бўйича 
қандайдир хулосаларга келишимизга сабабчи бўлади.
15


Жим Рон
Ч иқарган хулосаларимиз шахсий қадриятларимиз 
тизимини белгилайди. Улар эса ўз навбатида кундалик 
турмуш имизда аниқ вази ятл ар д а ўзимизни қандай 
тутишимизга сабабчи бўлади.
Барчамиз бирор қарор қабул қилишимизда ўзимиз учун 
муқаддас деб билган тушунчаларимизни асос қилиб оламиз.
Қ аб ул қилган қ а р о р л а р и м и з бизни ом ад сари 
етаклайдими ёки муқаррар мағлубиятга олиб келадими, 
буларнинг барчаси ўтган йиллар давомида тўплаган 
м а ъ л у м о тл ар и м и з асо си д а ш ак л л ан ган ш ахсий 
фалсафамизга боғлиқ бўлади.

Download 4.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling