Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board
Download 1.12 Mb.
|
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71
Ўзгартириш киритилган матн
Учрашув/мусобақалар ташкилотчиси VAR баённомасининг барча талабларига риоя қилган ва FIFAнинг Тушунтириш VAR дан фойдаланиш учун ёзма рухсат фақат FIFAдан талаб қилинади (шунингдек, 5.4-қоидага қаранг). (VAR) Ҳакамнинг видео ёрдамчиси баённомаси (142-бет) Тартиб-таомиллар Қўшимча киритилган матн VAR, АVAR ёки Видеотакрорлар операторининг ўйинни олиб бора олмаслиги Ўйиннинг бошқа расмий шахслари тўғрисидаги 6-қоида қуйидагича тартибни ўрнатади: “Мусобақа регламенти ўйинни бошлай олмайдиган ёки давом эттира олмайдиган учрашувнинг расмий шахслари ўрнини ким эгаллаши ва бу билан боғлиқ ўзгаришларни аниқ белгилаши керак”. VAR-дан фойдаланилган учрашувларда бу видеотакрорлар операторларига ҳам тааллуқлидир. Учрашувнинг “видео” бўйича расмий шахси (УМО)/ видеотакрорлар оператори томонидан ишлаши учун махсус тайёргарлик ва малака талаб қилинганлиги сабабли мусобақа қоидаларига қуйидаги принсиплар киритилиши керак: Учрашувни бошлай олмайдиган ёки давом эттира олмайдиган VAR, АVAR ёки видеотакрорлар оператори шу вазифада хизмат қилиш учун малакали киши билан алмаштирилиши мумкин. Агар VAR ёки видеотакрорлар оператори* ўрнига малакали шахс топилмаса, ўйин VARдан фойдаланмасдан ўтказилиши/давом этиши керак. Агар АVAR* ўрнига малакали шахс топилмаса, ўйин VARдан фойдаланмасдан ўтказилиши/давом этиши керак. Бунда ҳар иккала жамоа ўйинни VAR ва видеотакрорлар операторисиз ўтказиш/давом этиш тўғрисида ёзма равишда розилик билдирган ҳолат мустасно. * Агар учрашувда бир нечта АVAR/ видеотакрорлар оператори иштирок этса, бу қоида қўлланилмайди. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling