Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


КИРИШ ҚОИДАЛАРНИНГ ФАЛСАФАСИ ВА РУҲИЯТИ


Download 1.12 Mb.
bet2/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

КИРИШ
ҚОИДАЛАРНИНГ ФАЛСАФАСИ ВА РУҲИЯТИ
Футбол — ер шаридаги энг буюк спорт тури. Футболни барча қитъаларда, барча мамлакатларда ва турли тоифаларда ўйнашади. Бутун дунёда — FIFAнинг Жаҳон чемпионати финалидан тортиб, сайёрамизнинг энг олис жойларидаги болалар ўртасидаги ўйинларгача футбол қоидаларининг бир хиллиги унинг тараққиёти учун фойдаланишда давом этилиши лозим бўлган футболнинг яққол устунлигидир.
Футболга ўйиннинг адолатли ўтишини таъминлайдиган қоидалар керак бўлиб, бу «чиройли ўйин»нинг муҳим қисми ва ўйин руҳиятининг ҳаётий муҳим бўлган хусусияти ҳисобланади. Энг яхши ўйинларда ҳакамларнинг борлиги ҳам сезилмайди, чунки унда футболчилар бир-бирларига, учрашувнинг расмий шахслари ва ўйин қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлишади.
Футбол қоидалари бошқа кўпчилик жамоавий ўйинларнинг қоидаларига нисбатан анча содда бўлиб, кўпчилик ҳолатларнинг субъективлиги ва расмий шахслар эса инсон бўлганлиги сабабли, баъзи қарорлар нотўғри бўлиши ёки мунозара ва муҳокамаларга сабаб бўлиши муқаррар. Баъзи одамлар учун бундай муҳокамалар роҳатланишнинг бир тури ва ўйиннинг қизиқарли қисми ҳисобланади, аммо қарор тўғри бўладими ёки йўқми, ўйин руҳи ҳакамларнинг қарорларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилади. Жамоага таъсир ўтказа оладиган иштирокчилар, айниқса, мураббийлар ва жамоа сардорлари учрашув расмий шахслари ва уларнинг қарорларини ҳурмат қилиш учун масъулдирлар.

Қоидалар барча юзага келиши мумкин бўлган вазиятларнинг ечими бўла олмайди, шунинг учун қоидаларда вазиятлар учун тўғридан-тўғри кўрсатма бўлмаса, IFAB ҳакамдан ўйин ва қоидалар руҳига мувофиқ қарор қабул қилишини кутади. Бунда кўпинча “Футбол нимани истаган бўларди ёки футбол нимани кутган бўларди?" — деган саволга жавоб топиш керак.


Шунингдек, қоидалар ўйинчиларнинг хавфсизлиги ва саломатллигини таъминлаши керак. Сўнгги йилларда футболчиларнинг соғлиғини сақлаш масаласи бир қатор ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб, қўшимча вақтларда футболчиларни алмаштириш ва ўйинчилар сув ичишлари ва салқинлашлари учун тўхталиш қилиш имконияти бунга мисол бўла олади. Бундан ташқари, COVID-19 пандемияси даврида, 3-қоидага вақтинчалик ўзгартириш киритилиб, бу энг юқори даражадаги турнирларда максимал алмаштириш сонини учдан бештагача оширди. Бундан ташқари, мия чайқалиш ҳолатларида жамоалар таркиб билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмасдан, бош мияси чайқалган ёки бундай эҳтимоли бўлган футболчининг соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилишлари учун қўшимча алмаштириш синовлари бошланди.
Бахтсиз ҳодисалар муқаррар, аммо қоидалар футболчиларнинг соғлиғи ва спорт адолати ўртасидаги мувозанатни сақлаб, ўйинни иложи борича хавфсиз қилишга ёрдам беради. Ҳакамлар ўз хатти-ҳаракатлари тажовўзкор ёки хавфли бўлган футболчилар билан қатъий келишиб олишлари учун қоидалардан фойдаланиши талаб қилинади. Хавфли ўйиннинг қабул қилинмаслиги «шафқатсиз жанг санъати», «рақибнинг соғлиғи ва хавфсизлигига таҳдид яратиш» ва «ҳаддан ташқари куч ишлатиш»каби интизомий тушунчалардаги қоидаларда мустаҳкамланган.

Қоидалардаги ўзгаришларни бошқариш


Футболдаги дастлабки универсал қоидалар 1863 ва 1886 йилларда ишлаб чиқилган. Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) халқаро ташкилот сифатида Британиянинг тўртта футбол ассоциациялари (Англия, Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия) томонидан ташкил қилинган бўлиб, унинг ягона вазифаси ўйин қоидаларини ривожлантириш ва сақлаб қолишдан иборат. FIFA 1913 йилда IFАВга қўшилган.
Масалан, учрашувнинг расмий шахслари учун янги киритилган қизил ва сариқ карточкалар, дарвоза майдонидан тўпни ўйинга киритиш ва ўйинчи алмаштирилиш тартибидаги ўзгаришларда бўлгани каби, ҳар бир таклиф қилинаётган ўзгаришда асосий эътибор адолатга, яхлитликка, ҳурматга, хавфсизликка, иштирокчиларнинг ўйиндан завқ олишига, шунингдек технологиялар эса ўйинга қандай фойда келтириши мумкинлигига эътибор қаратилиши даркор. Қоидалар иштирокчиларнинг келиб чиқиши ва имкониятларидан қатъи назар, уларни руҳлантириши лозим.
Баъзида бахтсиз ҳодисалар рўй бериб туришига қарамай, қоидалар ўйинни максимал даражада хавфсиз қилиши керак. Бунинг учун ўйинчилар ўз рақибларини, ҳакамларни ҳурмат қилишлари, ҳаддан ташқари тажовўзкор ва қалтис ўйнаётган футболчининг ҳаракатларига барҳам бериб, хавфсиз шароит яратишлари талаб этилади. Қоидалар ўзининг интизомий хусусиятида хавфли ўйин қабул қилинмаслигини ўз ичига олади. Масалан: «қалтис ҳаракат» огоҳлантириш (сариқ карточка=СК) билан жазоланади, «рақибнинг соғлигига хавф солган» ёки «ҳаддан зиёд куч ишлатган» футболчи майдондан четлатилади (қизил карточка=ҚК).
Футбол ўйинчилар, ҳакамлар, мураббийлар, оддий ишқибозлар, мухлислар ва бошқалар учун жозибадор ва ёқимли бўлиши керак. Қоидалар ўйиннинг қизиқарли бўлишига хизмат қилиши керак. Инсонлар ёши, ирки, дини, маданияти, этник келиб чиқиши, жинси, ориентацияси, жисмоний имкониятлари ва ҳоказолардан қатъи назар футбол жараёнида иштирок этишни исташлари ва унга алоқадорликдан завқ олишлари керак.
Натижада, қоидаларга ўзгартиришлар киритишдан олдин, IFAB ва унинг барча қарор қабул қилувчи органлари ўзгартиришларнинг ўйинга фойда келтиришига ишонч ҳосил қилишлари керак. Бу ҳар қандай киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар дастлаб синовдан ўтказилишини билдиради.
Қоидаларни ўзгартириш бўйича ҳар қандай таклифда адолат, ҳалоллик, ҳурмат, хавфсизлик, иштирокчилар ва томошабинларнинг завқланишига ва агар керак бўлса, ўйинни яхшилаш учун технологиядан фойдаланишга еътибор қаратилади.
IFAB Қоидалардаги ўзгаришлар барча даражада ва сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида футболга манфаат келтириши учун жаҳон футбол оиласи билан ҳамкорлик қилишда давом этади. Шу тариқа, ўйиннинг яхлитлиги, қоидалар ва ҳакамлар ҳурмат қилинади, қадрланади ва ҳимоя қилинади.
2019/2020 йилги қоидаларни қайта кўриб чиқиш тарихи
2016/2017 мавсумда ўйин қоидаларини қайта кўриб чиқиш IFAB тарихида ҳар томонлама кенг ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Мақсад — қоидаларни янада аниқроқ, янада ҳаммабоп қилиш бўлиб, у, шубхасиз, барча даражадаги замонавий ўйиннинг талабларини ўзида акс эттириши керак эди.
Кўп ўзгаришлар — алоҳида шахслар, гуруҳлар ва миллий футбол ассоциациялари томонидан берилган таклифлар натижаси бўлиб, улар IFАВнинг Футбол ва Техник маслахатлар кумиталарида кўриб чиқилган. Бу орқали футболнинг барча соҳалари қоидаларнинг ривожланишига ёрдам беришини кафолатлаш лозим. Боиси, қоидалар фақатгина ҳакамлар учун эмас, футбол ўйинида иштирок этадиган барча учун мулжалланган.
2016/2017 йидан бошлаб қоидалардаги энг сўнгги ўзгаришлар кўп принципларни кенгайтирди. "Халол ўйин!" стратегиясида таъкидланганидеқ барча даражада футболнинг жозибадорлигини оширишга ҳаракат қилиш керак. Шундан келиб чиқиб, 2017 йилги йиллик бош мажлис (AGM) қуйи даражадаги футболнинг ривожи учун баъзи сезиларли ўзгаришларни тасдиқлади. Жумладан:

  • ўз мамлакатида футболни ривожлантириш мақсадида Миллий футбол ассоциацияларининг имкониятларини кенгайтириш учун қоидалардаги баъзи ташқилий жиҳатларини модификация қилиш;

  • ёшлар, фахрийлар, имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги ва оммавий футбол ўйинларида мукобил жазо чораси сифатида вақтинчалик четлатиш (қоидабузарлар ўриндиғи)дан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш;

  • ёшлар, фахрийлар ва имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги футбол ўйинларида (оммавий футболда бўлганидек) ўйинчини қайта алмаштириш имкониятини кенгайтириш.

2018 йилнинг март ойида IFАВнинг йиллик бош мажлиси навбатдаги бир қатор ўзгаришларни тасдиқлади. Улардан иккитаси мусобақалар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди: қўшимча бўлимларда яна битта ўйинчи алмаштиришга рухсат бериш ва видео ёрдамчи ҳакам (VAR)дан фойдаланиш.
Қўшимча бўлимларда яна биттадан ўйинчи алмаштириш имконияти футболнинг барча тоифалари учун манфаатли бўлди. Боиси, майдонга туширилган янги футболчи ўйнаётган ўйинчининг мадори кўриши ёки жароҳатланишининг олдини олади ҳамда қўшимча бўлимларда ўйин такдирини хал қилиш имкониятини оширади.
VARнинг жорий қилиниши сўнгги юз йилликда профессионал футболдаги энг катта инкилоб бўлди. Мазкур технология орқали қабул қилинадиган қарор ўйиннинг ўзлуксизлигига путур етказмайдими, хиссиётларни сундириб қўймайдими, мазмунидаги баҳс-мунозаралар бўлганини инобатга олсақ бу хайратланарли даражада тезкор инқилоб бўлди.
VAR қўлланилган дастлабки ўйин 2016 йилнинг 12 август куни АКШнинг Нью-Йорк штатидаги Нью-Жерси шахрида бўлиб ўтди. Эътиборли томони, орадан атиги 23 ой ўтиб, VAR Москва шахрида бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионати финалида қўлланилди. VAR ҳеч качон барча мунозарали вазиятларни хал қилиб бермайди, боиси, кўп қарорлар ўзига хос ҳарактерга эга. Шунга қарамай, бу технологиядан фойдаланаётган кўпгина етакчи мамлакатлар шуни кўрсатмоқдаки, VAR футболдаги адолатни ўрнатишда ёрдам бермоқда ва ўйинчиларнинг қўлкига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
2019/20-йил қоидалардаги кўп ўзгаришлар ўйиннинг боришига ва унинг мавкеъига бевосита ижобий таъсир кўрсатди. Масалан:

  • тўпни дарвоза майдонидан ўйинга киритиш чоғида тўп жарима майдонини тарк этиши шарт эмаслиги ўйинни ташкил қилишни тезлатди;

  • жарима зарбаси пайтида ҳужум қилаётган ўйинчиларнинг “жонли девор”да туришига рухсат берилмаслиги юзага келиши мумкин бўлган тўқнашув ва можаролар (шунингдек ўйиннинг чўзилиши)нинг олдини олади);

  • тўп ташлаб беришнинг адолатлироқ тартиби ҳозирги “суистеъмол қилишлар”га барҳам беради; тўп ҳакамга тегиб дарвозага кирса, тўпни назорат қилаётган жамоа алмашса ёки янги ҳужум бошланса, тўп ташлаб бериш орқали ўйинга киритилади.

Қоидалардан фойдаланиш буйича IFAB талабининг қисми сифатида иштирокчиларнинг қўлки ва ўйин мавқеъини яхшилаш мақсадида жамоаларнинг ўзини номуносиб тутган расмий шахслари энди сариқ ва қизил карточкалар билан жазоланади. Агар қоидабузарни аниқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда карточка мураббийлардан лавозими буйича каттасига кўрсатилади.
IFAB Қоидаларга сезиларли ўзгартириш киритиш буйича тажрибаларни давом эттиради. Тажрибаларнинг аксарияти муваффакиятли чиқди, лекин «AB-BA» шаклидаги ўйиндан кейин пенальтилар серияси, яъни дастлабки жамоа бир марта зарба берганидан кейин жамоалар икки мартадан зарбани амалга ошириш тизими у қадар оммалашмади. Боиси, у мураккаб тизим эди. Футбол эса табиатан оддий (ва анъанавий!) ўйин ҳисобланади. Шу боис, мазкур тажриба тўхтатилди.
КЕЛАЖАК
IFАВнинг 2017-2022 йилларга мулжалланган "Халол ўйин!” стратегияси таклиф қилинган ўзгаришлар ўйинга фойда келтирадими ёки йўқми - буни кўриш учун уларни ўрганиш ва кўриб чиқишга асосланган. У футбол оламида ижобий қабул қилинди ва унинг 3та муҳим йўналишга эътибори тўлалигача маъқулланди:
Адолат ва яхлитлик
o Таклиф қилинаётган ўзгариш ўйиннинг адолатлилиги ва яхлитлигини мустахкамлайдими?

  • Универсаллик ва қамраб олиш

о Таклиф қилинаётган ўзгариш бутун дунёда барча тоифаларда футболга фойда келтирадими?
о Таклиф қилинаётган ўзгариш келиб чиқиши ва қобилиятидан катьи назар инсонларни ўйинда иштирок этишга ва футболдан завқланишга руҳлантирадими?

  • Технологиялар ривожланиши

о Таклиф қилинаётган ўзгариш ўйинга ижобий таьсир кўрсатадими?
IFAB ўзининг эксперт гуруҳлари билан ишлаб, қоидаларга ўзгартириш киритиш, хусусан, ўйинчиларнинг хулқи ва жамоа сардорларининг ролини оширишда кенг қамровли консультацияларни ўтказишда давом эттиради.
IFAB адолат, универсаллиқ оммавийлик ва технологияларга аҳамият каратиб, жаҳоннинг барча бурчакларидаги ҳар бир футбол майдонида энг яхши ўйин тараккиёти учун қоидаларни ишлаб чиқишда давом этади.
Қоидалардаги сезиларли ўзгаришлар сўнгги йилларда ўйин вақтининг ўсиши, жозибадорлигининг ортиши ва унинг адолатли ўтишига катта хисса қўша бошлади. VAR таьсири остида ўйинчиларнинг хулқи яхшиланишда давом этиши кўтилмоқда. Бўларнинг барчаси ўйинни завкли, томошабоп ва ҳакамлар учун қўлай қилади.
2021 ва 2022 йилларда IFAB маслаҳат кенгашлари билан ишлашни давом еттиради ва пандемия шароитида футболчиларнинг соғлиғини сақлашга ва "мия чайқалганда алмаштириш" синови бўйича мулоҳазаларга алоҳида еътибор бериб кенг муҳокамаларни ўтказади.
IFAB бутун жаҳон буйлаб инсонлар билан бажонудил ҳамкорлик қилади. Биз ўйин қоидалари билан боғлиқ таклифлар ёки саволлар олишдан ҳамиша хурсандмиз ва бундан манфаатдормиз. Ҳақиқатан ҳам қоидалардаги сўнгги ўзгаришларнинг аксарияти жаҳоннинг турли бурчакларидан келган.
Умид қиламиз, келажакда ушбу жараёнда иштирок этиш янада осон ва содда бўлади. Бунинг учун, марҳамат, бизнинг сайтимиздаги янгиликлар билан танишиб боринг: www.theifab.com.
Марҳамат, ўз таклифларингиз, ғояларингиз ва саволларингизни бизга йўлланг: lawenquiries@theifab.com.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling