Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


GLTгa қўйиладиган талаблар ва унинг хусусиятлари


Download 1.12 Mb.
bet8/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

GLTгa қўйиладиган талаблар ва унинг хусусиятлари
Агар GLTдан мусобақа учрашувларида фойдалақиладиган бўлса, унинг ташкилотчилари тизим қуйидаги стандартлардан бирига мувофиқ тарзда сертификатланган бўлишини таъминлашлари лозим:
• FIFA Quality PRO
FIFA Quality
• IMS - INTERNATIONAL MATCH STANDARD
Ўйинлар ўтказиладиган мусобақа ташкилотчилари тизим (шу жумладан, дарвоза рамкаси ёки тўпдаги технологияга рухсат этилган ҳар қандай ўзгартиришлар) FIFAнинг CАЛ сифат дастурига мувофиқлигини таъминлаши керак.
Агар тизим ишлатилса, ҳакам ўйин бошланишидан олдин синов қўлланмасига мувофиқ унинг хизматга яроқлилигини текшириши керак. Агар технология синаш буйича йўриқномага мувофиқ ишламаса, ҳакам GLT тизимидан фойдаланмаслиги ва буни тегишли ташкилотларга маълум қилиши лозим.

  1. Тижорий реклама

Жамоалар майдонга тушган пайтдан бошлаб ва биринчи бўлим тугаганидан кейин жамоалар уни тарк этишидан олдин ва жамоалар майдонга қайтган пайтдан бошлаб ўйин тугагунига қадар ҳар қандай турдаги - ҳақиқий ёки виртуал тижорат рекламаларини жойлаштириш тақиқланади. Шу жумладан қуйидаги жойларга ҳам ҳақр қандай турдаги рекламани жойлаштириш таъқиқланади:

  • ўйин майдонида

  • дарвоза тўрлари билан чегараланган майдондаги ерда

  • техник майдонда

  • ҳакамнинг видео кўриб чиқиш майдонида (Referee Review Area - RRА)

  • майдонни чегараловчи чизиқлардан 1 м масофада

Дарвозалар, уларнинг тўрларида, байроқ устунларида ёки уларнинг байроқларида реклама қўйиш тақиқланади; уларга қўшимча жиҳозларни (камералар, микрофонлар ва бошқалар) ҳам улаш мумкин эмас.
Реал ёки виртуал кўринишидаги тижорий рекламанинг ҳар қандай тури майдонда, дарвоза тўри билан чегараланган ҳудудда, техник ҳудудда ёки ҳакамнинг видео кўриб чиқиш майдони (RRA)да, ёки жамоаларнинг майдонга чиқиб келишидан бошлаб, биринчи бўлим тугаганида уни тарк этгунча ва майдонга кайтиб, ўйин тугагандан кейин чиқиб кетгунларича майдонни чегараловчи чизиқлардан 1 метргача бўлган ҳудудларда ўрнатишга рухсат берилмайди. Рекламани дарвозалар, турлар, флагштоклар ва байроқчаларга ўрнатишга рухсат этилмайди; уларга қўшимча ускуналар (камералар ва микрофонлар ва х.к.) ҳам ўрнатилиши мумкин эмас.
Бундан ташқари вертикал реклама камида:

  • ён чизиқлардан 1 м (1 ярд) ўзокликда бўлиши;

  • дарвоза чизиғидан дарвоза тўрининг ичкариси билан бир хил масофада бўлиши;

  • дарвоза тўридан 1 м (1 ярд) масофада бўлиши талаб этилади.

  1. Логотиплар ва эмблемалар

FIFA, конфедерациялар, миллий футбол ассоциациялари, мусобақалар, клублар ва бошқа ташкилотларнинг эмблемалари ва ваколатли логотипларни учрашув вақтида реал ёки виртуал тарзда майдонда, дарвоза тўрлари ва улар ёпаётган ҳудудларда, дарвозалар ва флагштокларда тасвирлаш тақиқланади. Уларни флагштокка котирилган байроқчаларда тасвирлашга рухсат этилади.

  1. Видео ёрдамчи ҳакам (Video Assistant Referees — VARs)

VARдан фойдалақиладиган ўйинларда видео операцион хона ва ҳакам учун камида битта видео кўриб чиқиш майдони (Referee review area - RRA) жихозланиши зарур.
Видео операцион хона (Video Operation Room — VOR)
Видео операцион хона — бу видео ёрдамчи ҳакам (VAR), видео ёрдамчи ҳакам ассистент (assistant VAR — AVAR) ва видеотакрорлар оператори (replay operator — RO) ишлайдиган хона. У стадионда/унинг яқинида ёки ўзокроқ жойда жойлашган бўлиши мумкин. Ўйин вақтида фақат ваколатли шахслар видео операцион хонага киришлари ёки VAR, AVAR ва RO билан гаплашишлари мумкин.
Видео операцион хонага кирган ўйинчи, захирадаги ўйинчи, алмаштирилган ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахси ўйиндан четлатиш билан жазоланади.
Ҳакамнинг видео кўриб чиқиш майдони (Referee Review Area — RRA)
VARдан фойдалақиладиган учрашувларда камида битта RRA бўлиши керак ва у ерда ҳакам «майдондан туриб видеони кўриб чиқишни» («on-field review» — OFR амалга оширади). RRA:

  • майдондан ташқаридаги кўринарли жойда;

  • аниқ белгиланган бўлиши керак.

RRAга кирган ўйинчи, захирадаги ўйинчи, алмаштирилган ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахси сариқ карточка билан огохлантирилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling