Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Самарадорликни кўзатувчи электрон тизимлар


Download 1.12 Mb.
bet11/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Самарадорликни кўзатувчи электрон тизимлар
(Electronic performance and tracking systems (EPTS)
FIFA, конфедерациялар ёки миллий ассоциациялар шафелиги остида ўтказилаётган расмий мусобақаларда EPTSнинг бир қисми сифатида тақиладиган, ўйинчининг экипировкасига бириктириладиган аппаратура хавфли эмаслигига мусобақа ташкилотчиси кафолат бериши керак ҳамда у қуйидаги маркировкага эга бўлиши зарур:
IMS International Match Standard
Бу маркировка расмий текширувлар олиб борилгани ҳамда FIFA томонидан ишлаб чиқарилган ва IFAB томонидан маъқулланган “International Match Standard” стандарти техника хавфсизлигининг минимал талаблари бажарилганиқи англатади. Тестларни ўтказадиган институтларни FIFA тасдиқлаши керак.
Самарадорликни кўзатувчи электрон тизимлар (EPTS) (тегишли миллий федерация/мусобақа ташкилотчиси рухсати билан) ишлатилаётганда, расмий мусобақалар учрашуви вақтида EPTS орқали техник ҳудудга юбориладиган ахборот ва маълумотлар ишончли ва аниқ эканлиги мусобақа ташкилотчиси томонидан кафолатланиши лозим.
Самарадорликни кўзатувчи ишончли ва аниқ электрон тизимни тасдиқлаш жараёнида мусобақа ташкилотчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадидаги профессионал стандарт FIFA томонидан ишлаб чиқилган ва IFAB томонидан тасдиқланган.
Қуйидаги маркировка аппаратура/EPTS тизими расман синовдан ўтказилганини ва футболда позицион маълумотлар ишончлилик ва аниқлилик нуқтаъи назаридан талабларга мос тушишини кўрсатади.
FIFA’
QUALITY



  1. Шиорлар, баёнотлар, суръатлар ва реклама

Экипировкаларда ҳеч қандай сиёсий, диний ва шахсий шиорлар, баёнотлар ёки суръатлар бўлмаслиги керак. Ўйинчилар ўз ички майкалари ёки шортик тагидаги кийим/триколарини сиёсий, диний, шахсий шиорлар, баёнотлар ва суръатларни ёки ҳар қандай бошқа рекламани намойиш этиш учун кўрсатиши мумкин эмас ва экипировка ишлаб чиқарувчисининг логотипи бундан мустасно. Шу каби ҳар қандай қоидабузарлик учун мусобақа ташкилотчиси, миллий футбол ассоциацияси ёки FIFA томонидан ўйинчи ва/ёки жамоага нисбатан жазо қўлланилади.
Принциплар

  • 4-қоида ўйинчилар, захирадаги ўйинчи ёки алмаштирилган ўйинчилар томонидан кийиб юриладиган барча ускуналарга (кийимга ҳам) қўлланилади ва бу принциплар жамоанинг техник ҳудуддаги барча расмий шахсларига ҳам татбиқ этилади.

  • Қуйидагиларга (одатда) рухсат берилади:

o ўйинчининг рақами, исми-шарифи, жамоа герби/логотипи, футболга, ҳурматга ва ўйин яхлитлигига ундовчи шиорлар/эмблемалар, шунингдек мусобақа регламенти ёки FIFA, конфедерациялар ва миллий футбол ассоциациялари қоидалари билан рухсат берилган ҳар қандай реклама;
o учрашув маълумотлари: ўйнаётган жамоалар, сана, мусобақалар/вокеалар, ўтказиш жойи;

  • Рухсат берилган шиорлар, баёнотлар ёки суръатлар футболканинг олд томонида ва/ёки енгдаги боғичда бўлиши керак;

  • Баъзи ҳолатларда шиорлар, баёнотлар ёки суръатлар фақат сардорлик боғичида жойлашиши мумкин.

Қоидаларнинг талқин қилиниши
Шиор, баёнот ёки суръат мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш учун 12-қоидани (“Қоидаларнинг бузилиши ва интизомсизлик”) инобатга олган ҳолда ҳакам қуйидагиларда айбдор деб топилган ўйинчига нисбатан чора қўллаши лозим:

  • хақоратли, тахқирлайдиган ёки одобсиз сўзлар ва/ёки хатти-ҳаракат килган бўлса;

  • провокацион, масҳара килувчи ёки иғвога сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатлар қилса;

Мана шу тоифалардан бирига мос тушадиган ҳар қандай шиор, баёнот ёки суръат рухсат этилмайди.
“Диний” ва “шахсий” тушунчалар нисбатан осон ажратилган бир пайтда, “сиёсий” тушунчани аниқлаш бирмунча қийин. Қуйидагилар билан боғлиқ бўлган шиорлар, баёнотлар ёки расмлар тақиқланган ҳисобланади:

  • яшаётган ёки вафот этган ҳар қандай инсон (агар бу мусобақа расмий номининг бир қисми бўлмаса);

  • ҳар қандай махаллий, минтакавий, миллий ёки халкаро сиёсий партия/ташкилот/гуруҳ ва бошқалар;

  • ҳар қандай махаллий, минтакавий ёки миллий хукўмат ёки унинг ҳар қандай бўлими, идораси ёки ташкилоти;

  • ҳар қандай камситишга каратилган сиёсатга эга ташкилот;

  • ҳар қандай кўплаб инсонларни хақорат қилишни мақсад қилган ва шунга йўналтирилган ташкилот;

  • ҳар қандай ўзига хос сиёсий ҳаракат/тадбир

Кенг миқёсдаги миллий ёки халқаро тадбир ўтказилаётганда рақиб жамоа (унинг мухлисларининг ҳам) ва умумий аудиториянинг менталитети ҳисобга олиниши шарт.
Рухсат этилган шиорлар, баёнотлар ва суръатларнинг ҳажми, сони ва жойлашуви буйича мусобақа қоидаларида бошқа чекловлар ҳам бўлиши мумкин. Шиорлар, баёнотлар ва суръатлар борасидаги барча баҳсли ҳолатларни учрашув/мусобақа бошлангунига қадар келишиб олиш тавсия этилади.

  1. Қоидабузарлик ва жазо

Ушбу қоидалар бузилган ҳар қандай ҳолатда ўйинни тўхтатишнинг эхтиёжи йуқ, ўйинчи эса:

  • экипировкасини тартибга келтириш учун ҳакам томонидан майдондан чиқиш кўрсатмасини олади;

  • агар экипировка хали ҳам тартибга келтирилмаган бўлса, ўйин тўхтаган пайтда майдонни тарк этади.

Экипировкасини тартибга келтириш ёки уни алмаштириш учун майдонни тарк этган ўйинчи:

  • майдонга қайтиш учун рухсат берилишидан олдин расмий шахслардан бири томонидан текширувдан ўтиши;

  • фақат бош ҳакам рухсати билан (ўйин давом этаётганида ҳам) майдонга қайтиши мумкин.

Майдонга рухсатсиз кайтган ўйинчи огохлантирилиши лозим. Агар ўйин қоидабузарни жазолаш учун тўхтатилган ва рухсатсиз кайтган ўйинчи ўйинга аралашмаган ҳолатда, ўйин тўхтатилган пайтда тўп каерда бўлган бўлса, ўша жойдан эркин зарба белгиланади. Ўйинчи ўйинга аралашган бўлса, ўша жойдан жарима тўпи (пенальти) белгиланади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling