Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet12/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

05-ҚОИДА
ҲАКАМ

  1. Ҳакамнинг ваколатлари

Ҳар бир учрашув ўйин қоидаларига амал қилинишига тўла ваколатли ҳисобланган ҳакам томонидан назорат қилинади.

  1. Ҳакамнинг қарори

Қарорлар ўйин қоидаларига ва ўйин руҳига мувофиқ ҳакамнинг ваколати доирасида қабул қилинади ва қоидалар доирасида ўз хоҳишига кўра тегишли қарорлар қабул қиладиган ҳакамнинг фикрига асосланади.
Ўйинда юз берган ҳолатлар, жумладан, гол бўлдими ёки йўқми, ҳамда учрашув натижаси хақидаги ҳакамнинг қарорлари якуний ҳисобланади. Ҳакам ва учрашувнинг бошқа расмий шахслари қарорлари ҳамиша ҳурмат қилиниши керак.
Агар ҳакамнинг ўзи ёки учрашувнинг бошқа расмий шахсининг маслахати билан хато қарор қилганини тушунса-ю, ўйин давом эттирилган бўлса ёхуд учрашувнинг биринчи ёки иккинчи бўлими якунлангани (жумладан, қўшимча вақтлар) ҳақида ишора берган ва майдонни тарк этган бўлса, ёки ўйинни тугатган бўлса, у ўйинни давом эттириш услуби ҳақидаги қарорини ўзгартириши мумкин эмас. Аммо бўлим якунланганидан кейин ҳакам видео кўриб чиқиш майдонига (PPA) бориш ёки ўйинчиларга майдонга қайтиш кўрсатмасини бериш учун майдонни тарк этса, бу ҳолат бўлим якунланишидан олдин содир бўлган хатоликга нисбатан ҳакамнинг ўз қарорини ўзгартиришига монелик килмайди.
12.3-қоида ва VAR баённомасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно бўлиб, ўйин қайта тикланганидан кейин фақат ўйиннинг бошқа расмий вакили қоидаларни бузганлигини қайд етган ва ўйин қайта тикланишидан олдин бу ҳақда ҳакамга хабар беришга ҳаракат қилган тақдирдагина интизомий санкция берилиши мумкин.
Агар ҳакам ўз вазифасини бажара олмасаю, тўп хали ўйиндан чиқмаган бўлса, ўйин учрашувнинг бошқа расмий шахслари назорати остида тўп майдонни тарк этгунча давом эттирилиши мумкин.

  1. Ҳакамнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ҳакам:

  • ўйин қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;

  • учрашувнинг бошқа расмий шахслари билан ҳамжиҳатликда ўйинни назорат қилади;

  • вақтни назорат қилади, учрашувда рўй берган воқеаларни ёзиб боради ва интизомий чоралар ҳамда учрашувгача, учрашув вақтида ва учрашувдан кейин рўй берган бошқа ҳар қандай ҳолатлар кўрсатилган қайдномани тегишли ташкилотларга тақдим қилади.

  • ўйинни назорат қилади ва/ёки ўйинни давом эттириш учун ижозат беради.

Устунлик

  • Қоидабузарлик рўй берган пайтда ундан жабр чеккан жамоа ўйинни давом эттиришдан манфаатдор бўлса, ҳакам ўйинни давом эттиришга ижозат беради. Агар тақдим этилган устунликдан жамоа дарҳол ёки бир неча сония ичида фойдаланмаган бўлса, дастлабки қоидабузарлик учун қоидани бузган тараф жазоланади.


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling