Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet15/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Видеокўрик: "ТВ-монитор" ишораси


Текшириш: бармоқ қулоққа қуйилади,
иккинчи қўл ёнга ўзатилади





  1. Учрашув расмий шахсларининг масъулияти

Ҳакам ёки учрашувнинг бошқа расмий шахслари қуйидаги ҳолатлар учун масъул эмас:

  • ўйинчи, расмий шахс ёки томошабин олган жароҳат учун;

  • ҳар қандай мулкка етказилган ҳар қандай кўринишдаги зарар учун;

  • бошқа ҳар қандай — шахсий, клуб, компания, ассоциация ёки бошқа ташкилотнинг йўқотишлари учун. Бў йўқотишлар ўйин қоидаси асосида қабул қилинган қарорлар ёки ўйинни ўтказиш ва учрашувни назорат қилиш тадбирлари натижасида бўлиши мумкин.

Бундай қарорлар учун мисоллар:

  • ўйин майдонининг ёки унга қўшни ҳудудларнинг ҳолати ёки об-ҳаво шароити ўйинни ўтказишга имкон беради ёки бермайди;

  • қандайдир сабабга кўра учрашувни бекор қилиш;

  • майдон жихозлари ва учрашув давомида фойдалақиладиган тўпларнинг яроқлилиги;

  • томошабиннинг аралашуви ёки томошабинлар ҳудудидаги қандайдир муаммо туфайли учрашувни тўхтатиш ёки давом эттириш;

  • жароҳат олган ўйинчи тиббий ёрдам олиш учун майдонни тарк этишига имкон яратиш мақсадида ўйинни тўхтатиш ёки тўхтатмаслик;

  • жароҳат олган ўйинчининг тиббий ёрдам олиши учун майдонни тарк этишини талаб қилиш;

  • ўйинчига қандайдир кийим ёки экипировка кийишига имкон бериш ёки имкон бермаслик;

  • ҳакам ваколатга эга бўлган худудда ҳар қандай шахс (стадион техник ходимлари ёки жамоанинг расмий шахслари, хавфсизлик ходими, фотограф ёки матбуотнинг бошқа вакиллари)нинг майдон яқинида бўлишига рухсат бериш ёки тақиқлаш;

  • Ўйин қоидалари ёки FIFA, конфедерациялар, миллий футбол ассоциациялари йўриқномалари ҳамда мусобақа регламенти ва учрашувни ўтказиш баённомаси буйича ўз вазифаларига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай қарорлар.


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling