Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet13/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Интизомий чоралар

  • Бир пайтнинг ўзида интизомий чора, ўйиннинг давом эттирилиши, жисмоний контакт ва тактик таъсир нуқтаи назардан биттадан ортиқ қоидабузарлик содир этилса, энг жиддийси учун жазолайди.

  • огохлантириш ёки четлатиш билан жазоланадиган қоидабузарликда айбдор деб топилган ўйинчиларга интизомий чорани қўллайди;

  • учрашувдан олдинги текширув учун майдонга чиққан пайтдан бошлаб, то учрашув якунланганидан кейин (пенальтилар сериясини ҳам қўшган ҳолда) майдонни тарк этгунга қадар интизомий чоралар қўллаш ваколатига эга. Учрашув бошланишидан аввал майдонга чиқкунга қадар ўйинчи четлатишга мос қоидабузарлик содир этса, ҳакам ўйинчини учрашувда иштирок этишига рухсат бермаслик ҳуқуқига эга (каранг: 3.6-Қоида); ҳакам ҳар қандай бошқа кўнгилсиз ҳодиса хақида тегишли ташкилотларга хабар беради;

  • ҳакам майдонга чиқиш пайтидан учрашувнинг бошидан охиригача, жумладан, бўлимлар оралиғидаги танаффус, қўшимча вақтлар ва пенальтилар серияси пайтида сариқ ва қизил карточклар кўрсатиш ҳуқуқига эга;

  • жамоанинг ўзини масъулиятсиз тутаётган расмий шахсларига нисбатан чора кўради ва танбех беради ёки огохлантириш учун СК кўрсатади ёхуд майдон ва унга ёндош ҳудудлардан, техник ҳудудни қўшган ҳолда, четлатиш учун КК кўрсатади. Агар қоидабузарни аниқлашнинг имкони бўлмаса, техник ҳудуддаги мураббийларнинг лавозим буйича каттаси жазоланади. Жамоанинг тиббиёт штаби вақили четлатишга лойик хатти-ҳаракат қилса, жамоада бошқа тиббиёт ходими бўлмаган такдирда ва агар ўйинчига тиббий ёрдам зарур бўлса, у техник ҳудудда қолиб, ўз вазифасини бажаришда давом этиши мумкин;

  • ўзи курмай қолган кўнгилсиз вокеалар буйича учрашувнинг бошқа расмий шахслари маълумотлари асосида ҳаракат қилади.

Жароҳатлар
Ҳакам:

  • ўйинчи енгил жароҳат олган бўлса, тўп ўйиндан чиқмагунча ўйинни давом эттиришга имкон беради;

  • ўйинчи жиддий жароҳат олган бўлса, ўйинни тўхтатади ва ўйинчининг майдонни тарк этишини таъминлайди. Жароҳат олган ўйинчига майдонда тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин эмас. Ўйин қайта давом эттирилганидан кейин у, агар тўп ўйинда бўлса, фақат ён чизиқдан, агар тўп ўйинда бўлмаса, майдонни чегараловчи ҳар қандай чизиқдан майдонга қайтиши мумкин. Фақат қуйидаги ҳолатларда майдонни тарк этиш хақидаги талабга истисно қилинади:

o дарвозабон жароҳат олса;
o дарвозабон ва майдондаги ўйинчи тўқнашиб кетса ва кўрикка мухтож бўлса;
o бир жамоа ўйинчилари тўқнашиб кетса ва кўрикка мухтож бўлса;
o жиддий жароҳат юз берса;
o қоидабузарлик натижасида ўйинчи жароҳат олса ва қоидани бузган рақибга огохлантириш берилса ёки майдондан четлатилса (масалан, эхтиётсизлик қилса ёки қоидани жиддий тарзда бузса) ва жароҳатни баҳолаш ва ёрдам кўрсатиш тез амалга оширилган бўлса;
o пенальти белгиланиб, бу зарбани жароҳатланган ўйинчининг ўзи амалга оширадиган бўлса.

  • танасидан кон окаётган ўйинчининг майдонни тарк этишини таъминлайди. Ўйинчи ҳакамдан ижозат олганидан кейингина майдонга қайтиши мумкин. Бунда ҳакам кон тўхтаганига ва ўйинчининг эпикировкасида кон йўқлигига ишонч хосил қилиши лозим.

  • агар ҳакам шифокорлар ва/ёки замбилкашларга майдонга чиқиш учун рухсат берган бўлса, ўйинчи замбилда ёки мустакил майдонни тарк этиши керак. Ўйинчи бундан бош тортса, спортчига хос бўлмаган қўлки учун огохлантирилиши зарур.

  • агар ҳакам жароҳат олган ва тиббий ёрдам олиш учун майдонни тарк этаётган ўйинчини огохлантириш ёки четлатишга қарор қилса, ўйинчи майдонни тарк этмасидан аввал карточка кўрсатилиши керак.

• Агар ўйин бошқа сабаб билан тўхтатилган бўлса ёки жароҳат қоидабузарлик туфайли олинмаган бўлса, ўйин тўп ташлаб бериш орқали давом эттирилади.
Ташқи аралашув
• Ҳар қандай қоидабузарлик ёки ташки аралашув натижасида учрашув тўхтатилади ва бекор қилинади, масалан:
o ёритиш етарлича бўлмаса;
o томошабин томонидан улоқтирилган буюм учрашувнинг расмий шахси, ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахсига тегса. Ҳакам содир бўлган вокеанинг жиддийлигига қараб учрашувни давом эттириши, тўхтатиши ва бекор қилиши мумкин.
o томошабин ўйинга халал берадиган ҳуштак чалса, ўйин тўхтатилади ва тўп ташлаб бериш билан давом эттирилади.
o учрашув пайтида қўшимча тўп, бегона буюм ва жонзот майдонда пайдо бўлса, ҳакам:
■ Ўйинга халал берса ўйинни тўхтатиши керак (ва тўп ташлаб бериш билан давом эттирилади). Тўп дарвоза томон ҳаракатланаётган бўлса ва аралашув ҳимояланаётган жамоанинг тўпга ўйнашига халал бермаcдан, тўп дарвозага кирса (хатто тўп билан контакт бўлса ҳам) гол инобатга олинади. Бироқ ўйинга аралашув ҳужум қилинаётган жамоа томонидан бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Бегона нарсалар ўйинга халал бермаса, ўйинни давом эттириши керак ва биринчи имкониятда уларни майдондан олиб чиқиб ташлаши зарур.

  • Бегона шахсларнинг майдонга чиқишига йўл қўймайди.

  1. Видео ёрдамчи ҳакам (Video assistant referee - VAR)

Учрашув/мусобақа ташкилотчиси FIFA нинг IFAB ҳужжатларида белгиланган ёрдам ва тасдиқлаш дастурининг( Implementation Assistance and Approval Programme - ТАР) барча талабларини бажарган ҳамда FIFAдан ёзма рухсат олган такдирда видео ёрдамчи ҳакамдан фойдаланишга рухсат этилади.
Видео ёрдамчи ҳакам фақат “Яққол ва очиқ-ойдин хато” ёки “жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан қочириш” ҳолатларида ҳакамга ёрдам бериши мумкин. Жумладан:

  • Гол / гол эмас;

  • пенальти / пенальти эмас;

  • тўғридан-тўғри қизил карточка (иккинчи огохлантириш эмас);

  • ўйин қоидасини бузган жамоа ўйинчисини огохлантириш ёки четлатиш пайтида қоидабузарни аниқлашда хатога йўл қўйилса.

Видео ёрдамчи ҳакам вазиятнинг видеотакроридан фойдаланиб, ҳакамга ёрдам беради. Ҳакам фақат VAR маълумоти ва/ёки видеотакрорни мустакил томоша қилиб (“майдондаги видеокўрик”), ўз фикрига асосланганган ҳолда якуний қарорни қабул қилади.
"Жиддий ҳодисани ўтказиб юбориш" дан бошқа қарорлар (шу жумладан мумкин бўлган қоидабузарлик учун жазоламаслик тўғрисидаги қарор) ҳар доим ҳакам томонидан (ва агар керак бўлса, бошқа ўйин расмий шахслари) қабул қилиниши керак; агар бу "аниқ ва очиқ хато"бўлмаса, ушбу қарор ўзгартирилмайди.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling