Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet7/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Бурчак майдони

Ҳар бир бурчакдаги байроқ устунидан ўйин майдонига қарата радиуси 1 м (1 ярд) бўлган чорак доира чизилади.

Бурчак флагштоки албатта бўлиши керак. Флагшток баландлиги 1,5 м (5 фут) дан кам бўлмаслиги, учи ўткир бўлмаслиги керак.



  1. Флагштоклар

Ҳар бир бурчакда учи ўткир бўлмаган, баландлиги 1,5 м (5 фут) дан кам бўлмаган флагштокларга махкамланадиган байроқ ўрнатилади.
Флагштоклар ўрта чизиқнинг ҳар икки томонига, ён чизиқдан ташқарида камида 1 м (1 ярд) масофада ҳам ўрнатилиши мумкин.

  1. Техник ҳудуд

Техник ҳудуд жамоалар расмий шахслари, захира ва алмаштирилган ўйинчилар учун белгиланган ҳудудга эга стадионларда ўтадиган учрашувларга тааллуқли бўлиб, қуйидагича таърифланади:

  • Техник ҳудуд ўтириш жойларининг ҳар икки ёни 1 м (1 ярд)дан ошмайди ва олд томони майдоннинг ён чизиғига 1 метр масофа қолгунча белгиланади;

  • Бу ҳудуднинг чегаралари белгилаб қуйилади;

  • Техник ҳудудда бўлишга рухсат этиладиган шахслар сони мусобақалар регламенти билан белгиланади;

  • Техник ҳудуддаги шахслар:

o мусобақалар регламентига мувофиқ учрашув бошлангунча белгилаб олинади;
o ўзларини масъулият билан тутишлари керак;
o техник ҳудуд чегарасида қолишлари керак. Ҳакам рухсати билан жароҳат олган ўйинчини кўрикдан ўтказиш ва унга ёрдам бериш учун массажчи ёки шифокорнинг майдонга чиқиши каби алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.

  • Бир вақтнинг ўзида фақат бир киши техник ҳудуддан тактик кўрсатмалар бериб туриши мумкин.

  1. Дарвозалар

Дарвозалар дарвоза чизиқлари марказига ўрнатилиши керак.
Дарвозалар бурчак флагштокларидан тенг масофада ўрнатилган, юқориси горизонтал тўсин билан туташтирилган иккита вертикал устундан иборат. Устунлар ва тўсинлар тасдиқланган материаллардан тайёрланган бўлиши лозим. Уларнинг кесими квадрат, тўғри туртбурчақ айлана, эллипс шаклида ёки ушбу шаклларнинг комбинациясидан иборат кўринишда бўлиши ва улар хавфсиз бўлиши керак.
Устунлар орасидаги масофа — 7,32 м (8 ярд), тўсиннинг остки қисмидан ер сиртигача бўлган масофа — 2,44 м (8 фут).
Дарвоза устунларининг дарвоза чизиғига нисбатан жойлашуви қуйида келтирилган суръатларга мос бўлиши керак.
Дарвоза устунлари ва тўсини оқ рангда, кесимининг эни ва буйи бир хил бўлиши ва 12 см (5 дюйм)дан ошмаслиги лозим.
Агар тўсин силжиса ёки синса, токи у тузатилмагунча ёки алмаштирилмагунча ўйин тўхтатилади ва ўйин тўпни қўлда ташлаб бериш билан қайтадан бошланади. Агар бунинг иложи бўлмаса, ўйин тўхтатилади. Трос ёки ҳар қандай эгилувчан ва хавфли предметдан тўсин сифатида фойдаланишга рухсат этилмайди.
Тўр дарвозаларга ва дарвоза ортидаги ерга махкамланиши мумкин; тўр мустахкам қотирилган ва дарвозабонга халакит қилмаслиги керак.
Хавфсизлик
Дарвозалар (жумладан кўчма дарвозалар ҳам) ерга мустахкам қотирилган бўлиши керак.

  1. Голни аниқлаш технологияси (Goal Line technology — GLT)

Тизимлардан ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мақсадида гол урилганлигини текшириш учун фойдаланиш мумкин.
GLTдан фойдаланиш мусобақалар регламенти билан белгиланган бўлиши лозим.
ДАРВОЗА ЎЛЧАМИ
2,44 м (8 фут)

  1. м (8 ярд)

Дарвоза устунларининг дарвоза чизиғига нисбатан жойлашуви қуйида келтирилган схемаларга мос келиши керак.

  1. м

GLT принциплари
GLTдан фақат дарвоза чизиғида ва фақатгина гол урилган-урилмаганини аниқлаш учун фойдалақилади.
Гол урилгани хақидаги сигнал (ҳакамнинг қўлидаги соатга вибрация ва тасвирли сигнал) зудлик билан етказилиши ва бир сония ичида фақат учрашувнинг расмий шахсларига юборилиб автоматик тарзда тасдиқланиши керак. Сигнал видео операцион хонага ҳам юборилиши мумкин (Video operation room - VOR).

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling