Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet6/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

ЎЙИН МАЙДОНИ

  1. Майдон қопламаси

Мусобақа регламенти сунъий ва табиий материалларнинг (гибрид тизим) комбинациясига рухсат бермаса, ўйин майдони бутунлай табиий бўлиши керак ёки агар мусобақа регламентида рухсат этилса, бутунлай сунъий бўлиши керак.
Сунъий копламаларнинг ранги яшил бўлиши керак.
Агар сунъий қоплама FIFAга аъзо миллий ассоциациялар жамоалари ўртасидаги мусобақа ўйинларида ёки халқаро мусобақаларда фойдалақилса, IFAB томонидан махсус рухсатнома берилмаган тақдирда, бундай қоплама FIFAнинг футбол майдони қопламалари учун сифат дастури талабларига жавоб бериши керак.

  1. Майдондаги чизиқли белгилар

Ўйин майдони тўғри тўртбурчак шаклида бўлиши ва хавфсиз бўлган доимий чизиқлар билан белгиланиши керак. Табиий қопламали майдон чизиқларини белгилаш учун, агар сунъий майдонни қоплаш материали хавф туғдирмаса, ундан фойдаланиш мумкин. Бу чизиқлар ўзлари чегаралаётган майдон қисмга киради.
Майдонда фақат 1-қоидада кўрсатилган чизиқлар чизилиши керак. Сунъий копламадан фойдалақилганда бошқа чизиқлар футбол учун чизиқлардан фарқли бўлган ўзгача рангларда чизилгандагина рухсат берилади.
Ўйин майдонини чегараловчи икки узун чизиқ ён чизиқлар дейилади, икки қисқаси — дарвоза чизиғидир.
Ўйин майдони ўрта чизиқ билан тенг икки қисмга бўлинади. Бу чизиқ икки ён чизиқ ўртасидаги нуқталарни бирлаштиради.
Марказий нуқта ўрта чизиқнинг ўртасини кўрсатади. Унинг атрофидан 9,15 м (10 ярд) радиусли айлана чизилади.
Бурчак майдони ёйидан 9,15 м (10 ярд) масофада ўйин майдони ташқарисида ён чизиқ ва дарвоза чизиғига перпендиқўляр белгилар чизилиши ҳам мумкин.
Барча чизиқлар бир хил кенгликда бўлиши ҳамда 12 см (5 дюйм) дан ортиқ бўлмаслиги керак. Дарвоза чизиғи кенглиги дарвоза устуни ва тўсини кенглиги билан бир хил бўлиши лозим.
Ўйин майдонида рухсат этилмаган белгилар қолдираётган ўйинчи спортчига хос бўлмаган хатти- ҳаракати учун огохлантирилиши керак. Агар ҳакам ўйинчи буни ўйин вақтида қилаётганини пайқаб қолса, ўйинчи тўп майдонни тарк этган чоғда огохлантирилиши зарур.

  1. Ўлчамлар

Ён чизиқ дарвоза чизиғидан узунрок бўлиши керак.
• Буйи (ён чизиқ):
минимум 90 м (100 ярд)
максимум 120 м (130 ярд)

  • Эни (дарвоза чизиғи):

минимум 45 м (50 ярд)
максимум 90 м (100 ярд)
Мусобақа ташкилотчилари дарвоза чизиғи ва ён чизиқ узунлигини юқорида кўрсатиб ўтилган ўлчамлар доирасида белгилаши мумкин.

  1. Халқаро учрашувлар учун ўлчамлар

  • Буйи (ён чизиқ):

минимум 100 м (110 ярд)
максимум 110 м (120 ярд)

  • Эни (дарвоза чизиғи):

минимум 64 м (70 ярд)
максимум 75 м (80 ярд)
Мусобақа ташкилотчилари дарвоза чизиғи ва ён чизиқ узунлигини юқорида кўрсатиб ўтилган ўлчамлар доирасида белгилаши мумкин.
ФОТО майдон
дарвоза чизиғи
мин. 45 м (50 ярд) / макс. 90 м (100 ярд)
ён чизиқ
мин. 90 м (100 ярд) / макс. 120 м (130 ярд)
бурчак майдони

  1. м. (8 ярд)

дарвоза майдони
пенальти нуқтаси
жарима майдони
пенальти нуқтаси ёйи
бурчак байроғи – флагшток (мажбурий элемент)
марказий нуқта
радиус 9,15 м (10 ярд)
марказий чизиқ
марказий айлана
флагшток (мажбурий бўлмаган элемент)

  1. м (18 ярд)

    1. м (6 ярд)

11 м (12 ярд)

  1. м (10 ярд)

  1. м (6 ярд)

мажбурий бўлмаган элемент

  1. м (10 ярд)

  1. м (10 ярд)

радиус 1 м (1 ярд)

  • Масофа чизиқнинг ташки четидан бошлаб ўлчанади. Боиси, чизиқлар ўзлари чегаралаётган майдоннинг қисми ҳисобланади.

  • Пенальти нуқтасигача бўлган масофа нуқтанинг ўртасидан дарвоза чизиғи ташки четигача ўлчанади.

  1. Дарвоза майдони

Дарвоза устунининг ички томонидан 5,5 м (6 ярд) масофада тўғри бурчак остида майдон ичкарисига қарата иккита чизиқ ўтказилади. 5,5 м (6 ярд) масофада бу чизиқлар дарвоза чизиғига параллел бўлган бошқа чизиқ билан бирлаштирилади. Ушбу чизиқлар ва дарвоза чизиғи билан чегараланган ҳудуд дарвоза майдони деб аталади.

  1. Жарима майдони

Дарвоза устунининг ички томонидан 16,5 м (18 ярд) масофада тўғри бурчак остида майдон ичкарисига қарата иккита чизиқ ўтказилади. 16,5 м (18 ярд) масофада бу чизиқлар дарвоза чизиғига параллел бўлган бошқа чизиқ билан бирлаштирилади. Ушбу чизиқлар ва дарвоза чизиғи билан чегараланган ҳудуд жарима майдони деб аталади.
Ҳар бир жарима майдони ичида дарвоза устунлари ўртасидан 11 м (12 ярд) масофада пенальти нуқтаси белгиланади.
Жарима майдони ташқарисида маркази пенальти нуқтаси бўлган, радиуси 9,15 м (10 ярд) айлана ёйи чизилади.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling